Сўрилиш деб аталади. Сўрилиш мураккаб физиологик жараён ҳисобланади. Биологик мембрана ярим ўтказувчан бўлиб, баъзи моддаларни ўтказиб, баъзиларини ўтказмайди


ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ТАЪСИР ВА ДАВОЛАШ ТУРЛАРИ


Download 218.5 Kb.
bet3/11
Sana09.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1255877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДА СЎРИЛИШИ, ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ТЎПЛАНИШИ

ДОРИ МОДДАЛАРНИНГ ТАЪСИР ВА ДАВОЛАШ ТУРЛАРИ.

1. Маҳаллий таъсир — дорининг шифобахш таъсири қўйилган, ишлатилган жойида юзага чиқади. Масалан, микробларга қарши малҳамлар, примочкалар, чайиш, томчилар каби дориларнинг кўпчилиги тўқималар юзасига маҳаллий таъсир кўрсатади. Маҳаллий таъсир деган тушунча нисбий бўлиши мумкин, чунки маҳаллий таъсир учун қўлланиладиган дорилар кўп бўлмаса ҳам шикастланган тери (баъзан эса шикастланмаган тери), шиллиқ пардалар орқали қонга сўрилиши мумкин. 

2. Резорбтив таъсир — дори моддаларнинг қонга сўрилгандан кейинги (resorbtion — сўрилиш) таъсири. 

Маҳаллий ҳамда резорбтив таъсир орқали дори моддалар бевосита, билвосита ҳамда рефлектор таъсир кўрсатиши мумкин. 



3. Дори моддалар тўғридан-тўғри хаста аъзога шифобахш таъсир кўрсатадиган бўлса, бевосита таъсир деб аталади. Дори модданинг бирор аъзога бевосита таъсири туфайли бошқа аъзоларнинг фаолияти яхшилансабилвосита таъсир дейилади. Масалан, юрак гликозидлари билан даво қилишда бевосита таъсир туфайли юрак фаолияти яхшиланади, натижада уларнинг билвосита таъсири келиб чиқади, буйракларнинг сийдик ҳайдаш фаолияти ошади. 

4. Рефлектор таъсир — дори моддалар тери, шиллиқ қават ҳамда бошқа йўллар билан қўлланилганда тўқималардаги нерв рецепторлари (сезувчан нерв охирлари)ни қўзғатиши натижасида пайдо бўлади. Қўзғалиш тегишли нерв марказларига ёки ички аъзоларга ўтиб, уларнинг ҳолатини ўзгартиради. Масалан, оғизга аччиқ модда солинганда таъмни сезиш рецепторлари таъсирланади. Таъсирланиш марказий нерв системасига, сўнгра рефлектор ёйининг пастга тушувчи қисми бўйича меъдага ўтказилади. Аччиқ моддаларнинг рефлектор таъсири натижасида меъда безларининг фаолияти ортади ва ажралиб чиқадиган меъда ширасининг миқдори кўпаяди. Масалан, аммиак (новшадил спирти) буғи юқори нафас йўллари шиллиқ қаватидаги сезувчан нерв охирларини таъсирлайди ва рефлекс орқали узунчоқ миядаги нафас ва қон томир марказини қўзғатиб, ушбу аъзолар фаолиятини оширади. 

5. Асосий таъсир дейилганда бирор моддани қўллаганда биринчи навбатда рўёбга чиқадиган таъсири тушунилади. 

6. Танлаб таъсир кўрсатиш — дори моддалар бир ерда жойлашган рецепторларга танлаб таъсир қилади. Масалан, юрак гликозидлари миокардга, гипофизнинг окситоцин гормони бачадонга, адреналин адренорецепторларга танлаб таъсир кўрсатади. 

7. Аслига қайтувчи ва аслига қайтмас таъсир. Агар дори моддалари қисқа муддат таъсир этса, таъсири кучли бўлмаса, аъзо ва тўқималарда деярли катта ўзгаришлар рўй бермаган бўлса, орадан бирмунча вақт ўтгач, аъзолар ёки тўқималар ҳолати тиклана бошлайди, дори модданинг таъсири йўқолади, бу аслига қайтар таъсир деб аталади. Фармакологик таъсирнинг қайтувчанлиги кўп дори моддаларининг жуда муҳим хусусиятидир. Баъзи дорилар беморга юқори микдорда қўлланганда тўқималар ҳолати жиддий ўзгаришларга учрайди, яъни уларнинг бундан кейинги фаолияти тўхтаб қолади — қайтмас таъсир кўрсатади. Масалан, оғир металл тузларининг кучсиз эритмалари асосан буруштирувчи таъсир кўрсатади — бу қайтар таъсирдир, шу моддаларнинг юқори концентрацияси одатда куйдирувчи, қайтмас таъсир кўрсатади, натижада тўқимада қайтмайдиган ўзгаришлар содир бўлади. 

8. Ножўя таъсир. Дори модда асосий таъсир кўрсатиши билан бирга бошқа аъзо ва тўқималарга ножўя таъсир кўрсатади. Масалан, алкалоид атропиннинг асосий таъсиридан бири ошқозонда яра бўлганда секрецияни камайтиради, шу билан бирга атропин қўлланилганда оғиз қурийди, юрак уриши тезлашади ва ҳоказо, булар ўша модданинг ножўя таъсири ҳисобланади. Кўнгил айнаши, қусиш ҳолатлари баъзи сульфаниламид моддаларнинг ножўя таъсири оқибатида келиб чиқади. Айрим ҳолларда дориларнинг ножўя, яъни аста-секин заҳарловчи таъсири жуда кучли бўлади, ҳатто буларни қўллашдан, воз кечишга, бошқа турдаги моддаларни қўллашга тўғри келади. 

9. Заҳарли таъсир. Баъзи бир дори моддалари рўйирост зарар қилиб, заҳарли таъсир кўрсатади. Масалан, морфин болалар нафас марказини сусайтиради. 


Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling