Сўрилиш деб аталади. Сўрилиш мураккаб физиологик жараён ҳисобланади. Биологик мембрана ярим ўтказувчан бўлиб, баъзи моддаларни ўтказиб, баъзиларини ўтказмайди


Download 218.5 Kb.
bet9/11
Sana09.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1255877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДА СЎРИЛИШИ, ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ТЎПЛАНИШИ

3. Ўрин босувчи даволаш - организмда физиологик фаолиятни идора этишда иштирок этадиган моддалар камайиб кетса уларни ўрнини босувчи моддалар юборилади, бунда асосан гормон ва витамин моддалари қўлланади.
4. Профилактик даволаш. Дори моддаларининг касалликларнинг олдини олиш учун қўлланиши профилактик даво деб аталади.


Дори моддаларининг таъсир механизми
Маълумки, дори моддаларининг шифобахшлигини, уларнинг таъсирини аниқлаш осон, лекин шу таъсир сабабини - механизмини аниқлаш анча мушкул. Дори моддаларнинг таъсир механизми биомолекуляр, мембраналар, рецепторлар даражасида аниқланади. Ҳозирги кунда қўлланиб келаётган базибир дори моддаларининг таъсир механизми охиригача аниқланмаган. Лекин шунга қарамай, мавжуд маълумотларга кўра дори моддаларининг қуйидаги таъсир механизмларини келтириш мумкин.
1. Дори моддалари организмдаги нормал моддалар алмашинуви маҳсулотлари (гормонлар, витаминлар, нерв импульсларини ўтказишда иштирок этадиган медиаторлар) га кимёвий жиҳатдан ўхшаш бўлади, юборилганда организмда ушбу махсулотлар иштирок этадиган кимёвий жараёнларга киришиб, улар ўрнини босиши ва тегишли физиологик фаолиятни келтириб чиқариши мумкин.
2. Кўпгина дори моддалари организмдаги нормал моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил бўладиган метаболитларга кимёвий жиҳатдан ўхшаб кетади, шу туфайли улар ушбу метаболитлар ўрнини эгаллаб олади, биокимёвий жараёнларни тўхтатиб қўяди, табиий алмашинув метаболитлари билан рақобатда бўлади. Бу ҳолат рақобат механизми деб аталади ва фармакологияда аҳамияти ғоят катта.
3. Дори моддалари ўзининг физик-кимёвий хоссаларига кўра ҳужайра оқсилларига таъсир кўрсатади, уларнинг эрувчанлигини ўзгартиради, оқсил молекуласининг тузилишида янада нозикроқ ўзгаришларни юзага келтиради. Натижада ҳужайра фаолияти вақтинча бузилиши ва ҳатто ҳужайралар ҳалок бўлиши мумкин. Кўпинча микробларга қарши дори моддаларининг таъсир механизми шу тариқа рўй беради.
4. Дори моддалари ферментлар - холинэстераза, моноаминоксидаза фаолиятини камайтириб, организмдаги табиий медиаторларни парчаланишдан сақлаб қолади ва уларнинг таъсирини ошириб юборади.
5. Дори моддалари ҳужайрадаги асосий электролитлар таркибини - Na, K, Ca, Mg ионлари нисбатини, яъни ферментлар, оқсиллар ва бошқа ҳужайра элементлари таъсирининг юзага чиқадиган муҳитини ўзгартиради. Шу туфайли ҳужайралар қўзғалувчанлиги, мушак толаларининг қисқарувчанлиги ўзгаради. Баъзан биокимёвий жараёнлар издан чиқади. Масалан, сийдик ҳайдовчи моддалар, баъзи антикоагулянтлар, юрак гликозидлари ва табиий электролитларнинг ҳам таъсир механизми шу тарзда кечади.



Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling