Sportning roli


МАКТАБ, ОИЛА ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИ АСОСИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ЭКОЛОГИК-ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯ БЕРИШДА ИЖТИМОИЙЛАШУВНИНГ ЙЎЛЛАРИ


Download 290.86 Kb.
bet52/60
Sana08.02.2023
Hajmi290.86 Kb.
#1176284
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   60
Bog'liq
3- SO`BA TAYYORI

МАКТАБ, ОИЛА ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИ АСОСИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ЭКОЛОГИК-ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯ БЕРИШДА ИЖТИМОИЙЛАШУВНИНГ ЙЎЛЛАРИ
Холмуминова Ойгул Жумаевна
ТерДУ. Катта ўқитувчи PhD

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги3 фармонида алоҳида таъкидланганидек, миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқаришнинг ҳудудий бирликлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасида мустаҳкамлаб қўйилди. Юздан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаётининг муайян соҳасидаги иштироки ўз аксини топди.


Ҳозирги кунда юртимизда 10 мингга яқин фуқаро йиғинлари томонидан илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқли бўлган 30 дан зиёд ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик вазифалар муваффақиятли бажарилиб,“Обод қишлоқ” дастурини муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки,“Обод қишлоқ” дастури ижроси таҳлили ва долзарб вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2018 йил 26 апрель куни “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширишни самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ва бу борадаги энг муҳим вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши катта аҳамиятга эга бўлди.4
Жорий йилда, 127 мингта уй-жойни таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш, 1 900 км ичимлик суви тармоғи, 850 та ижтимоий соҳа ва 2400 та бозор инфратузилмаси объектларини қуриш ва капитал таъмирлаш, қарийб 2000 км электр ва 263 км газ тармоқлари, 440 км йўлларни капитал таъмирлаш, 470 замонавий автобус харид қилиш, 330 дан зиёд бекат қуриш ва янги қатнов йўналишлари очиш режалаштирилган. Ушбу мақсадлар учун 3 триллион 447 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиши алоҳида таъкидланди.
Маълумки, чуқур таҳлиллар асосида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусият ва имкониятлари, талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, 2017-2021 йилларда туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш бўйича муҳим дастурлар ҳар бир маҳалла кесимида ишлаб чиқилди. Ушбу дастурларнинг жойларда тўлақонли бажарилиши маҳаллаларнинг ҳар томонлама обод ва фаровон бўлишини таъминлайди.
Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ёшларнинг оиладаги хулқ-атворидан тортиб, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидаги таълим-тарбияни ҳам қамраб олган ҳолда, изчил жамоатчилик назоратини амалга ошириши шарт. Шу мақсадда маҳалла фаолларининг ота-оналар билан, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, ўқитувчи ва мураббийлар билан узвий ҳамкорликда иш олиб бориш ҳамда маҳалла ўз ҳудудида экологик муаммоларни олдини олиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш орқали баркамол авлод тарбиясида фаол иштирок этиши тақозо қилинади.
Бунинг учун, албатта,“Оила-маҳалла-таълим муассасаси” дастурини янада такомиллаштириш, “Ота-оналар университетлари” ишини реал ҳаётий кучга айлантириш, уларнинг ёшлар тарбиясида тутган устувор аҳамиятига урғу бериш, шунингдек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш зарур.
Маҳаллалар ҳудудида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш учун маҳалла имкониятларидан кенг фойдаланиш, профилактика инспекторларининг иш самараси ва масъулиятини ошириш, улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитини яратиб бериш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, маҳаллаларнинг жамиятимизда маънавий-ахлоқий қадриятларни, аввало, инсонпарварлик, бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва аҳиллик фазилатларини қарор топтириш, баркамол ёш авлодни экологик ҳуқуқий тарбиялаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлида қўшаётган беқиёс ҳиссасини эътироф этган ҳолда, бу борадаги ишларни янги поғоналарга кўтариш давр талаби эканини таъкидлаш мақсадга мувофиқ.
Ҳозирги экологик муаммолар кескинлашиб бораётган шароитда уларни ҳал қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш, оилада ва маҳалла ҳамкорлигида экологик ҳуқуқий таълим ва тарбияни олиб бориш ҳамда уни узлуксизлигини таъминлаш устувор вазифамиз бўлиб қолиши лозим. Бу эса, мамлакатимиздаги мавжуд табиий бойликларни келажак авлод учун сақлаш ва қолдиришга, уларни асраб-авайлашга, эъзозлашга ҳамда улардан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Download 290.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling