Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура ва адвокатлик
тўғрисида» ги Қонуни.
Республикамиз мустақилликга эришган дастлабки йиллардан бошлаб адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик фирмалар ва бюролар ташкил қилиниб, уларнинг аъзолари мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасаларга ҳамда фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғуллана бошладилар.
«Адвокатура тўғрисида» ги Қонуннинг қабул қилиниши адвокатура тизимида адвокатлар хайъатининг якка хокимлигига барҳам бериб, жамиятимизда адвокатура фаолиятида хайъатдан ташқари бошқа ташкилий шакллар ҳам мавжуд бўлиши мумкунлигини кўрсатади ва уларнинг ҳуқуқий мақомини тенг даражага кўтаради.
Адвокатлар фаолиятига юртбошимиз И.Каримов ҳам катта эътибор қаратмоқда.
«Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор» дейди.
Айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланди.
Адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш мақсадида «Адвокатура тўғрисида» ги Қонунлар қабул қилинди.
«Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида» ги Қонун қуйидаги боб ва моддалардан иборат.
1-боб. Умумий қоидаларга бағишланган унда бир нечта моддалар ўз аксини топган.
1-модда. Адвокатуранинг моҳияти ва вазифалари .
Ўзбекистон Республикасида адвокатура белгиланган тартибда адвокатлик мақомини олган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг касбий бирлашмаси ҳисобланади. Адвокатура фуқаролик жамиятининг институти бўлиб, у конститутцияга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан касбий фаолиятини амалга оширади.
2-модда. Адвокатлик фаолиятининг асосий принциплари.
Адвокатлик фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилар:
- адвокатнинг мустақиллиги ;
- касб этикасига, адвокатлик сири ва қасамёдига қатъий риоя этиш;
- қонун хужжатларида маън қилинмаган усуллар ва воситаларни қўллаш.
4-модда. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи.
Адвокатлик фаолияти билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар шуғулланишга ҳақлидир.
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |