Сульфаниламид препаратлар. ҲАр хил кимёвий тузилишга эга бўлган синтетик


Download 264 Kb.
bet3/8
Sana01.04.2023
Hajmi264 Kb.
#1318226
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
сульфаниламидлар

Жуда узоқ таъсир этувчи препарат

  • Препарати: сульфален (келфизин, сульфаметоксипиразин).
  • У организмда 1 ҳафта давомида бактериостатик концентрацияда ушланиб туради. Уни кўпроқ сурункали касалликларда ва инфекция тушишининг олдини олиш мақсадида (масалан: операциялардан кейинги даврда) қўлланилади.

НОЪЖУЯ ТАЪСИРЛАРИ

  • кристаллурия (кўп миқдорда ишқорий суюқликлар киритиш ҳисобига камайтириш мумкин),
  • диспептик бузилишлар (кўнгил айниш, қусиш)
  • бош оғриғи, ҳолсизлик,
  • МНС томонидан бузилишлар
  • қон тизимининг шикастланишлари (гемолитик анемия, тромбоцитопения, метгемоглобин ҳосил бўлиши)
  • айрим ҳолларда аллергик реакциялар (терида тошмалар тошиши, иситмалаш, гепатит
  • агранулоцитоз (нейтрофиллар сони 50% гача камаяди,апластик анемия).
  • Анамнезида сульфаниламидларга аллергик реакцияларнинг келиб чиққанлиги уларнинг қайта қўлланилишига қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади.

ИЧАК БЎШЛИҒИДА ТАЪСИР ЭТУВЧИ СУЛЬФАНИЛАМИДЛАР

  • Препарати: фталазол (фталил-сульфатиазол, талисульфазол).
  • МИЙ дан ёмон сўрилганликлари сабабли ичак бўшлиғида юқори бактериостатик концентрацияларда тўпланадилар. Шунинг учун унинг таъсири ичак ичида намоён бўлади.
  • Пешоб таркибида қабул қилинган препаратнинг фақат 5% гина ажралади. Антимикроб таъсири фталазолдан фталат кислотаси ва норсульфазол ажралиб чиқишидан кейин юзага чиқади. Ажралиб чиққан норсульфазол ичакнинг микрофлорасига кучли бактериостатик таъсир кўрсатади.
  • Кулланилиши:
  • ичак инфекцияларини (бацилляр дизентерия, энтероколит, колит) даволашда
  • операциялардан кейинги даврда ичакда инфекциялар ривожланишининг олдини олиш учун

ИЧАК БЎШЛИҒИДА ТАЪСИР ЭТУВЧИ СУЛЬФАНИЛАМИДЛАР

  • Ушбу касалликларда микроорганизмлар фақат ичак бўшлиғида эмас, балки ичак деворида ҳам жойлашган бўлишини ҳисобга олган ҳолда фталазолни кўпинча яхши сўрилувчи сульфаниламидлар (сульфадимезин, этазол ва б.) ёки антибиотиклар (тетрациклинлар) билан биргаликда қўлланилади.
  • Фталазолни суткасига 4-6 марта қабул қилинади.
  • Унинг заҳарлилиги кам. Фталазолни В гуруҳи витаминлари билан биргаликда қўллаш мақсадга мувофиқ.
  • Сульгин (сульфагуанидин) ва фтазин препаратлари ҳам ичак инфекцияларини даволашда фталазолга ўхшаб ишлатилади.
  • ножўя таъсирлари: асосан дисбактериоз ва авитаминоз В.

Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling