Мақсадларнинг вазифавий тузилиши?
А. Стратегик, ўрта муддатли, тактик.
Б. Иқтисодий, социал, ташкилий, техник, илмий, сиёсий.
С. Ички, ташқи.
*Д. Маркетинг бўйича, инновацион, ходимлар, ишлаб чиқариш, молиявий, маъмурий.
Мақсадларнинг мазмуни бўйича турлари?
А. Маркетинг, инновацион, ходимлар, ишлаб чиқариш, молиявий, маъмурий.
*Б. Иқтисодий, социал, ташкилий, техник, илмий, сиёсий.
С. Стратегик, ўрта муддатли, тактик.
Д. Алоҳида обрўли, обрўли, бошқалар.
Ғарб модели бўйича стратегик режалаштиришни амалга оширишда қандай усуллардан фойдаланилади?
А. танловнинг маъқуллигини таъминлаш, режаларнинг амалий бажарилишини таъминлаш, ҳаракатлар йўналишини оптималлаштириш.
Б. режаларнинг бажарилишини ялпи қўллаб-қувватлаш, танловнинг маъқуллигини таъминлаш
*С. танловни таҳлил қилувчилар томонидан оптималлаштириш, раҳбарларнинг қарор қабул қилишдаги қатъияти, тадбирларнинг кетма-кетлиги.
Д. тадбирларнинг кетма-кетлиги, қарорларнинг тезкорлиги
Стратегияни амалга оширишда ... асосида бошқариш услуби ҳам кенг тарқалган?
А. Натижалар.
*Б. Мақсадлар.
С. Муҳит таҳлили.
Д. Бозор ҳолати.
Стратегик таҳлил амалий жиҳатдан фирмалар фаолиятида дастлаб:
*А. Маркетинг ва инновацион фаолиятга боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
Б. Бозор ва корхона фаолиятга боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
С. Таҳлилий ва режалаштирилган фаолиятга боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
Д. Бошқарув ва назорат қилиш фаолиятига боғлиқ бўлган ўзгаришлар таҳлилини ўз ичига олади ва ушбу йўналишлар бўйича шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |