Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор


Адвокатлик фаолиятининг ўзига хос ҳусусиятлари


Download 79 Kb.
bet2/8
Sana16.06.2023
Hajmi79 Kb.
#1489054
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
advakatura sud

Адвокатлик фаолиятининг ўзига хос ҳусусиятлари.

Фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларининг адвокат томонидан суд тергов идораларида жиноий ишлар бўйича ҳимоя қилиниши ҳимоячилик дейилади.


«Ҳимоячи гумон қилинувчининг, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилишни амалга ошириш ва уларга керакли юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахсдир».
Демак, адвокат маҳсус ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган шахс бўлиб, унинг ҳуқуқий лаёқати нафақат адвокатура тўғрисидаги қонунлар ва меъёрий хужжатлар билан, балки у иштирок этаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи маҳсус қонун нормалари билан ҳам тартибга солинади. Зеро, адвокатнинг вазифаси жиноят содир қилишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсни ҳар қандай усул ва восита билан ҳимоя қилиш эмас, балки одил судловни амалга оширишга ёрдам беришдир.
Шахсга нисбатан суд-тергов идоралари томонидан ғайриқонуний усулларнинг қўлланишига йўл қўймаслик, айбланувчи шахснинг ҳаракатини тўғри ҳуқуқий малакалашга ва жиноятга яраша адолатли жазо тайинланишига эришиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишга кўмаклашиш адвокатнинг биринчи галдаги вазифаларидандир. Адвокат фаолиятидаги ушбу процессуал вазифалар қуйидаги холатларда ўз аксини топади.

  1. Адвокат одил судловни амалга оширишда ҳақиқатни аниқлашга ёрдам беради.

  2. Шахсга нисбатан ғайриқонуний усуллар қўлланишига тўсқинлик қилади.

  3. Айбдор шахснинг ҳаракатини ҳуқуқий малакалаш ва қилмишига яраша адолатли жазо тайинланишига ёрдам беради.




  1. Жамият аъзоларининг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Адвокат кимнинг мафаатларини ҳимоя қилиш топширигини олган бўлса, ўз ваколатларидан шу шахснинг зарарига фойдаланишга ҳамда гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини ҳимоя қилишдан бош тортишга, агар мижознинг ўзи уни бундан озод этмаса, ҳақли эмас.
Жиноий ишни кўриб чиқишда қатнашишга тайинланган адвокат фуқаронинг тўловга қобилиятсизлигини важ қилиб, унга юридик ёрдам кўрсатишдан бош тортишга ҳақли эмас.
Адвокат давлат хизматида туриши мумкин эмас.



Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling