Sportning roli


ТАБИАТШУНОСЛИК ФАНИНИ ЎРГАНИШДА ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИ


Download 290.86 Kb.
bet5/60
Sana08.02.2023
Hajmi290.86 Kb.
#1176284
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
3- SO`BA TAYYORI

ТАБИАТШУНОСЛИК ФАНИНИ ЎРГАНИШДА ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИ
Ғаниева Г. И., ТерДПИ
Бошланғич таълим методикаси кафедраси укитувчиси


Аннотация. “Табиатшунослик” фанини ўрганишда таълим воситалари: коллекциялар, гербарийлар, жонли объектлар ҳақида маълумот берилган.
Калит сўзлар: атроф-муҳит, объект, ҳодиса, тажриба, тушунча, атама, жараён, коллекция, гербарий, табиат, восита, билим, тупроқ, ҳашорат, босқич, экскурсия, типология, комбинация, ҳаракат.

Бошланғич синфда ўқиш жараёни асосан, бошланғич тушунчаларни шакллантириш билан якунланади. Улар атроф-муҳит ҳақида ўқув материалларининг муайян даражасини акс эттиради, ўрганилаётган объектлар ва ҳодисаларнинг муҳим белгилари умумлаштирилади, бу тушунчалар ёрдамида ёш ўқувчилар ўрганилаётган нарсалар ва ҳодисаларнинг моҳиятига киради. Ушбу тушунчалар атамалар билан ифодаланади, таърифларга эга бўлади, уларнинг мазмуни тушунтиришни ва тавсифлашни муайян усулларини очиб беради.


“Табиатшунослик” фанини ўрганиш жараёнида ўз аҳамиятига кўра, таълим воситалари орасида етакчи ўринни синфга олиб келинган табиатнинг табиий муҳим бўлаги ҳисобланган коллекциялар, гербарийлар, жонли объектлар эгаллайди. Бу ўқувчиларга ўрганилаётган мавзуни бевосита англаш имконини беради, бу эса билим фаоллигини, мавзуга қизиқишни рағбатлантиради, ўқув жараёнини самарали ривожлантиради.
Коллекциялар фойдали қазилмалар, тупроқ ва ҳашаротлар йиғиндисидан иборат бўлади. “Фойдали қазилмалар” коллекциясида анча кенг тарқалган минераллар ва тоғ жинслари тақдим этилади. Коллекцияларнинг катта кўринишдагилари намойиш, майдаси тарқатма материал сифатида қўлланилади. “Тупроқ” коллекциясида Ўзбекистоннинг турли хил тупроқлари мавжуд. Ҳар иккала тўплам ишлаб чиқарувчи завод маҳсулоти. Улар билан бир қаторда, ўқувчилар амалий ишларда тўпланган маҳаллий коллекциялардан тузилган фойдали қазилмалар ва тупроқларнинг қўлбола тўпламлари кенг фойдаланилмоқда.
Бошланғич синфлар учун тирик табиат объектлари биоценозларнинг тавсифли жиҳатлари ҳашаротлардан ташкил топган коллекцияларда намойиш этилади.
Табиатнинг жонли объектлари - булар дастур ва ўсимликларнинг ҳаёт шароитлари талаблари асосида йиғилган хона ўсимликлари, шунингдек, жонли табиат бурчагида ёки табиатшунослик хонасида сақланиши мумкин бўлган ҳайвонларни ташкил этади.
Бошланғич синфда табиатни ўрганишда анъанавий равишда текис таълим воситалари кенг қўлланилади. Бунинг сабаби шундаки, текис қўлланмалар тўғридан-тўғри идрок этиш учун мавжуд бўлмаган табиат объектлари ва ҳодисалари ҳақида аниқ ва тўғри, шунингдек, мавҳум тасаввурларни шакллантиришга ёрдам беради.
Хариталар. Географик хариталар белгили таълим воситаларига тааллуқли, чунки улар барча маълумотлар шартли белгилар ва ранглар ёрдамида, яъни мавҳум мантиқий шаклда узатилади. Бу Ерда мавжуд бўлган барча объектларни кўриш, уларнинг ўзаро мослашувини ва космосдаги ҳолатини баҳолаш имконини беради.
Дастлабки табиатшуносликда қуйидаги хариталар қўлланилади: табиий хариталар уларнинг ҳудудлари, Ўзбекистон, ярим шарлар ва Ўзбекистоннинг табиий ҳудудлари харитасидан иборат. Бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчиларни харитани тушунишга, ўқишга, янги билим олиш учун фойдаланишга ўргатиши қийин вазифа ҳисобланади. Иш маҳаллий ҳудуддаги амалий машғулотлар билан бошланади. Талабалар горизонтнинг ён томонларида алоҳида объектларнинг жойлашувини ўрнатадилар, улар орасидаги масофани аниқлайдилар. Синфда режа тушунчаси берилади, ўлчов билан таништирилади, шартли белгилар, жой режаси тузилади. Харитани тушунтиришда, аниқ тушунчалар шакллантиришда режа ва харитани таққослашнинг методик усули қўлланилса, янада тўлиқ бўлади. Жой режаси ва хариталар тасвирланган ҳудуднинг катталиги, миқёси, горизонтнинг томонларини аниқлаш усуллари ва рамзлари каби хусуситялар билан таққослаш усули, мактаб ўқувчиларига хаританинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга ёрдам беради. Кейинги босқич харитани ўқиш қобилиятини шакллантиришдир. Профессор В.П.Будановнинг фикрига кўра, харитани ўқиш аслида, харитани жонлантириш, унинг тирик мавжудотлари билан яшаш ва харитада тасвирланган майдонга хос бўлган ҳаракатлар билан тўлдириш каби белгиларнинг комбинцияларида кўриш имкониятига эга бўлиш демакдир. Ушбу қобилиятни шакллантириш учун кўплаб ва турли хил методик усуллар қўлланилади, масалан, шартли белги ва унинг тасвирини таққослаш, болаларнинг табиатнинг тегишли объектларини кузатишдан таассуротларини жалб қилиш, ўқитувчи ва синфдошларнинг топшириғига биноан харитада турли нарсаларни кўрсатиш ва улар ҳақида ҳикоялар тузишдан иборат бўлади.
Табиатга экскурсиялар. “Экскурсия” тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари. “Табиатшунослик” фанини ўқитишда тавсия этиладиган экскурсияларнинг замонавий типологияси ва таркибий тузилиши. Табиатшунослик фанлари бўйича экскурсияларни ташкил қилиш методикаси. Ўқитувчининг экскурсияга тайёргарлиги, жиҳозларни тайёрлаш. Экскурсияни ўтказиш босқичлари, тасвирий-тадқиқотчилик, комбинациялашган тавсифдаги экскурсия дарсларининг тузилиши. Бошланғич мактабда экскурсияларни ўтказишга қўйиладиган умумий талаблар. Бошланғич синфда ўлкашунослик ишлари методикаси. Бошланғич синфларда ўлкашунослик ишларининг, тамойиллари, даражалари.
Табиатшуносликдан дарсдан ташқари ишлар. Дарсдан ташқари ишларнинг турлари унинг амалга оширилиш жойига қараб, табиатда, ўқув-тажриба участкасида, жонли табиат бурчагида, географик ҳудудда, ўлкашунослик бурчакларида олиб борилади. Табиатшуносликдан дарсдан ташқари ишларнинг дарс фаолияти билан боғлиқлиги. Табиат шайдолари тўгараги, турли экскурсиялар, клублар, жамиятлар ва ҳ.к. ва эпизодик тавсифлар (байрам тадбирлари ва бошқа оммавий фаолиятларни тайёрлаш мақсадида). Бошланғич мактабда факультатив табиатшунослик курслари. Дарсдан ташқари ишларнинг оммавий шакллари, уларнинг турлари (кечалар, анжуманлар, байрам тадбирлари, олимпиадалар, викториналар, экскурсиялар, ролли ўйинлар, тортишувлар ва ҳ.к.). табиатни муҳофазалашга оид, экологик йўналишдаги ўтказиладиган байрам, “ҳафталиклар”, “кунлар” тарбиявий самарадорлигини таъминлашнинг педагогик шароитлари.
Экскурсияларнинг турлари. “Табиатшунослик” курси бўйича экскурсияни ўрганишнинг асосий объектларига мувофиқ қуйидаги тарзда тартибга солиниши мумкин (2.3-жадвалга қаранг):
2.3-жадвал.
“Табиатшунослик” курси бўйича экскурсияни ўрганишнинг асосий объектлари


Download 290.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling