Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом


г) саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида


Download 81.53 Kb.
bet4/13
Sana03.03.2023
Hajmi81.53 Kb.
#1243545
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Namunaviy Nizom кирилча

г) саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида:
саноат зоналари ҳудудида жойлаштириш учун маъмурий кенгаш қарорларига асосан тақдим этилган инвестисия лойиҳаларини танлаш бўйича танлов амалга ошириш устидан доимий мониторинг ўрнатади;
саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шу жумладан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш устидан мониторинг ўрнатиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
саноат зоналари жозибадорлигини ошириш ва иштирокчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тадбиркорлик нисбатан яхши ривожланган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар атрофида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва бўш турган ер майдонларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ҳ) давлат иштирокидаги корхоналарни трансформасия қилиш борасида ҳудуд иқтисодий ўсишига таъсири нуқтаи назаридан самарадорлиги паст бўлган йўналишларни аниқлаш асосида давлат иштироки мавжуд тармоқ ва корхоналарни ислоҳ қилиш ва ҳудуд иқтисодиётида давлат иштирокини камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
и) давлат инвестисия сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасида:
ҳудудни комплекс ривожлантириш мақсадида инвестисияларни жалб қилиш учун устувор соҳа ва тармоқларни аниқлаш орқали ҳудудий инвестисия сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
иқтисодий ўсиш учун зарур бўлган инфратузилмани яратишга қаратилган инвестисия сиёсатини амалга ошириш, иш жойларини ташкил этиш ва ҳудудни барқарор ривожлантиришни таъминловчи инфратузилманинг стратегик ривожланиш йўналишларини белгилаб беради;
ж) мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида:
ҳудудларни қурилиш, йўл-транспорт, коммуникасия ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳолатини тизимли ва комплекс таҳлил қилади;
ҳудудларда йўл-транспорт, коммуникасия ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестисия дастурлари, инвестисия лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг қарорларини шакллантиради ва унинг бажарилиши устидан доимий мониторинг амалга оширади;
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникасия, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни, жумладан коммунал соҳани (сув таъминоти, канализасия, иссиқлик манбаи, санитар тозалаш) ривожлантириш бўйича тегишли дастурларга киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;
қурилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникасия, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича дастурлар амалга оширилиши натижалари ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
ҳудудларда иқтисодий органлар фаолиятига замонавий ахборот- коммуникасия технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
шаҳар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш бўйича буюртмачи функсиясини бажаради;


Download 81.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling