Сурхондарё вилоятининг туристик йўналишига киритилган тарихий-меъморий


Download 425 Kb.
bet14/39
Sana22.01.2023
Hajmi425 Kb.
#1108603
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39
Bog'liq
тарихий меъморий, археологик ва экологик объектлар

УЧҚИЗИЛ КЎЛИ - Термиз туманида, Термиз шаҳридан 12 км масофада жойлашган.
Майдони -1000 га. Кўл атрофида турли ташкилотларга тегишли бўлган 8 дам олиш зоналари мавжуд. Шунингдек, илмий-тадқиқот марказининг Семашка номли дам олиш маскани ҳам фаолият юритади. Ҳудуд инженерлик инфратузилмаси (электр ва сув таъминоти) га эга.
Кўлда туризмнинг сув турларини ривожлантириш учун катта потенциал мавжуд бўлиб, унда санитар – курорт зоналарини шакллантиришда ҳам қулай имкониятлар мавжуд ҳисобланади.


Зартепа ёдгорлиги

Ангор
Тумани

Мил.авв. 4-2 асрлар

3АРТЕПА – Термиз шаҳридан 26 км шимоли-ғарбда жойлашган қадимги шаҳар харобаси. Зартепа 1951-52 йилларда археолог Л.И.Аль­баум томонидан текширилган. Зартепа квад­рат шаклида бўлиб, деворларининг узунлиги 400 м дан, шарқий девор харобалари 6-7 м, ғарбий девори 4 м гача сақла­ниб қолган. Шаҳарнинг шимоли-шарқида квадрат шаклида қалъа-қўрғон бор, у шаҳристондан мудофаа чизиғи - кат­та хандақ билан ажратилган. 1960-80 йилларда археолог В.Завялов, Қ.Соби­ров ва Ш.Пидаевлар томонидан ўрга­ниш давом эттирилган. Археологик қазишмалар туфайли Зартепанинг шаҳрис­тон қисмидан уй-жой қолдиқлари ва кўчалар очилган. Топилмаларнинг энг қадимгиси мил. авв. 4-­2 асрларга, кейингилари илк ўрта аср­лар (5-7 асрлар)га тўғри келади.


Болаликтепа ёдгорлиги

Ангор тумани

6-7 асрлар

БОЛАЛИКТЕПА – 6–7-асрларга мансуб катта ер эгаси (деҳқон) кўшки-қароргоҳи. Тошкент–Термиз автомобиль йўлидан 2 км шимоли-шарқда жойлашган. Ватанимиз ҳудудидаги жаҳонга машҳур археологик ёдгорликларидан бири. Болаликтепа илк бора археолог Л.И.Альбаум томонидан 1953-1956 йилларда тўлиқ қазиб очилган. Томонлари 30х30 м, ундаги иншоот 6 метр пахса саҳн тепасида қурилган.
Л.И.Альбаум ва В.А.Нильсен фикрига кўра, айни шу 6 метрли пахса саҳн устида даставвал томонлари 24х24,5 метрга тенг ҳовли қурилади. Бу уйнинг тарҳи жуда оддий бўлган. Унинг марказида томонлари 14,5 метрни ташкил этган ҳовли жойлашган. Ҳовлининг тўрт томони эса тор узун йўлаксимон хоналардан таркиб топган, бинога кириш қисм эса унинг жануби-шарқий бурчагида бўлиб, унга осма кўприк орқали ўтилган. Болаликтепа асосий қисмидан бир неча метр узоқликда жойлашган буржга (бурж-мудофаа истеҳкоми тури) ўхшаш иншоот мавжуд бўлиб, осма кўприк Болаликтепадан айни шу буржга йўналган бўлган. Бу қурилиш ишлари милодий 5 асрда амалга оширилган. Милодий 5 асрнинг охири - 6 асрнинг бошида ҳовли вазифасини ўтаган бино марказий қисмида қабул ва маросимларга мўлжалланган қабул ва маросим заллари қурилади. Айни шу қурилиш босқичида қабул залларидан бири базм маросимларига бағишланган деворий суратларга безалади. 7 аср бошида кўшк соҳиблар уни батамом тарк этадилар. Болаликтепа хоналарининг баъзи бирларидан 15 асрда ҳам фойдаланилган. Таъкидлаш жоизки, аксарият тарихчи, археолог ва санъатшунослар Болаликтепа кўшкини, шу жумладан, унда сақланиб қолган деворий суратларни 6–7-асрларга оид деб ҳисоблайдилар.
Мазкур ёдгорликнинг деворларида илк ўрта асрлар даврига оид 47 та одам қиёфаси тасвирланган расмларда аслзодаларнинг зиёфат базми акс эттирилган. Болаликтепа деворий суратларидаги зиёфат лавҳаларини тадқиқотчилар дунёвий ва диний мазмунларга йўйишади. Маълумки қўл ва бармоқлар ҳолатлари билан тасвирий санъатда маросим ва базмлардаги шахсларнинг хаёлий кечинмалари ҳам берилган. Болаликтепа суратларида одамларнинг либослари, тақинчоқлари, елпиғичлар, қўлларида ушлаб турган қадахлар юксак маҳорат билан чизилган.
Турли рангдаги халат-камзуллар учбурчак ўнг қайрилма ёқали бўлиб, ранглар тиниқлигига кўра, у ипак матодан тикилган. Матолар уч ва тўрт япроқли, ҳандасавий ёки зооморф шаклдаги нақшлар билан безатилган. Қулоқ, бўйин тақинчоқлар ҳатто қўлда ушлаб турилган қадахлар зарҳал рангда тасвирланган. Бу уларни олтиндан ясалганлигини билдиради.
Расмларда одамларнинг тасвири ҳам юксак маҳорат билан чизилган. Уларнинг юз кўриниши ва этник тузилиши уларни туркий қиёфадаги маҳаллий аҳоли – тохарлар деб қарашимизга асос бўлади.
Болаликтепа деворий расмнинг бир бўлаги (1 м. кв х 1 м.кв) асл ҳолатда Термиз археология музейида намойиш этиб келинмоқда.


Қўрғон ёдгорлиги

Ангор тумани

Милодий 5-7 асрлар

ҚЎРҒОН – 5–7-асрларга мансуб кўшк, яъни катта ер эгаси (деҳқон) қароргоҳи, Зартепадан 3 км шарқда жойлашган. Томонлари 30х24 метр, баландлиги 10 метр атрофида. 20-асрнинг 70-йилларида археолог Т. Аннаев томонидан кўшкнинг иккинчи қаватида қисман археологик қазув ишлари олиб борилган. Иккинчи қаватнинг шимоли-шарқий қисмини тўғри бурчак шаклидаги хоналар эгаллаган. Бу хоналардан бирининг томонлари 5,0х6,0 метр. Улардан ғарбий тарафда томлари равоқсимон усулда ёпилган хоналар жойлашган. Марказий қисмдаги шимолдан жанубга қараган йўлак бу икки қисм хоналарини ўзаро боғлаб турган. Иншоот асосий эшиги арксимон кўринишда бўлиб, унинг шимолий тарафида биринчи қаватнинг ўртасида жойлашган. Қўрғон ундан топилган сопол идиш бўлаклари ва қурилишда қўлланилган хом ғиштларга асосланиб 5–7-асрларга оид деб аниқланган. Қўрғон 5–7-асрларда мавжуд бўлган аграр муносабатларни ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.


Хайрободтепа ёдгорлиги

Ангор тумани

Мил.авв. 1 – милодий 5-7 асрлар


Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling