Спорт ва тиббиёт Ҳ.Ҳамроев


АЁЛЛАР УЧУН ЭСА МАҲСУЛОТЛАР ТАРКИБИ БИРОЗ БОШҚАЧАРОҚ


Download 1.98 Mb.
bet8/9
Sana27.02.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1234254
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20.04.2017Спорт тиб Microsoft PowerPoint

АЁЛЛАР УЧУН ЭСА МАҲСУЛОТЛАР ТАРКИБИ БИРОЗ БОШҚАЧАРОҚ:
Бир пиёла қуюқ оқсилли таом;
Бир чимдим ёғ солинган таом;
Бир пиёла сабзавот;
Бир пиёла углеводларга эга маҳсулот.
Инсон вазни, машқ қилишдан кўзланган мақсад, генетик хусусияти, машқ давомийлиги ҳамда машқнинг узлуксизлигига қараб ўзгартириш мумкин бўлган умумий маслаҳатлар.
Машғулотгача бир соат аввал
Баъзилар машғулотгача бир неча соат аввал қандайдир енгил тановул қилишни маъқул кўрадилар. Шу ерда муаммо юзага келади. Машғулот бошлангунга қадар қанча кам вақт қолса, истеъмол қилинган таомни шунча тез ҳазм қилиниши керак бўлади. Шунинг учун суюқроқ таом истеъмол қилган маъқул.
Намунавий рецепт:
Бир қошиқ оқсил кукуни;
Бир пиёла сабзавот маҳсулоти (исмалоқ);
Бир қошиқ углеводга бой маҳсулотлар (масалан, банан);
Бир чой қошиқда ёғли маҳсулот (ёнғоқ ёки зиғир);
Сув ёки бемаза бодом сути.
Ёки бир мунча мазали вариант:
Бир қошиқ шоколадли оқсил кукуни;
Бир қошиқ исмалоқ;
Бир дона банан;
Бир чой қошиқда ёнғоқ мойи;
Шоколадли бодом сути.
Машғулотдан аввал ошқозонни беҳузур қиладиган маҳсулотлар емаслигингиз ҳақда эслатиб ўтишнинг ҳожати йўқ, албатта. Акс ҳолда нима бўлишини ўзингиз жуда яхши биласиз.
Тўйимли маҳсулотларга машғулот даврида бўлган эҳтиёж
Машғулот даврида керак бўладиган озуқа рўйхати: суюқлик танқислиги олдини олиш, фаолликни ошириш, мушаклар фаоллигини сақлаб қолиш ва тез қайта тикланиш.
Оқсилнинг танага тушиши — мушак тўқималарини лат ейишидан сақлайди ва мушакларни тез қайта тикланишига сабаб бўлиб, узоқ муддат давом этадиган машқ самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Айниқса, охирги таом тановул қилган вақтдан сўнг уч соат ўтган бўлса оқсилни истеъмол қилиш жуда муҳимдир. Мушакларни фаолиятини таъминалаш учун оқсил кўп миқдорда бўлиши шарт эмас. Бир соат учун 15 грамм миқдордаги оқсил мушаклар учун кифоя. Аммо бу маслаҳат узлуксиз, ҳар куни махсус программа асосида машқ қилаётган спортчилар, шунингдек, вазн йиғиш мақсадида машқ қилаётган спортчи учун ас қотади.

Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling