Суртмалар. Асослар. Гомоген суртмалар технологияси


Download 0.55 Mb.
bet11/15
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1562512
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
МАЪРУЗА 2 КАСБ

СИФАТИНИ БАҲОЛАШ

  • СИФАТИНИ БАҲОЛАШ
  • Пасталар ташқи кўриниши, таъсир қилувчи моддаси, бир хил массага эга эканлиги, турғунлиги бўйича бахоланади.
  • Пасталарни қадоқлаш паста таркибидаги моддаларнинг физик-химиявий хоссасига боғлиқ.
  • Пасталар оғзи жипс беркиладиган шиша еки пластмасса идишда, салқин ва қоронғи жойда сақланади

ЭМУЛЬСИОН СУРТМАЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА СИФАТИНИ БАҲОЛАШ

  • ЭМУЛЬСИОН СУРТМАЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА СИФАТИНИ БАҲОЛАШ
  • Эмульсион суртма бу гетероген система бўлиб, асосда эримайдиган ва унда эмульсия типида тарқалган суюқ дисперс фаза сақлаган суртмаларга эмульсион суртмалар дейилади.
  • Ушбу суртмалар ўз таркибида дори моддаларининг сувли эритмаларини ёки сувда эрийдиган дори моддаларини ўз ичига олиши мумкин. Бу суртмаларнинг асосий гуруҳини С/М эритмаси типидаги эмульсион суртмалар ташкил этади.
  • Суспензион суртмалардан фарқи, эмульсион суртмалар терига тез сўрилади, сувли фазасидаги дори моддалари эса терапевтик самарадорлигини тез намоён этади.
  • Эмульсион суртмаларга протаргол, колларгол ва танин, алкалоид тузлари, калий йодид, кумуш нитратлар сувли эритма холида киритилади (дорихатда ёзилган миқдоридан қатъий назар, акс холда улар терапевтик эффект кўрсатмайди). Лекин пенициллин гуруҳига мансуб дори моддалари эмульсион суртмаларга сувли эритма холида киритилмайди, чунки улар сув таъсирида парчаланиб кетади.

Эмульсион суртмаларни тайёрлашда асос шимиб олиши мумкин бўлган сувни инобатга олиб, суюқлик олиш керак, яъни сувли ланолиндан келиб чиқиб, дори моддасини эритиш керак бўлган сув хисоблаб топилади.

  • Эмульсион суртмаларни тайёрлашда асос шимиб олиши мумкин бўлган сувни инобатга олиб, суюқлик олиш керак, яъни сувли ланолиндан келиб чиқиб, дори моддасини эритиш керак бўлган сув хисоблаб топилади.
  • ДОРИ МОДДАЛАРИНИ СУРТМАГА ҚЎШИШ ТАРТИБИ
  • рецептда сувда яхши эрийдиган дори моддалари 5% гача келтирилган бўлса, унда ушбу моддаларни оз миқдордаги сув билан эритиб олинади.
  • рецептда дори моддалари 5% дан кўп ёзилган бўлса, унда улар сув билан эритиб олинмайди (истисно тариқасида колларгол, протаргол ва танин), суртма таркибига суспензия холида киритилади;
  • Қуруқ ва қуюқ экстрактлар суртма таркибига аввал 1:6:3 нисбатдаги спирт-сув-глицерин аралашмасида олдиндан эритиб, сўнг суртма таркибига киритилади;
  • Агар рецептда ланолинни тури кўрсатилмаса, унда сувсиз ланолин олинади;
  • Доривор моддаларни сувда эритиш натижасида уларнинг ион ва молекуляр даражагача максимал диспергирланишга эришиш мумкин, бу эса ўз навбатида суртмаларнинг тез ва кучли терапевтик таъсир этишига олиб келади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling