Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор
Download 79 Kb.
|
advakatura sud
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистонда адвокатурани ислоҳ қилиш зарурати.
Кириш Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор. И.Каримов Ўзбекистон Мустақилликка эришгандан сўнг ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, жумладан суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам туб ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда кўплаб нодавлат, жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатмокда. Ана шундай ташкилотлардан бири, бу Ўзбекистон адвокатлар Ассоциациясидир. Ассоциациянинг ташкил этилганига 6 йил тўлди. Мана шу қисқа вакт ичида кўпгина ижобий ишлар қилинди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тамонидан қабул қилинган «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини яратилиши ва адвокатларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишлар, Марказий Осиёда ягона бўлган нашр органини ташкил этилиши қувонарли холдир. Ҳақиқатдан адвокатлик шарафли касб. Шу боисдан мен ўзимнинг илмий ишимни «Адвокатура» тўғрисида олиб бормоқдаман. Бу илмий иш 5 бўлимдан иборат. Мен бу 5 бўлимдан фойдаланиб «Адвокатура» соҳасининг ютуқ ва камчиликларини очиб бермоқчиман. Ўзбекистонда адвокатурани ислоҳ қилиш зарурати. Адвокатура тизими ва унда фаолият кўрсатувчи адвокатлар жамиятимиз олдида турган асосий вазифалардан бири – ҳуқуқий демократик давлат қуриш фуқаролик жамияти барпо этишда муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришгандан кейин республика адвокатларининг касбий бирлашмаларини тузиш зарурати сезилди. Шу сабаб 1992 йил 13 мартда Ўзбекистон адвокатлар уюшмаси ташкил этилди. Афсуски, мазкур уюшма 1997 йилга қадар адвокатлар ҳаётида сезиларли рол уйнай олмайди. 1996 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида» ги Қонуни қабул қилинганидан кейин аҳвол аста-секин ўзгариб борди. Айниқса Призидентимизнинг 1996 йил Олий Мажлисининг VI-сессиясида билдирган суд ҳокимиятининг мустақил бўлиб қолишини таъминлайдиган тамойиллар ҳақидаги, адвокатлар тизимининг мавқеи ва аҳамиятини кескин кўтариш лозимлиги тўғрисидаги фикрларидан кейин республика адвокатлар касбий бирлашмасини жонлантириш олиб борилди ва натижада 1997 йил 1 августда Ўзбекистон адвокатларининг II-съезди бўлди. «Адвокатура тўғриси» даги қонуннинг 1-моддасида ва «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида» ги қонуннинг 11-моддасида белгиланган адвокатуранинг ҳуқуқий мақоми белгилаб қўйилган. Призидент такидлаганидек «Биз олдимизга фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадини қўйганмиз». Фуқаролик жамиятини қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма босқич топширишни кўзда тутади. Download 79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling