Суртмалар. Асослар. Гомоген суртмалар технологияси


АРАЛАШ (комбинирланган) ТУРДАГИ СУРТМА ДОРИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


Download 0.55 Mb.
bet14/15
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1562512
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
МАЪРУЗА 2 КАСБ

АРАЛАШ (комбинирланган) ТУРДАГИ СУРТМА ДОРИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

  • АРАЛАШ (комбинирланган) ТУРДАГИ СУРТМА ДОРИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
  • Аралаш турдаги суртма дорилар – бу тузилиши бўйича кўп компонентли мураккаб суртмалар бўлиб, ўз таркибида турли хил физик-кимёвий хоссаларга эга бўлган доривор моддаларини сақлайди. Уларни тайёрлашда турли хил типдаги суртмаларни бир жараённи ўзида тайёрлаш керак булади: суспензион, эмульсион, гомоген (эритма ва қотишма) типдаги суртмаларни.
  • Яъни, аралаш турдаги суртма дори - бу кўп фазали суртма бўлиб, унинг таркибида бир вақтда дори моддалар эриган холда, суспензия хамда эмульсия холида бўлиши мумкин

АРАЛАШ ТУРДАГИ СУРТМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

  • АРАЛАШ ТУРДАГИ СУРТМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
  • Дорихона шароитида аралаш турдаги сурмалар битта ховончада тайёрланади. Бунда биринчи тайёрланган суртма ховончанинг четига олиб куйилди. Сунг иккинчи типдаги суртма тайёрланади ва суртмалар узаро аралаштирилади. Аралаш турдаги суртма икки хил типда бўлади: суспензион-эмульсион ва эмульсион-суспензион. Бунда комбинирланган дисперс система хосил бўлади. Рецепт таркибида суспензион суртма булса, уни биринчи булиб тайёрлаш максадга мувофик хисобланади.
  • Бундан ташқари, агар қаттиқ фаза гидрофил хоссага эга бўлса, унда биринчи бўлиб уни сувда ёки сувли суюқликда хўллаб олиш керак. Бунда сувли суспензия хосил бўлади, ушбу сувли суспензияни суртма асосига қўшиб аралаштирганда, аралаш турдаги суртма ҳосил бўлади. Айнан шундай усул билан тайёрланган сурманинг терапевтик самарадорлиги юқори бўлади. Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, тўғри танланган технология сурманинг терапевтик самарадорлигига ўз таъсирини кўрсатади.

Олинг: Эфедрин гидрохлорид 1,0

  • Олинг: Эфедрин гидрохлорид 1,0
  • Ментол 0,15
  • Протаргол 1,0
  • Ланолин 2,0
  • Вазелин 8,0
  • Арал.суртма хосил бўлсин
  • Б.Б. Бурунга суртиш учун
  • Суртма таркибидаги эфедрин гидрохлорид ва протаргол сувда яхши эригани учун эмульсион-суртмани ва ментол (5% гача) асосда эригани учун эритма типидаги суртмани хосил қилади.
  • Технология: Биринчи эритма типидаги суртмани, сўнг эмульсион-суртмани тайёрлаб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Протаргол ва эфедрин гидрохлоридни бирга эритиш физик-кимевий жихатдан нотўғрилигини инобатга олган холда, суртма қуйидагича тайёрланади. Хавончада 0,15 г ментолни бир неча томчи вазелин мойи билан эзиб олинади, сўнгра бир қисм вазелинни ўзи билан аралаштириб олинади. Хосил бўлган массани хавончани тепароқ қисмига йиғиб қўйилади. Сўнг шу хавончани ўзига эфедрин гидрохлорид солиниб ½ (6 томчи) қисм (сувсиз ланолин таркибидаги) сувда эритиб олинади ва сувсиз ланолин билан эмульгирланади ва устига хавончани бир чеккасига йиғиб қўйилган ментол вазелинли масса билан аралаштирилади. Хосил бўлган массани яна хавончани бир чеккасига йиғиб қўйилади. Сўнг протарголни 6 томчи глицерин билан эзилади ва қолган сувда эритилиб, қолган ланолин билан эмульгирланади. Сўнг хавонча чеккасига йиғиб қўйилган масса билан хаммаси аралаштирилади. Тайёр суртма жихозланади ва қадоқланади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling