Stages of development of the tax policy of the republic of uzbekistan


Download 44.5 Kb.
bet2/3
Sana24.01.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1116601
1   2   3
Bog'liq
2 5267217612571419994

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили:
Мавзуга оид адабиётларни тахлил этиш натижасида солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш бўйича танишиб чиқилди.1
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида солиқ энг муҳим иқтисодий категорияси, турли шаклларда шаклланиши ва амал қилиши бўйича фикр ва мулоҳазалари берилган.2
Умаров Жасур Максудович ва Қосимов Самандар Ҳайдар ўғлининг “Ўзбекистонда бюджет-солиқ сиёсати ва уни такомиллаштириш йўналишлари” номли илмий ўтилган бюджет-солиқ сиёсатининг ўзига хос бўлган энг асосий хусусиятлари, мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланишига ва барқарор иқтисодий ўсишга таъсир этиш йўналишлари кўрсатиб берилган.3
Тахлил ва натижалар
Бюджет-солиқ сиёсатининг ўзига хос бўлган энг асосий хусусияти шундан иборатки, бу сиёсат мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланишига ва иқтисодий муваффақиятларга узлуксиз равишда таъсир кўрсатиб туришга йўналтирилган бўлиши керак. Биламизки, яқин ўтмишда мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига, маълум маънода, тўсқинлик қилиб қолган бюджет-солиқ сиёсати юргизилди. Бунинг устига шу даврлар мобайнида мамлакат тараққиётини таъминлашда фаол бюджет-солиқ сиёсатнинг ролига етарлича баҳо берилмади. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ва энг аввало, иқтисодий соҳада молиявий муносабатларнинг роли бузиб кўрсатилди.4
Ўзбекистон иқтисодий ривожланишда бозор муносабатларига юз тутар экан, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби, молиявий муносабатларида, шу жумладан бюджет-солиқ сиёсатида ҳам чуқур ислоҳотларни амалга оширишга тўғри келди. Белгиланган стратегик вазифалар давлатнинг тактик чора-тадбирлари асосида бажарила бошланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-феврал “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 4947-сонли
Фармонини қабул қилиниши мамлакатимиз келажагини белгилайдиган ҳамма соҳадаги стратегияни яратди.5
Бу борада Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги ҳамда янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан бюджет-солиқ сиёсати тизимида қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Буни 2021 йил 1 январдан бошлаб эса, Солиқ кодексининг умумий қисми бўйича эндиликда барча солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари Солиқ кодекси билан белгиланишини ижобий фаолият деб қайд этиш мумкин. Мамлакатимизда пул-кредит сиёсати, баҳо сиёсати, инвестицион сиёсат, ижтимоий сиёсат, мигарацион сиёсат ва бож сиёсатида ҳам кескин ижобий силжишлар самарали тарафга ўзгарди.
Ўзбекистон ҳам бошқа мамлакатлар қатори COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатлари билан тўқнаш келди. Карантин чеклов чораларини киритиш шароитида эпидемиологик холатнинг сезиларли ёмонлашуви ҳамда иқтисодий фаолликнинг пасайиши бюджет-солиқ сиёсатини юмшатиш, соғлиқни сақлаш харажатларининг ортиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тезкор чоралар кўришни тақозо этди. Натижада, иқтисодий ўсишнинг секинлашуви шароитида қўшимча ташқи қарзни жалб қилиниши билан бюджет тақчиллиги ва ташқи қарз ҳажмининг ортиши кузатилди.6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 03 апрел “Коранавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субьектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармони қабул қилиниши иқтисодиёт тармоқларини ва аҳолини қўллаб-қувватлашда ўз ижобий натижаларини берди. Эндиликдаги асосий вазифаларимиз мамлакатимиз бюджет-солиқ сиёсати муаммолари қаторига унинг давр билан ҳамнафаслигини таъминлаш, унинг давлатимиз ривожланишининг ўзгарган шароитларига тезда мослаша билишини таъминлаш, ўз ечимини кутаётган вазифаларни ҳал этиш учун керакли усулларни ўз вақтида топа билиш, стратегик концептуал ечимларни ишлаб чиқиш, маблағларга қараб яшаш талабига риоя этилишини таъминлаш, фуқаролар ижтимоий талаб-эҳтиёжларини қондиришнинг молиявий базасини, яъни асосини белгилашда қолдик усулидан ижтимоий харажатларнинг адреслилигини таъминлашга ўтиш каби тадбирлар киради. Шу билан биргаликда ҳозирги шароитда ишлаб чиқилган давлат бюджет-солиқ сиёсати концепциясининг мақсади иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини бутун чоралар билан ошириш асосида жамият аъзоларининг турмуш фаровонлиги даражасини таъминлашдан иборат. Бюджет-солиқ сиёсати стратегиясининг ижтимоий йўналтирилганлиги халқ фаровонлигини оширишга юбориладиган молия ресурсларини кўпайтириш имкониятларини қидириб топишда намоён бўлибгина қолмай, балки иқтисодий сиёсатнинг бош мақсадига бутунлай янгича ёндошувда ҳам намоён бўлади ва эндиликда аҳоли турмуш даражаси ва ишлаб чиқаришнинг ўсишини молия ресурслардан самарали фойдаланиш йўналишларини белгилайди.7
Бюджет-солиқ сиёсатини фаоллаштириш мақсадида молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш амалиётини тубдан ўзгартириш катта аҳамиятга эга. Бюджет воситасида, шунингдек, юқори ташкилотлар орқали амалга ошириладиган «вертикал» услубга қарама-қарши молиявий ресурсларни молия бозори орқали «горизантал» қайта тақсимлаш ҳам борган сари янада кенг ривож топади. Маблағларнинг ўтказиб турилиши эса молиявий ресурслардан талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда фойдаланишни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида:

  • cолиқ юкини изчиллик билан камайтириш;

  • солиқ солиш тизимини соддалаштириш;

  • солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш;

  • иқтисодиётни жадал ривожлантириш;

  • мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш ҳисобланади.8

Бюджет-солиқ сиёсатини мутаносиблигини таъминлаш ҳозирги шароитда жуда муҳим ўрин эгаллайди. Солиқларнинг давлат бюджетини шакллантириришдаги роли такрор ишлаб чиқариш жараёнининг таркибий қисми ҳисобланади. Турли муаммоларни ҳал қилади иқтисодий ўсишни рағбатланириш, аҳоли бандлигини тартибга солиш тармоқ ва ҳудудий тузилмаларда прогрессив силжишларни рағбатлантириш,експортни қўллаб қувватлаш каби вазифалар белгилайди. Солиқ тушумлари давлат бюджет даромадларинг асосий манбаи ва ижтимоий иқтисодий муносабатларини давлат томонидан тартибга солишнинг самарали воситаси ҳисобланади. Давлатнинг мудофа қобиляти, ички тартиби ва аҳолининг ижтимоий хавфсизлигини таъминлашни самарали бажариш қобиляти солиқ тушумлари миқдорига боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Солиқ миллий даромадни қайта тақсимлашнинг асосий усули ҳисобланади. Давлатлар ва махаллий бюджетлар аъзолари даромадларида солиқлар улуши анча кам ушбу бюджетлар қатъий ва тартибга солувчи даромадлар ҳисобидан шакиллантирилади. Солиқ давлат мазмунидан ташқари моддий асосга эга бўлиб, улар пул даромадининг, миллий даромадининг давлат томонидан бегоналаштирилган қисмини ифодалайди. Солиқ тушумларини турли даражадаги бюджетларга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказиш «Ўзбекистон Республикаси солиқлар ва йиғимлар тўғрисида»ги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.9
.
1-расм10: Бюджетга тушумлари.
2022-йил 30-сентябр ҳолатига бюджетга тушумлар сезиларли даражада ўсганини кўриш мумкин. Бу тушумлар асосан кўп қисмини бевосита солиқлар, ушбу солиқдан тушган тушумнинг 65 фоизини ташкил этади. Бюджетга тушган тушумнинг энг кам қисмини эса билвосита солиқлар, яъни 2 фоизни ташкил этади (1-расм).
Хулоса
Солиқ тизимини ҳамда республика вамахаллий бюджетларни шакллантиришда ўрганган фикримча асосий хулосаларга келиш имконини берди. Фуқоролар ўз хаётида таъсир қилаётган турли хил солиқлар таъсирига дуч келмоқда. Мулк хуқуқини қонуний асосларда ҳимоя қилиш, солиқ тўловчи ва жамият манфаатларини сақлаш ҳисобланади. Солиқларни истисно қилишда давлат ва юридик ёки жисмоний ўртасида даромадни яратувчи ва тақсимловчилар жиддий манфаатларига таъсир қилувчи пул муносабатлари пайдо бўлади. Давлат манфаати миллий даромадини маблағларини жалб этиш ва бюджет орқали қайта тақсимлашдан иборат.
Ички ва ташқи сиёсатини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида солиқ тизимини, бюджет жараёнларини, назорат тизимини уйғунлаштириш ва бир шаклга келтириш муамосини бунуноқ қўйиш хал қилиш зарурлиги ҳақидаги хулосага келиш учун солиқ сиёсати имкон беради.
Даромад ва харажатларни шакллантириш ва фойдаланиш турли усулларни қўллаб, хукумат республиканинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётини бошқаради.
Органларнинг солиқ тушумларини оширишга,юқори бюджетлардан молиявий ёрдамлари ва субвенсияларни қисқартириш учун, режадан ортиқча тушган солиқларни тақсимлашнинг аниқ механизми талаб этилади. Ҳозирги даврда кўзлангандан ортиқ тушумлар тушунарсиз ва бюджет манфаатларидан келиб чиқиб тақсимланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

  • Давлат бюджетидаги дефицитни йўл қўйилган энг кам даража доирасида (ЯИМнинг 3-4%и атрофида) чеклашга йўналтирилган қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш.

  • Давлат харажатларининг биринчи навбатда иқтисодиётдаги зарур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг ўсишини кўзлаб йўналтиришни таъминлаш.

  • Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш талабларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, аҳолининг конституция билан кафолатланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи молиявий базани яратиш, эркин меҳнат ва ишбилармонлик асосида аҳоли турмуш даражасини кўтариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш. Ижтимоий ҳимоянинг адресли бўлишига, молиявий маблағларнинг ижтимоий ёрдамга ҳақиқатда муҳтож аҳоли қатламларига етиб боришини таъминлаш.

  • Давлат бюджети ва корхоналар молиявий аҳволининг барқарорлигини таъминлаш.

  • Бюджет интизомига қатъий риоя қилиш.

  • Солиқ сиёсатини эркинлаштириш ва такомиллаштириш.

  • Маҳаллий бюджетларни шакллантириш манбалари бўлган республика солиқлари билан маҳаллий солиқлар ўртасида аниқ чегара ўтказиш.

  • Давлат бюджети даромадларини катта қисмини маҳаллий бюджетларга бериш, уларнинг даромад манбаларини мустаҳкамлаш.

  • Солиқ сиёсати белгилаб берган чора-тадбирларни амалиётга тадбиқ этувчи тегишли бюджет-солиқ механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ва бошқалар.11

Демак, давлат бюджет-солиқ сиёсатини мамлакат молия тизимининг барча бўғинларида молиявий ресурсларнинг ўсишини мутаносиблаштирилган ҳолда таъминлаш бўйича давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий қисми сифатида қараш керак.

Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling