Суртмалар. Асослар. Гомоген суртмалар технологияси


М/С типидаги эмульсион суртмалар


Download 0.55 Mb.
bet13/15
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1562512
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
МАЪРУЗА 2 КАСБ

М/С типидаги эмульсион суртмалар

  • М/С типидаги эмульсион суртмалар
  • Бу суртмалар С/М типидаги эмульсион суртмаларга нисбатан совутувчи эффектга эга. Буларнинг ўзига хослиги шундаки, улар ўз таркибида суртмага юмшоқлик ва ғоваклик берувчи юқори концентрацияда сув еки сувли эритмалар сақлайди. Ушбу суртмалар терига суртилганда уни тезда тинчлантиради ва сувни буғланиши хисобига совутади. Совутадиган суртмалар теридаги яллиғланишда, экзема ва дерматитнинг ўта кучли шаклларида суртишда тавсия этилади. М/С типидаги эмульсион суртмалар теридан сув билан осон ювилади ва терида ёғли изларини қолдирмайди. Уни ўзига хослиги терига суртилганда қисқа муддат ичида (5-15 дақ) терида зич ва юмшоқ қатлам хосил қилганлиги туфайли унга кийим ёпишиб қолмайди ва кийимни ифлослантирмайди.

М/С ТИПИДАГИ ЭМУЛЬСИОН СУРТМА

  • М/С ТИПИДАГИ ЭМУЛЬСИОН СУРТМА
  • Бентонит яхши эмульгирлаш хусусиятига эга.
  • Олинг: Қора мой 3,0
  • Бентонит 2,0
  • Тозаланган сув 30,0 мл гача
  • Арал.суртма хосил бўлсин
  • Б.Б.
  • Технологияси: Ховончада қора мой бентонит билан яхшилаб аралаштирилади. Бунда бентонитнинг гидрофоб кисми, мойни узига бириктиради. Сунг тухтатмасдан аралаштириб турган холда тозаланган сув солинади. Бунда бентонитнинг гидрофил кисми сувни абсорбциялайди, масса бўкади ва юмшок консистенцияга эга бўлган суртма хосил булади.
  • Олинг: Калий карбонат 1,0
  • Натрий тетраборат 0,5
  • Вазелин мойи 15,0
  • Стеарин 10,0
  • Тозаланган сув 70 мл
  • Арал.суртма хосил бўлсин
  • Б.Б. Химояловчи суртма
  • Технологияси: Калий карбонат ва натрий тетраборатнинг иссик сувли эритмасига доимий равишда аралаштириб турган холда стеаринни вазелин мойидаги котишмаси солиниб, гомогенлаштирилади. Бунда калий стеарат хосил булади ва масса куюклашиб, ишкорий мухитга эга булган юмшок суртма хосил булади. Бу суртма терига суртилганда совун-мой аралашмасидан иборат юпка плёнка хосил килади ва турли хил органик эритувчиларни утказмайди. Тайёр суртма қодоқланади ва жихозланади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling