Бактрим (бисептол, котримоксазол, септрин) - Кучли антибактериал фаолликка эга.
- МИЙ дан яхши сўрилади. Қон зардобидаги максимал концентрацияси 3 соатдан кейин юзага чиқади.
- Таъсири 6-8 соат давом этади.
- Ҳар иккала компоненти ҳам буйраклар орқали ажралади.
- Лидаприм, сульфатон, потесептиллар ҳам бактримга ўхшаш препаратлар бўлиб, кўрсатмалар ва ишлатиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам уники билан бир хил.
- Ножўя таъсирлари:
- диспептик бузилишлар (кўнгил айниш, қусиш, анорексия, диарея),
- тери аллергик реакциялари (эритоматоз тошмалар, эшакем, қичишиш),
- қон яратилишининг бузилишлари (лейкопения,агранулоцитоз, тромбоцитопения, мегалобластик анемия ва б.).
- Баъзан жигар ва буйрак фаолиятининг бузилиши кузатилиши мумкин.
- Жуда кам ҳолларда суперинфекция (оғиз бўшлиғи кандидамикози) юзага чиқади.
- Уни 6 ёшгача бўлган болаларда ва хомиладорликда ҳам тавсия қилмаслик лозим.
- Бактрим жигар, буйрак фаолияти ва қон яратилиши бузилган ҳолатларда ишлатилиши мумкин эмас.
ХИНОЛОН УНУМЛАРИ - Препарати: налидиксон кислотаси (невиграмон, неграм)
- Таъсир спектри: асосан грамманфий бактериялар. Унга ичак таёқчаси, протей, капсулали бактериялар (клебсиеллалар), шигеллалар, сальмонеллалар ўта сезгир.
- Кўк йиринг таёқчаси налидиксон кислотасига нисбатан чидамли.
- Антибактериал таъсир механизми: ДНК синтезини сусайтириши билан боғлиқ. Унга бактерияларнинг чидамлилиги тез ривожланади (бир неча кундан кейин).
- МИЙ дан яхши сўрилади.
- 20% жигарда парчаланиши ҳисобига жуда кўп қисми ўзгармаган ҳолда етарли даражада юқори концентрацияларда пешоб таркибида ажралади.
налидиксон кислотаси - Кулланилиши: ичак таёқчаси, протей ва бошқа микроорганизмлар билан чақирилган пешоб йўллари инфекцияларда қўлланилади.
- Налидиксон кислотасининг яхши хоссаларидан бири шуки, у антибиотиклар ва сульфаниламидларга чидамли бўлган микроорганизмлар штаммларига ҳам кучли таьсир кўрсатади.
- Ножўя таъсирлари: диспептик бузилишлар, аллергик реакциялар, фотодерматозлар, кўришнинг бузилиши (кўриш ўткирлиги камаяди, ёруғликдан қўрқиш пайдо бўлади), бош оғриқ.
- қўллаш мумкин эмас: Жигар ва буйрак фаолиятининг кучли бузилишлари билан кечувчи касалликларда. Хомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |