Спорт ва тиббиёт Ҳ.Ҳамроев


Download 1.98 Mb.
bet7/9
Sana27.02.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1234254
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20.04.2017Спорт тиб Microsoft PowerPoint

МАШҚ ҚИЛИШ ОЛДИДАН
Машқ қилишдан уч соат олдин керакли озуқани ейиш керак:
Қувватни ғамлаш;
Фоалликни ошириш;
Чанқаб қолишдан ҳимояланиш;
Мушаклар ҳажмини сақлаб қолиш;
Тез тикланиб олиш.
Оқсилларни машқ қилиш олдидан истъмол қилиш, мушаклар ҳажмининг ортишига, уларни керакли аминокислоталар оқими билан тўлишга ёрдам беради. Бу билан мушаклар кучли зарарланишининг олди олинади. Машқ қилиш билан бирга ўз соғлиғини тиклаётган инсонлар учун бу ўта муҳимдир.
Оқсилли коктейлни тайёрлаб кўришга улгурганмисиз? Машқ қилишдан олдин истеъмол қилинадиган оқсил жуда муҳимдир. Аммо унинг ҳазм қилиниш тезлиги натижага таъсир этмайди. Машқ қилишдан бир неча соат аввал истеъмол қилинган оқсил керакли натижага эришишга ёрдам беради.
Углеводлар узоқ муддатли машқ жараёни учун инсон танасига ёқилғи вазифасини бажариб, узлуксиз машқдан сўнг тез тикланиб олишига ёрдам беради ва танада инсулин ишлаб чиқарилишини тезлаштиради. Шунингдек, мушаклар ва жигардаги гликоген моддасини сақлаб қолади. Бу эса ўз ўрнида мияга тўқлик сигналини юбориб, тана мушаклари ўсишига бемалол куч сарфлаш учун ёрдам беради.
Ёғларни истеъмол қилиниши олдинда турган машқ учун фойдали тарафи борлиги исботланмаган. Аммо улар хазм қилиш жараёнини секинлатиши аниқ. Ўз ўрнида бу жараён қондаги глюкоза моддасини бир меъёрда сақланиб туришига ёрдам бериб, ҳар қандай овқатланиш рациони учун муҳим рол эгаллаган витамин ва минералларни ўзлаштирилишига ёрдам беради.
МАШҚДАН АВВАЛГИ ТАНОВУЛ. АМАЛИЁТ
Тренировка олдидан бир неча соат аввал овқатланиб олинг. Ёки озроқ миқдордаги озуқани ўзингиз билан олиб машқ жарёнидан аввал истеъмол қилинг. Агар сиз вазн учун машқ қилаётган бўлсангиз икки баробар миқдорида озуқа тановул қилишингиз лозим.
Машқ қилишдан 2-3 соат аввал
Тўйиб овқатланиб, оддий сув ичинг.
ЭРКАКЛАР УЧУН ТУШЛИК ҚУЙИДАГИ МАҲСУЛОТЛАРДАН ТАШКИЛ ТОПИШИ КЕРАК:
Икки пиёла қуюқ оқсилли таом;
Икки чимдим ёғ солинган таом;
Икки пиёла сабзавот;
Икки пиёла углеводларга эга маҳсулот.

Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling