Суд тиббий экспертиза турлари


Тираб отишга хос белгилар


Download 378.14 Kb.
bet26/33
Sana09.02.2023
Hajmi378.14 Kb.
#1179788
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
SUDMED

Тираб отишга хос белгилар

1) Тулиқ ;
2) Нотулиқ ;
3) Бурчак ҳосил қилиб тақаб отиш.
Тақаб тираб отишга хос белгилар
--Отувнинг бу масофасида шикастларнинг ҳосил бўлишида -ўқ олди ҳаво, газлар аралашмаси, ўқ, қуролнинг дистал учи, порох ёнишидан ҳосил бўлган махсулотлар баъзан иккиламчи снарядлар каби омиллар ўрин тутади.
--Бу жараёнда ҳосил бўлган яранинг киргоклари нотекис, эзилган, конталашли, остидаги тўқимадан ажралган ва ички томондан қурум билан копланган бўлади.
--Терида қурол дистал учининг акси (штанц тамға) мавжудлиги нафақат отув масофасини, йўналишини ва қуролнинг турини, балки шикастланиш вақтидаги унинг ҳолатини ҳам ойдинлаштиришга ёрдам беради .
--Тираб отиш жараёни учун порох доначаларини ва қурумнинг асосий қисмини яра каналига ўтиши хос ҳисобланади.
--Қурум таркибидаги ис газининг тўқимага кимёвий таъсири тираб отишнинг белгиларидан биридир. Яра канали буйлаб, айниқса унинг бошланғич қисмидаги эзилган ва қон қуйилган тўқималар ис гази таъсирида карбоксигемоглобин ҳосил бўлиши ҳисобига ёркин қизил рангга бўялади.



  1. Отув жараёни қўшимча таъсир факторлари

--Ўқ олди қисилган ҳаво ва газлар аралашмаси;
--Ўқ ва унинг бўлаклари;
--Порохнинг ёнишидан ҳосил бўлган қўшимча факторлар (аланга, газ, қурум, заррачалар ва бошқ.);
--Қурол ва унинг айрим қисмлари (масалан затвори, дастаси, стволнинг дистал учи);
--Иккиламчи снарядлар (ўқ йўлидаги турли хил жисм ва тўсиқларнинг бўлаклари, шикастланган суяк синиқлари).



  1. Яқин масофадан отувга хос белгилар

Яқин масофадан отув жараёнида тўқимага қўйидаги омиллар таъсир қилади: ўқ, порох ёниш натижасида ҳосил бўлган қўшимча омиллар - газлар, қурум, порох доначалари, металл заррачалари ва баъзан иккиламчи снарядлар.
Яқин масофадан отувни шартли равишда қўйидаги уч зонага бўлиш мумкин:
1.Порох газларининг асосан механик таъсир зонаси.
2.Қурумнинг металл заррачалари ва порох
доначалари билан биргаликда чўкиш зонаси.
3.Металл заррачаларининг чўкиш зонаси.



  1. Download 378.14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling