- Сульфаниламид препаратларининг антимикроб таьсирлари номоён бўлиши учун уларнинг концентрацияси ПАБКнидан жуда юқори бўлиши шарт. Шунинг учун сульфаниламид препаратлар билан даволаш уларни катта дозаларда (2-4 г) қабул қилишдан бошланади, сўнгра уни қувватлантириб ёки юқори даражада ушлаб турилади (1 граммдан тўрт маҳал).
- МИЙ дан тез ва тўла сўрилади, зардоб оқсиллари билан қисман боғланади.
- Барча тўқималарга тарқалади, жумладан, гематоэнцефалик (ГЭТ), йўлдош тўсиқларидан ҳам яхши ўтади ва организмнинг сероз бўшлиқларида тўпланади.
- Жигарда ацетилланади, пешоб билан ажралади . Пешобда кристаллар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин (кристаллурия). Камроқ миқдорда ичак ҳамда тер ва сўлак безлари орқали ҳам ажралади
Таьсир давомийлиги ўртача препаратлар - Препаратлари: сульфадимезин, этазол, сульфазин, уросульфан, норсульфазол, стрептоцид.
- Ф-кинетикаси: МИТдан яхши сўрилади ва нисбатан тез ажралади. Қонда максимал концентрацияси 2-3 соатдан кейин юзага чиқади. бир кунда 4-6 марта қабул қилинади. Бу гуруҳ препаратлари ГЭТ яхши ўтадилар (50-80%).
- Кулланилиши: норсульфазол буйракдан камроқ даражада қайта сўрилганлигидан пешобда юқори концентрация ҳосил қилади. Шу туфайли пешоб йўллари касалликларида яхши самара беради.
- уросульфан ва этазол жигарда камроқ ацетилланади, буйрак найчаларида кам реабсорбцияланади ва шунинг учун пиелит, пиелонефрит ва циститларда кенг қўлланилади.
- стрептококк, минингококк, гонококк, стафилококкларнинг баъзи турла-рига, пневмококкларга, куйдирги, ўлат, бўғма, вабо, ичбуруғ, газли гангрена, лимфагранулема, трахома, пситтокоз касалликларининг қўзғатувчиларга ҳам таъсир кўрсатади. Бунда стафилококклар, бруцеллалар, ичбуруғ таёқчасига таъсири бўйича норсульфазол сульфадимезиндан кучлироқ.
- Препаратлари: сульфапиридазин (сульфаметоксипиридазин, спофадазин), сульфадеметоксин (мадрибон, мадроксин) ва сульфамонометоксин (диаметон, дифадин).
- МИЙ дан яхши сўрилади, лекин организмдан секин ажралади. қондаги максимал концентрацияси 3-6 соатдан кейин аниқланади.
- Бактериостатик концентрацияларининг узоқ муддат сақланиб қолиши уларнинг зардоб оқсиллари билан яхши боғланишлари (сульфапиридазин 85%) ва буйрак найчаларида қайта сўрилишларининг юқори эканлиги билан боғлиқдир.
- Уларнинг барчаси ГЭТ дан ёмон ўтади (5-10%). Суткасига 1-2 маҳал қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |