Сурхондарё вилоятининг туристик йўналишига киритилган тарихий-меъморий


Download 425 Kb.
bet24/39
Sana22.01.2023
Hajmi425 Kb.
#1108603
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39
Bog'liq
тарихий меъморий, археологик ва экологик объектлар

ҚЎРҒОНЗОЛБойсун тоғлари этагида жойлашган Қўрғонзол топилмалари биринчи бор 2003-2004 йилларда Л.Сверчков томонидан аниқланган ва қисман қазиб олинган. Қўрғон Бойсунсой ирмоғи бўлган Учкўл дарёси устидаги тоғ этагидаги тепаликда жойлашган. Қўрғонзол қалъасини мил.авв. 4 асрга, яъни Александр Македонский истилоси даврига қарашли қалъа ҳисобланади. Қўрғоннинг диаметри 30 метр бўлган ва доирасимон шаклда қурилган. Ички қисми ҳамда шимолий ва шарқий қисмларида доира шаклидаги 6 та буржи бор. Қўрғон 20 метрдан баландроқда тик тоғ бағрида жойлашган бўлгани сабабли, унинг жанубий ва ғарбий қисмларида буржлар қурилишига ҳожат бўлмаган. Қўрғон ташқи деворининг қалинлиги 3 метр бўлиб, у иншоотнинг бошқа қисмлари қаторида пахса девордан иборат бўлган. Буржлардаги ўқсимон шаклда юқорига қаратиб ишланган туйнуклар хоналарни шабадалаш ёки ёритиш учун қолдирилган бўлиб, кейинчалик қисман ғишт билан ўраб чиқилган. Қўрғоннинг ягона дарвозаси икки тарафдан миноралар билан ўраб олинган бўлиб, шимолий деворда жойлашган. Унинг ортида жойлашган манзилгоҳ замонавий қишлоқ хўжалиги ишлари олиб борилганлиги натижасида бутунлай бузилиб кетган.
Қўрғоннинг ички қисмида, дарвозанинг ўнг ва чап томонларидахўжалик ва яшаш хоналари бўлиб, улар ташқи ҳимоч деворига тақаб қурилган. Дарвозанинг ғарбий қисмида овқатланиш хонаси билан арка орқали бевосита уланган ошхона жойлашган бўлиб, шарқий қисмида қоровулхона ва ертўла шаклидаги омборхона бўлган. Дарвоза қаршисидаги жанубий девор бўйлаб яна уч омборхона мавжуд бўлиб, уларнинг бирида ерга кўмилган одам бўйи баробар хумлар жойлашган.
Қўрғон ички қисмини очиқ ҳовли эгаллаган бўлиб, унинг поли бутунлай гипс қатлами билан қопланган, марказида эса ҳовуз жойлашган бўлиб, ҳовуздан ариқ ётқизилган. У ташқи девор олдидаги сув чиқиб кетиши учун махсус қолдирилган тешиккача тортилган. Ҳовуз ёмғир сувлари билан ва қўлда сув ташиш йўли билан тўлдирилган. Сув бир неча километр шимолроқда жойлашган ирмоқдан дарвозадан ўтадиган канал орқали ҳам келиб тушган. Бу каналдан дарвозанинг ғарбтомонида жойлашган махсус чўмилиш хонасининг полига ўрнатилган сопол ванна учун ҳам сув олиш мумкин бўлган. Ўрта Осиё учун ноёб бўлган ушбу ванна Термиз археология музейида сақланади.


Узундара истеҳкоми

Бойсун тумани

Мил.авв. 3-1 асрлар


Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling