Sportning roli


Download 290.86 Kb.
bet6/60
Sana08.02.2023
Hajmi290.86 Kb.
#1176284
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
3- SO`BA TAYYORI

Т/р

Ўрганиш объекти

Экскурсия

1.

Инсон ва унинг саломатлиги, организм.

Мактаб тиббиёт бирлашмасига, соғломлаштириш марказлари, спорт иншоотлари, тиббиёт масалалари, музейлар.

2.

Табиат неъматлари.

Табиатга фаслий ўзгаришларни учун, табиат омилларини аниқлаш учун, тоғ ёнбағирларига, булоққа, жарликларни ўрганишда бориш, табиий экотизимларни ўрганишда ўрмонга, шаршарага, ўтлоққа бориш, зоопарк, ботаника боғларига бориш мумкин.
Маҳаллий музей, Табиатшунослик музейи, ҳайвонот боғи, қўриқхоналар, миллий парклар.

3.

Ижтимоий, ишлаб чиқариш фаолиятида қўлланилиши.

Ателъеда, тикув фабрикасида, иссиқхоналар, дўкон, кутубхоналарга ва халқ ҳунармандчилиги кўргазмаларига бориш мумкин.




Экскурсия кўриниши

Таърифи

1.

Фанга оид.

Табиатнинг бирор компоненти ёки мавзунинг бирор муаммосини ўрганишга эътибор қаратилади.
Масалан, “Фойдали қазилмалар” мавзусидаги экскурсияда фойдали қазилмалар ўрганилади (геологик экскурсия), “Дала экинлари” мавзусидаги экскурсияда ботаник объектлар - қишлоқ хўжалиги экинлари, бегона ўтлар ўрганилади ва ҳ.к.

2.

Комплекс .

Яхлит объектлар мажмуаси ўрганилади.
Масалан, “Юртимиз табиати” мавзусидаги комплекс экскурсия жараёнида маршрут бўйлаб тоғ жинслари, релъев шакллари, ўсимликлар, ҳайвонлар, инсон фаолиятини кузатиш мумкин.

Экскурсияга тайёргарлик. Экскурсияга дастлабки тайёргарлик, дарсларга тайёргрлик каби экскурсия мавзуси бўйича истиқболли режани тузишда бошланади, унинг бошқа ўқув машғулотлар тизимидаги ўрни аниқланади. Дастлабки тайёргарлик ўқитувчини ўз турар-жой атрофидаги табиат билан таништириш, у ёки бу мавзуга оид объектларни аниқлашни қамраб олади. Бундай объектларни танлаш ернинг кенг кўламли режалари, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тупроқ хариталари, уларнинг тавсифи, маҳаллий аҳоли маълумотлари ва бошқалари ёрдам бериши мумкин. Экскурсия учун ўқитувчининг бевосита тайёргарлиги бир неча босқичларни ўз ичига олади:

  1. Экскурсиянинг дастлабки режасини тузиш. Экскурсиянинг сосий мақсади ва ўқув дастурида кўзда тутилган масалалар бўйича ўз мактабини ўраб турган атроф-муҳит, аҳоли яшаш жойи ҳақидаги мавжуд маълумотларга асосланиб, ўқитувчи олдиндан ўрганиш объектларини, йўналишини белгилаб беради.

Бундай объектлар жарликлар бўлиши мумкин (жарликларни ўрганиш кўплаб дастурларда тавсия этилади), жарликларда тупроқ кесмларини кузатиш. Тоғ жинсларининг пайдо бўлишини тушунтириб беришга қулай усул саналади. Дарё водийсини тик жарлигини ўрганишга имконият беради:
а) сув омбори (оқим тезлиги ва йўналиши, озиқ-овқат манбалари, сув ўсимликлари ва ҳайвонлар);
б) булоқлар (ер ости сувларининг пайдо бўлиши, сизот сувлар);
с) ўтлоқлар (ўтлоқлар табиий жамоа сифатида);
д) релъеф шакллари (дарё водийси ва унинг қисмлари, жарликлар, водийнинг ён бағирлари);
е) тоғ жинслари ва тупроқлар (тупроқ горизонтидан паст бўлган тик қирғоқларда, одатда, қум, лой, оҳактош ва бошқа жинслар юзага чиқади).
Мактабга нисбатан яқин бўлган жойларда “Ўсимликлар ва ҳайвонлар олами”, боғ, ўрмон яратиш учун дарахтлар экиш, тегишли табиий жамоаларни ўрганиш мумкин. Шундан сўнг, ўқитувчи ёш ўқувчилар учун энг қисқа ва энг қулай йўлни объектдан объектга кўчиришга имкон берадиган ҳаракат йўналишини белгилайди.

  1. Кузатиш объектларини ердаги ҳаракат йўналишини аниқлаш. Ўқитувчи олдиндан режалаштирилган маршрутдан ўтади, ўрганиш учун аниқ объектларни топади, объектларнинг ҳаракатланиши ва ўрганилишига сарфланган тахминий вақтни белгилайди, кузатишлар, амалий ишлар кунини белгилайди. Маршрут давомида кузатиш мақсадга мувофиқ бўлган қўшимча объектлар аниқланиши мумкин. Агар ҳаракат йўнлиши бўйича баландлик (тепалик) мавжуд бўлса, “уфқ”, “уфқ чизиғи”, “горизонт” ва бошқалар ҳақида қўшимча маълумот олиш мумкин.

  2. Экскурсиянинг якуний режасини тузиш зарур асбобларни тайёрлаш. Экскурсия режасида экскурсиянинг мавзуси, мақсади (вазифалари), асбоб-ускуналар, ҳаракат йўналиши, кузатиш ва амалий ишлар мазмуни, белгиланган объектлардаги ишларнинг мазмуни, ҳаракат ва иш жойларида сарфланган тахминий вақт, болаларнинг дам олишлари кўрсатилади.

Экскурсияга ўқувчилар ҳам тайёргарлик кўришлари зарур. Экскурсиядан олдинги дарсда ўқувчиларга яқинлашиб келаётган экскурсия ҳақида хабар берилади, улар кўриб чиқадиган саволлар ва вазифалар аниқлаб олинади. Агар гуруҳлар бўйича иш режалаштирилса, гуруҳлар тузилади ва катта гуруҳлар тайинланади. Экскурсиядан бир кун олдин талабаларга, агар экскурсия узоқ масофага чўзилган ҳамда кўп вақт талаб қиладиган бўлса, кийим-кечак, ўзлари билан озиқ-овқат олиш кераклиги ва бошқалар тайинланади.
Табиатдаги тизимли доимий кузатишлар. Бошланғич синфларнинг табиатшунослик дастурига мувофиқ кузатишлар кундалигидаги топшириқлар табиатдаги мунтазам кузатишлар асосида кўриб чиқилади. Кундаликдаги махсус жадвалларда ҳар кунги об-ҳаво ҳолати қайд этилади. Бу иш биринчи синфдан бошланади ва кейинчалик давом эттирилиб, аста-секин мураккаблашиб боради. Шу билан бир қаторда, синфнинг табиат ва меҳнат тақвимида кузатиш натижалари қайд этиб борилади.
Агар бу иш яхши ташкил этилган бўлса, у болаларни инсон ҳаётида табиатни бевосита ўрганишга жалб қилиш нуқтаи назаридан сезиларли таъсир кўрсатади, кузатувчанликни ривожлантиришга, табиий ҳодисалар динамикаси ҳақидаги ғояларни шакллантиришга, табиий ва табиий антропоген алоқаларни ўрнтишга, термометр, флугер, гномон билан ишлаш қобилиятларини шакллантиришга ёрдам берди.

Адабиётлар:



  1. Норбўтаев Х. Б. Бошланғич синф табиатшунослик дарсларида инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш методикаси. “Замонавий таълим”. -Т.: -2016. -6-сон. -Б. 34-39.

  2. Бахрамов А. Д., Шарипова Ш., Набиева М. Табиатшунослик. 4-синф учун дарслик. -Т.: Шарқ, 2017. -118 б.

  3. Бахрамов А. Д., Шарипова Ш., Набиева М. Табиатшунослик. 3-синф учун дарслик. -Т.: Чўлпон, 2019. -126 б.


Download 290.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling