Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор


-боб. Адвакатура фаолиятининг ташкилий шакллари


Download 79 Kb.
bet7/8
Sana16.06.2023
Hajmi79 Kb.
#1489054
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
advakatura sud

4-боб. Адвакатура фаолиятининг ташкилий шакллари.


21-модда. Адвокатура фаолиятининг ташкилий шакллари.

Адвокат ўз бюросини очиб, якка тартибда фаолият кўрсатишга ёки бошқа адвокатлар билан ихтиёрий бирлашиб адвокатлар фирмалари ёҳуд хайъатларини тузишга ва уларда фаолият кўрсатишга ҳақли. Адвокатлик ҳайъатлари ва фирмалари ҳамда адвокатлик бюролари, шунингдек адвокатлар бирлашмалари, Қорақолпоғистон Республикаси Адлия Вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар хокимликлари адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда рўйхатга олинади.


Адвокат бир вақтнинг ўзида адвокатура фаолиятининг ташкилий шаклларидан фақат биттасида фаолият билан шуғулланиши мумкин.


5-боб. Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари.

31-модда. Адвокатнинг мустақиллигини таъминлаш.


Адвокатнинг мустақиллиги:


-Унга қонунда белгиланган тартибда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун ижозат бериш ва бу фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш;
-Адвокатнинг даҳлсизлиги;
-Адвокатлик сирини ошкор этишни талаб қилишни ман этиш;
-Адвокат олиб боаётган ишларга аралашганлик ёҳуд адвокатнинг даҳлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик;
-Давлат томонидан унга адвокатлик фаолиятини кафолатлари берилиши ҳамда ижтимоий ҳимояланиши орқали таъминланади;

34-модда. Адвокатлик фаолияти ҳимояланишини таъминлаш.


Адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади.


Адвокатнинг ўз ҳимоясидаги шахс билан ҳоли учрашувлар ўтказишини, жиноят ишига доир барча материаллар билан танишиб чиқиши ва ундан зарур маълумотларни кўчириб олишни рад этиш ман қилинади.
Юридик ёрдам бериш билан боғлиқ ахборот талаб қилиб олиш, олиб қўйиш, кўздан кечириш, текшириш, ундан нусҳа кўчириш бундай ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланишга фақат адвокат айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортилган тақдирда йўл қўйилади.

35-модда. Адвокатнинг ижтимоий ҳимояси чоралари.


Адвокатнинг ҳаёти ва соғлиги давлат ҳиоясида бўлади. Адвокатларнинг ҳаёти ва соғли4ги давлат томонидан Республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий тартибда суғурта қилинади.


ХУЛОСА.

Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, Ўзбекистон буюк давлат қуришн ўз олдига мақсад қилиб қўйди ва бу йўлдан дадил одимламоқда. Мазкур жамиятни барпо этиш учун биринчи навбатда ҳуқуқий давлат томойилларини амалга ошириш муҳимдир.


Адвокатларнинг мустақиллиги, ҳуқуқлари, қадир қиммати ва даҳлсизлиги қонун билан кафолатланган. Уларнинг касбий фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатуранинг роли, жамиятда тутган ўрни, мавқеи ҳусусида гап кетганда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда адвокатларимизнинг фуқаролар ўртасидаги обрў эътибори ривожланган демократик давлатлардаги каби юқори мавқега эга бўлишлиги биринчи навбатда уларнинг ўзларига боғлиқдир. Бунинг учун адвокатларимиз ўз устида тинимсиз ишлашлари, ҳуқуқий билим, савияларини, ҳуқуқий маданият даражасини янада ошириш учун меънат қилишлари керак.
Юртбошимиз И.Каримов илгари сурган кучли давлатдан, кучли жамият сари ғояси фуқаролик жамиятининг таркибий қисми бўлган адвокатура институтининг роли демократик ҳуқуқий давлатга кучайиб боришини, кучли адвокатурада кучли ҳимоя қилиш институти яратилиши лозимлиги, бу эса ўз навбатида мамлакатимизда одил судлов олдида турган вазифаларни амалга оширишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда марказий ўринни эгаллашига олиб келади, деб умид қиламиз.


Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling