фторхинолонлар - Препаратлари: ципрофлоксацин (ципробай, сифлокс, ципро, ципрокс), норфлосацин (бактинор), пефлоксацин (абактал), ломефлоксацин (лом-флокс), офлоксацин (таривид) ва б.
- таъсир спектри: кенг, ўта фаол антибактериал воситалардар.
- Грамманфий бактерияларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатадилар, жумладан, гонококкларга, ичак таёқчасига, шигеллаларга, салмонеллаларга, клебсиеллаларга. ентеробактерияларга. гемофилия қўзғатувчисига, кўк йиринг таёқчасига, микоплазмаларга, хламидийларга ва б.
- Граммусбат бактерияларга нисбатан эса фаоллиги жуда суст.
Хинолонлар: гуруҳларга бўлиниши - I авлод - таркибида фтор сақламайдиган хинолонлар
- (налидикон кислотаси ва б.)
- II авлод* - граммусбат ФХ
- (норфлоксацин, ципрофлоксацин, офлоксацин ва б.)
- III авлод* - респиратор ФХ
- (левофлоксацин, спарфлоксацин ва б.)
- IV авлод* - респиратор + антианаэроб ФХ
- (моксифлоксацин)
фторхинолонлар - антибактериал таъсир механизми: бактериал ферментлар ҳисобланувчи топоизомераза II ва IV (ДНК-гиразалар – топоизомераза II) ларнинг ингибирланиши билан боғлиқ. Бунинг натижасида ДНК нинг репликацияси ва РНК нинг ҳосил бўлиши бузилади. Буларнинг барчаси бактерияларнинг ўсиши ва кўпайишини тўхтатиб қўяди.
- Фторхинолонлар МИЙ дан яхши сўрилади, кўпчилик тўқималарга ўтади. ГЭТ дан кам миқдорда баъзи препаратлар (офлоксацин, пефлоксацин, ципрофлоксацин) мия қобиқлари яллиғланишлари-дагина ўтади. Зардоб оқсиллари билан кам миқдорда бирикадилар. Асосан буйраклар орқали фильтрация ва актив секреция усули билан ажраладилар.
фторхинолонлар - Кулланилиши: пешоб, нафас, меъда-ичак йўллари инфекцияларида ишлатилади.
- Микроорганизмларнинг уларга чидамлилиги аста секинлик билан юзага чиқади.
- Ножўя таъсирлари: диспептик бузилишлар, тери яллиғланишлари ва бошқа аллергик реакциялар, бош оғриши, бош айланиши, уйкусизлик, фотосенсибилизация, айрим ҳолларда суперинфекция кузатилади. Умуман, уларни қўллаш беморлар томонидан яхши кўтарилади.
- Хомиладорликда ва эмизикли аёлларда, шунингдек, 18 ёшгача бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |