СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ МУСИҚАЛИ ДРАМА ТЕАТРИ - 1935 йил 26 апрелда Сурхондарё округининг «Окрисполком оргкомиссияси»нинг №10-сонли протоколи асосида ташкил топган.
80 йиллик ижодий фаолияти давомида театр маҳаллий ва жаҳон драматургияси асосида 300 дан ошиқ спектакл саҳналаштирилди. Бир қанча истеъдодли актёрларнинг жанг майдонига кетганлиги, уруш туфайли юзага келган иқтисодий танглик театрга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 1948 йилда театр труппаси Бухоро театрига қўшиб юборилди.
1957 йилда вилоят маданий ҳаётида муҳим тарихий воқеа содир бўлди. Театр қайта ташкил қилинди ва унга “Сурхондарё область ўзбек давлат мусиқали драма театри” мақоми берилди.
1964 йилда театр жамоаси Тошкент шаҳрига таклиф қилинди. Унда К.Яшиннинг «Нурхон» мусиқали драмаси намойиш этилди.
1967 йилда театр жамоаси иккинчи бор пойтахтга таклиф қилинди, ушбу гастрол сафарида С.Жамолнинг «Гули сиёҳ», Ў.Умарбековнинг «Ўликлар кечирмайди», И.Стаднюкнинг «Хавфли учрашув», Р.Бекниёз, Х.Исломовнинг «Икки ўт орасида», Х.Азимовнинг «Тақдир», «Ниқоб» спектакллари кенг жамоатчилик учун намойиш этилди.
1974 йил театр жамоаси учун унитилмас йил бўлди. Чунки театрга давлат томонидан замонавий асбоб-ускуналар билан жихозланган янги бино берилди.
1978 йилда театрга ўзбек театри асосчиси Маннон Уйғур номи берилди.
1979 йилда театр учинчи марта Тошкент гастрол сафарига таклиф этилди. Гастролда намойиш этилган «Майсаранинг иши» (Ҳамза), «Уфқ» (С.Аҳмад), «Макр ва муҳаббат» (Шиллер), «Оқ кема» (Ч.Айтматов), «Серғайрат кишилар» (В.Шукшин), рус тилида «Куёв ва келин» (М.Байжиев), «Зўлдир» (А.Иброҳимов) спектакллари намойиш этилди.
1985 йилда театрнинг 50 йиллик юбилейи Республика миқёсида кенг нишонланди.
1989 йилда театр жамоаси тўртинчи бор пойтахтга гастрол сафарига борди. Унда З.Фатхуллиннинг «Ватан ишқи», Вишневскийнинг «Ҳаётбахш ўлим», А.Н.Островскийнинг «Сепсиз қиз», М.Хайруллаевнинг «Олам сеники», У.Азимнинг «Бир қадам йўл», А.Иброҳимовнинг «Бир ўликка бир тирик», Мольер асари, “Скапеннинг найранглари” комедияси намойиш этилди.
Неъмат Пардаев томонидан саҳналаштирилган Э.Воҳидовнинг «Истамбул фожиаси» спектакли “Йилнинг энг яхши спектакли” деб эътироф этилди.
Уйғун ва И.Султоннинг «Алишер Навоий» спектакли “Энг яхши режиссура” номинациясини қўлга киритган бўлса, У.Азим асари “Алпомиш” спектакли “Йилнинг энг яхши спектакли” номинацияси ғолиблигини қўлга киритган.
Тошкент шаҳрида театр жамоаси гастрол сафари билан бўлиб томошабинларга Уйғун, И.Султоннинг «Алишер Навоий», Қ.Абдунабиевнинг «Амир Темур ва Йилдирим Боязид», Т.Зулфиқоровнинг «Қафасдаги каклик» асарига Ш.Раҳматуллаев татаббуси асосида яратилган «Шоҳ ва шоир спектакллари намойиш этилди.
1992 йилда Тошкент Халқаро фестивалида Ш.Пардаев асари “Осмонсиз уй” драмаси “Энг долзарб мавзу” деб эътироф этилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Р.Маматалиев ва Г.Равшановалар “Энг яхши эркак образи” ва “Энг яхши аёл образи” номинацияси ғолиби бўлдилар.
1994 йилда Республика “Телевизион театрлар фестивали”да Х.Расулнинг «Фаришта» спектаклидаги ижроси учун Ўзбекистон ҳалқ артисти Г.Равшанова «Йилнинг энг яхши аёл роли-«Саҳна маликаси» мукофоти билан тақдирланди.
1995 йилда театрнинг 60 йиллиги Республика миқёсида кенг нишонланди.
Н.Парданинг «Адиб Собир Термизий» спектакли ижодкорларидан бир гуруҳи вилоят касаба уюшмалари кенгаши таъсис этган «Собир Термизий» мукофотига сазовор бўлдилар.
«Андижон баҳори-2001» фестивалида саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистон санъат арбоби М.Равшанов Х.Хурсандов асари “Ўлдинг, азиз бўлдинг” спектакли билан «Режиссурада янги талқин» ва ГранПри совринини қўлга киритган бўлса, Й.Мирқурбонов “Энг яхши эркак роли” номинацияси бўйича, актёр Р.Рахматов эса «Энг яхши ушоқ рол ижрочиси» номинациси бўйича мукофотланишди.
Қ.Абдунабиевнинг «Амир Темур ва Йилдирим Боязид» спектакли учун режиссёр М.Равшанов Халқаро театр фестивалининг бош совринини қўлга киритди, Ҳ.Ориповнинг «Амир Темур» роли учун, Р.Маматалиев «Йилдирим Боязид» роли учун, Б.Рамазанов «Масхара» роли учун қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
«Хазон бўлган умрлар» спектаклининг режиссёри Ф.Болтаев «Дебют-2005» фестивалининг қимматбаҳо совғаси билан мукофотланди.
2007 йилда Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида ўтказилган “Навруз-2007” академик театрларнинг Халқаро фестивалида Х.Хурсандовнинг «Қайсар чолнинг қилиғи» спектаклини намойиш этилди.
2008 йил 10-20 октябр кунлари театр бир гуруҳ ижодий жамоаси Миср Араб Республикасининг қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган ХХ Халқаро эксприментал театрлар фестивалида Х.Хурсандовнинг «Қайсар чолнинг қилиғи» спектаклини намойиш этдилар.
2010 йил мазкур спектакл билан театр жамоаси Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро театрлар фестивалида иштирок этиб, 3-ўринни эгаллашди. Ўзбекистон халқ артисти Г.Равшанова “Энг яхши аёл образи”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Й.Мирқурбонов эса “Энг яхши эркак роли” номинацияси ғолиби бўлишди.
2011 йил май ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Сени куйлаймиз, замондош!» 1-республика кўрик-танловида Х.Хурсандовнинг «Шижоат» спектакли билан иштирок этиб, «Энг яхши режиссура» номинацияси ғолиби бўлди. Б.Рамазонов “Энг яхши эркак роли” номинацияси ғолиби бўлди.
2011 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро «Teatr uz-2011» да Ш.Ризаевнинг «Она» спектакли билан иштирок этди. Мазкур асар фестивалнинг “Энг мукаммал спектакли” деб эътироф этилди.
2013-йил май ойида бўлиб ўтган «Сени куйлаймиз, замондош!» 2-республика кўрик-танловида Х.Хурсандовнинг «Алла» спектакли билан иштирок этиб, «Энг яхши режиссура» номинацияси ғолиби ва Г.Равшанова Республика касаба уюшмаси махсус ёрлиғига эга бўлди.
2013 йил театр актёри Б.Рамазонов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланди.
2014 йил 14-20 декабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган ижодкорларнинг “Дебют-2014” кўрик фестивалида театр адабий бўлим мудири Эркин Норсафарнинг “Тоғ булбулининг сўнгги хониши” психо-романтик трагедияси “Йилнинг энг яхши драма асари” номинацияси ғолиби бўлди.
2014 йил декабр ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Эътироф-2014” кўрик-танловида ёш режиссёрлар А.Жумаев ва О.Мухитдиновлар томонидан саҳналаштирилган Р.Мухаммаджоновнинг “Ойдин” драмаси “Йилнинг энг яхши спектакли” номинацияси ғолиби бўлишди.
2015 йилда театрда 80 йиллик юбилейини Республика миқёсида нишонлаш мақсадида кенг кўламда фаолият олиб борилмоқда.
|
Вилоят тарихи ва маданияти Давлат музейи
|
Термиз шаҳри
|
1933 йил
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |