Статистика ва эконометрика


Мавзуга оид адабиётлар шарҳи


Download 191.09 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi191.09 Kb.
#1595312
1   2   3   4
Bog'liq
молия мақола

Мавзуга оид адабиётлар шарҳи
Ҳудудларнинг барқарор ривожланишини статистик баҳолашнинг назарий жиҳатлари хорижлик олимлардан S.Dresner, K.Hamilton, G.Atkinson, J.Pezzey, M.A.Toman, W.Beckerman, J.M.Hartwick, N.D.Olewiler ва бошқаларнинг1 илмий ишларида ёритилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МҲД) мамлакатлари олимлари ҳудудларнинг барқарор ривожланишини статистик баҳолаш масалаларини тадқиқ этиш бўйича М.С.Алексейчук, А.Н.Анохин, Е.Н.Бабина, С.Н.Бобылев, Ю.В.Вертакова, О.С.Мирошниченко, В.В.Глинский, В.Г.Ионин, М.А.Толстов, В.В.Артюхов, С.И.Забелин, Е.В.Лебедева, А.С.Мартынов, М.В.Мирутенко, И.Н.Рыжов ва бошқалар2 илмий изланишлар олиб борган.
Ўзбекистон Республикасида ҳудудларнинг барқарор ривожланишини статистик баҳолаш ва прогнозлаш масалалари бўйича маҳаллий олимлардан С.С.Ғуломов, Б.А.Бегалов, Ё.А.Абдуллаев, Х.А.Шодиев, Б.К.Ғойибназаров, А.Н.Нигматов, Т.Ш.Шодиев, Н.М.Соатов, Р.Х.Алимов, З.А.Нуриддинов ва бошқалар3 илмий тадқиқотлар олиб борганлар.


Тадқиқот методологияси
Тадқиқот жараёнида анкетали кузатиш, динамика қаторлари асосида таҳлил қилиш, кесишувчи маълумотлар асосида баҳолаш, статистик гуруҳлаш, дескриптив таҳлил, индикатив таҳлил, кўп омилли эконометрик таҳлил ва эксперт баҳолаш каби усуллардан фойдаланилди. Ҳар бир ҳудуд бўйича кўп омилли эконометрик модуллар тузилган. Ҳар бир ҳудуд бўйича омиллар ўртасидаги корреляцион боғлиқлик, аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг ўсиш суръати, бандлик даражаси, ишсизлик даражаси, Джини коэффициенти, ЯИМ(ЯҲМ) дефлятори ҳамда ЯИМ(ЯҲМ)да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улуши каби омиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари асосида таҳлил қилинган.
Натижа ва муҳокама
Жаҳон халқаро ташкилотлари томонидан мамлакатларда ижтимоий тенгсизликка қарши курашиш мақсадида, жуда кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Бу каби ишлар бизнинг мамлакатда ҳам кенг амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4653-сонли қарор орқали ташкил этилган вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг асосий вазифаларидан бири – бу камбағалликни қисқартиришнинг аниқ дастак ва механизмларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда миллий барқарор ривожланишнинг мақсад ва вазифаларига эришиш чора-тадбирларини амалга оширишдан иборат. Aйниқса, жаҳон пандемияси даврида кучли иқтисодий ўсишни тиклаш ва аҳолини иш билан таъминлаш, асосий устувор вазифалардан биридир.
Тадқиқотимиз давомида ҳудудларнинг барқарор ривожланиши аҳоли турмуш даражасига таъсири борасида эконометрик модели тузилди.
Тузилган эконометрик моделимизга натижа сифатида аҳолининг кам таъминланганлик даражасини ва унга таъсир қилувчи омиллар сифатида аҳоли жон бошига ЯҲМнинг ўсиш суръати, аҳоли сонининг ўсиш суръати, ёшга доир пенсия оладиган аҳоли улуши, аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг ўсиш суръати, бандлик даражаси, ишсизлик даражаси, Джини коэффициенти, ЯИМ(ЯҲМ) дефлятори ҳамда ЯИМ(ЯҲМ)да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улуши каби омиллар танлаб олинган.
Y=Ҳудудларда аҳолининг кам таъминланганлик даражаси – LPPC(R)
Х1=Аҳоли жон бошига ЯИМ(ЯҲМ)нинг ўсиш суръати – PCGDP(GRP)
Х2=Аҳоли сонининг ўсиш суръати – PGRC(R)
Х3=Ёшга доир пенсия оладиган аҳоли улуши – PPRPC(R)
Х4=Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг ўсиш суръати – TIPCC(R)
Х5=Бандлик даражаси – ERC(R)
Х6=Ишсизлик даражаси – URC(R)
Х7=Джини коэффициенти – GCC(R)
Х8=ЯИМ(ЯҲМ) дефлятори – DC(R)
Х9=ЯИМ(ЯҲМ)да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
улуши – SBPEGDP(GRP)
Тузилган эконометрик моделнинг ўзгарувчилари ўртасидаги функционал боғлиқликларини ифодаловчи математик ифодани тузамиз
(1)
ушбу кўп омилли эконометрик моделнинг назарий кўринишидан келиб чиқиб, танланган омиллар ўртасидаги корреляцион муносабатлар учун математик ифода ишлаб чиқилган.
(2)
1-жадвал
Дескриптив статистика4


Download 191.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling