Дори моддаларини такрор юбориш, биргаликда қўллаш.
Дори моддалар такрор-такрор юборилганда, уларнинг таъсири зўрайиши ёки сусайиши мумкин. Узоқ муддат мобайнида такрор юборилган дори моддаларининг шифобахш таъсири сусайиши - организмнинг унга ўрганиб қолиши ёки толерантлик деб аталади.
Дори моддалари қисқа муддат ичида такрор-такрор юборилганда ҳам уларнинг таъсири камайиши мумкин, бу холат тахифилаксия (юнонча tachys- тез, phylaxis- ҳимоя) деб аталади.
Дори моддалари такрор юборилганда уларга нисбатан организмнинг сезувчанлиги ошиб кетади, бу холат сенсибилизация деб аталади.
Баъзи дорилар такрор ва такрор қабул қилинганда улар организмда тўпланади, бунда таъсир кучи ва таъсир муддати ҳам ошиб боради, бу ҳолат кумуляция деб аталади. Кумуляция 2 хил бўлади: 1) моддий кумуляция -дори моддалари, масалан дигитоксин , неодикумариннинг организмда соф ҳолда тўпланиши: 2) функционал кумуляция - дори моддалари таъсирининг жамланиши: масалан, этил спиртининг таъсири тўпланади, чунки ўзи организмда жуда тез оксидланади, тўқималарда ушланмайди, фақат нейротроп таъсири жамланади.
Баъзи дори моддалари такрор қабул қилингандан кейин бемор жисмоний ёки руҳий жиҳатдан хуш ёқадиган тинчланиш ёки енгил қўзғалишни сезади. Натижада шифокор кўрсатмаси бўлмаса ҳам беморда бу дориларни қайта-қайта қабул қилиш истаги пайдо бўлади. Бу ҳолат хуморлик, тобелик дейилади. Марказий нерв системасига таъсир этувчи моддалар: морфин, кодеин, барбитуратлар, диазепам, этил спирти, кокаин ва бир қатор бошқа дори моддалари ушбу ҳолатга сабаб бўлади.
Дори моддалари бирга қўлланганда рўй берадиган таъсирлар
Бирга қўлланган моддаларнинг ўзаро таъсири туфайли битта модда иккинчи модданинг таъсирини ошириши с и н е р г и з м (юнонча syn - биргаликда, ergo - ишлаш) деб аталади.
Синергизм дори моддаларининг жамланиши ва потенцирлаши туфайли юзага чиқади. Икки ёки бир неча дори қўшиб юборилганда уларнинг умумий таъсири айримларининг оддий арифметик йиғиндисидан иборат бўлади. Бу ҳолат о д д и й ж а м л а н и ш деб аталади. Агар қўшиб юборилган моддаларнинг таъсири оддий жамланишдан ошса, п о т е н ц и р л а ш деб аталади. Қўшма равишда юборилган дори моддаларининг кучи бир хил субстратга таъсир этиши туфайли ошса - б е в о с и т а с и н е р г и з м, агар улар ҳар хил субстратларга таъсир этиб кучи ошса- б и л в о с и т а с и н е р г и з м деб аталади.
Агар иккита модданинг таъсири организмда қарама-қарши жараён ҳосил қилса ёки уларни таъсири туфайли организмнинг фаолияти қарама-қарши йўналишда ўзгарса, бундай ҳолат а н т а г о- н и з м деб аталади. Антагонизм (юнонча anti-қарши, agon -кураш) ҳам бевосита ва билвосита турларга бўлинади. Организмга қарама-қарши таъсир кўрсатадиган дори моддалари кучига қараб антогонизм икки тарафлама ва бир тарафлама бўлиши мумкин.
Дори моддаларининг бир-бирига бўлган антагонизми асосан моддалар билан ўткир заҳарланганда қўлланади. Синергоантагонизм деган тушунча ҳам бор, бунда қўшиб берилган моддаларнинг бир хил таъсирлари кучаяди, бошқа таъсирлари камаяди. Масалан, - адреноблокаторлар таъсирида адреналиннинг - адренорецепторларга бўлган таъсири камаяди, - адренорецепторларга бўлган таъсири юзага чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |