Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор


Ўзбекистон Республикаси адвокатлар касб этикаси


Download 79 Kb.
bet3/8
Sana16.06.2023
Hajmi79 Kb.
#1489054
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
advakatura sud

Ўзбекистон Республикаси адвокатлар касб этикаси.

Ҳар бир касбнинг ўзига хос қоидалари, тамойиллари ва этикаси бор. Адвокатлик касби ҳам ўзининг этикаси билан ажралиб туради. Бошқача қилиб айтганда, адвокатлик этикаси ҳам «Юридик касб эгалари этикаси» нинг ёки «Суд этикаси» нинг бир бўлагидир. Адвокатлик этикаси ҳақидаги таълимот адвокатларнинг бир бири билан муносабати, адвокатлар ҳайъатининг бошқарув органлари ҳамда адвокатнинг мижоз, суд, терговчи, прокурор билан бўладиган муносабатини ташкил этади.


Авваламбор, адвокат инсонларнинг кўпгина гуруҳлари онгига таъсир қилиш имконини берадиган суд трибунасидан фойдаланади. Шунинг учун адвокатнинг аҳлоқий сифатлари ва унинг қадриятлари бевосита ижтимоий аҳамиятга эга.

Ҳимоячининг мажбуриятлари терговчи, прокурор, судьянинг касбларига хос бўлмаган вазиятларни вужудга келтиради. Мисол учун процесснинг бошқа ҳар қандай иштирокчиси иш ҳусусида ўзининг ички ишончига асосан бир позицияни танлайди. Ҳимоячи эса, кўп холатларда ички ишончини бир четга суриб қўйишга мажбур: жиноятнинг тавсифи, жиноятчининг шахси ва позицияси қанчалик унинг аҳлоқий туйғуларига қарши бўлмасин у ҳимоясидан воз кечмайди. Ҳимояланувчининг манфаатлари айрим вақтларда ҳақиқат манфаатларидан юқори туриши мумкин.


Адвокатлик касбининг аҳлоқий қадриятлари ҳақидаги таълимотни яратиш – адвокатлик этикасининг энг асосий вазифаларидан биридир.
Адвокат этикасининг асосий муаммоларидан бири бу, адвокатнинг аҳлоқий нуқтаи – назаридан ҳимоя қилишни рад этишга ҳақлими, деган саволдир. Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 53-моддасига асосан адвокат, ишда иштирок этиш ҳақида битим тузилган ёки тайинланган вақтдан бошлаб, ҳимоячи вазифасини рад этишга ҳақли эмас, деб кўрсатиб ўтилган. Шу билан бирга қонун адвокатнинг аҳлоқий қоидаларига кўра асоссиз рад этилиши мумкинми, деган саволга жавоб бермайди. Гап бу ерда адвокат тамонидан ҳимоя қилиш функциясини амалга ошириш борасида эмас, балки унинг аҳлоқий қоидаларига жавоб бермаслиги ва бу ҳимоя функциясига бевосита таъсир қилиш мумкинлиги ҳақида кетяпти.
Ҳимоячи ва унинг ҳимоясидаги шахсларнинг ўзаро муносабати унинг позицияси адвокат этикасининг марказий муаммоларидан бири ҳисобланади.
Адвокат бутун иш жараёнида адвокатлик сирини сақлаб туриши лозим. Сирни очиш ушбу фактлар ўзининг оғир оқибатларини йуқотгандан сўнг мумкин бўлади.



Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling