Стратегический анализ и прогнозирование
Фирманинг рақобатчилик мавқеи ҳам шунга ўхшаш тарзда баҳоланади
Download 1.17 Mb.
|
2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрта корхоналарнинг
Фирманинг рақобатчилик мавқеи ҳам шунга ўхшаш тарзда баҳоланади:
- стратегик менежер компания рақобатлашаётган хар бир сохадаги муваффақият омилларини аниқлайди; - муваффақиятнинг хар бир ҳал қилувчи омилига унинг узига тегишли бўлган ва рақобатли позициядаги нисбий аҳамиятига боғлиқ бўлган мавқе белгиланади; - сўнгра муваффақият омилининг тармоқ учун нисбий аҳамиятига мос ҳолда ҳар бир ўрта корхоналардаги рақобат кучининг даражаси аниқланади; Ўрта корхоналарлар БКГ матрицасига ўхшаган МакКинсей матрицаси ёрдамида таққосланади. МакКинсей матрицаси тўққизта катакка бўлинган. Уларнинг учтасида ўрта корхоналар «ғолиб» ҳисобланади ёки бизнеснинг энг қулай соҳаси саналади. Учта катак эса ютқазувчи ҳисобланиб, улар бизнес учун энг ноқулай бўлади.
Битта катак «сўроқ белгиси» деб белгиланган (БКГ матрицасидаги «ёввойи мушук» каби). Бу бизнесдаги мавхум, бироқ истиқболли холатдир. Ушбу ўрта корхоналар қўллаб-қувватланса, «ғолиблар»га айланади, бироқ уларнинг «ютқазувчиларга» айланиб қолиш хавфи хам бор. Катакчалардан бири «даромад ишлаб чиқарувчи» деб аталади (БКГ матрицасидаги «соғин сигир» каби). МакКинсей матрицаси асосидаги таҳлилдан қуйидаги стратегик хулосалар келиб чиқади: - «ютқазувчилар» тугатилиши ёки уларда хосил йиғиб олиниши лозим; -«ғолиблар»нинг ва ривожланаётган «ғолиблар»нинг позициялари мустаҳкамланиши (шу жумладан, керак булса молиявий инвестициялар билан хам) керак; - «даромад ишлаб чиқарувчилар»нинг кучли рақобатли позицияларини ҳисобга олган ҳолда, улардан даромадларни «ғолибларга» ёки танлаб олинган «сўроқ белгиларига» қайта инвестициялашда фойдаланиш лозим; - «ўрта бизнес»ни «ғолиблар»га айлантиришга ёки агар келгусида истиқболли бўлмаса, «хосилни йиғиб олиш»га уриниб кўриш керак. Ўрта корхоналарнинг мувозанатлашган портфелида асосан «ғолиблар» ва ривожланаётган «ғолиблар», бир нечта «даромад ишлаб чиқарувчилар» ва «ғолиблар»га айлана оладиган, бирозгина кичик «суроқ белгилари» булиши керак. Бироқ, кўпинча компанияларнинг портфеллари мувозанатлашмаган бўлади. Бундай мувозанатлашмаганликнинг турли кўринишлари 9.2-жадвалда кўрсатилган.
Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling