Сурункали буйрак етишмовчилиги
Download 63.61 Kb.
|
Surun buyrak etishmov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи боскич
- Иккинчи боскич
- Учинчи боскич
- Туртинчи боскич
КЛИНИК КЎРИНИШИШикоятлари: бош оғриғи, бефарқлик. Галлюцинациялар бўлади, умумий ҳолсизлик, тез чарчаш. Диспепсик синдром (иштаха камайиши- бошида гўштга кейинчалик бошқа овқатларга) оғиз қуриши, сув ичса ҳам чанқаш камаймайди. Тили қуруқ караш бойлаган, оғизда аччиқ маза, оғиздан сийдик хиди келади (сабаби- бактерия таъсирида мочевина-углекислий аммонийга ўтиб- аммияк хиди келади). Яна бемор кўнгил айнаш, қусишга шикоят қилади- кўп миқдорда суюқлик қусиқ бўлаши ва ундан мочевина МИЙ ярачалари пайдо бўлади, стоматит, эрозиялар. Ингичка ва йўғон ичакларда яралар ҳосил бўлиши мумукин, қон кетиш кузатилади, диарея оғриқсиз бўлади. ОБЪЕКТИВ ТЕКШИРГАНДА- бемор озғин, тери оқарган озгина сариқланиши мумкин- субиктерик (сабаби- анемия ва урохром ушланиб қолиши). Тери қуруқ, қичишиш излари бор, тил қуруқ, карахт. Қичишиш шунчалик қийнайдики- тинч тура олмайди, уйқу бузилади, пиодермия ҳам асорат бўлиши мумкин. СБЕ охирги босқичларида мочевина майда кристаллари пайдо бўлади- кўпинча пешонада, сочлар тагида шудрингга ўхшаб- бу шунчали қонда мочевинани миқдори кўплигини тасдиқлайди ва ёмон белши ҳисобланади. Мушак бўшашиши, актив ҳаракатлар қила олмаслиги яққол кўзга ташланади. Бир хил беморларда подагра белгилари бўлиши мумкин. Нафас олишда- чуқур, чиқариш- тез, прекома ёки кома ҳолатида- Куссмауль нафас оиш шовқини юзага келади. Беморларда гипертония , қон айланиш етишмовчилиги, аритмия белгилари пайдо бўлиши мумкин. Уремик перикардит- кўкрак соҳасида нафас қисиши, кучлиоғриқ, перикард ишқаланиш шовқини пайдо бўлади. Терминал босқичда- гипотермия. Энг асосий буйрак функционал ҳолати кўрсатади: КФ- 40 мл/мин (норма 80-120) камайиши яққол СБЕ ни кўрсатади. КФ- 15-10-5мл/мин камайиши терминал уремия. Диагноз қўйишда асосий касалликни аниқлаш ва СБЕ асорат қилиб кўрсатиш. ТАСНИФ. Лопаткин Н.А. 1973.г Биринчи боскич –гемоглобиннинг 80-100 г/л гача камайиши билан. латент. Диурез 1,5-1,8 л/сут пешоб нисбий зичлиги1,024 гача. Мочевина 8,9мМ/л, плазма креатинини 100-150 мкмоль/л. Иккинчи боскич – компенсацияланган. Диурез 1,8-2,5 л/сут пешоб нисбий зичлиги 1,018 гача. Коптокчалар фильтрацияси 15мл/мин дан юкори. Мочевина 12мМ/л гача, плазма креатинини –150-250мкмоль/л. Аксарият беморларда тургун диастолик артериал гипертензия, нефроген анемия Учинчи боскич – интермиттирловчи. Диурез 1,0-1,5 л/сут пешоб нисбий зичлиги 1,012. Коптокчалар фильтрацияси 15мл/мин дан кам. Креатинин – 250 – 500 мкмоль/л, мочевина 15мМ/л гача. Пациентнинг ташки куриниши узига хос «уремик»: тери – рангпар-саргимтир-кул ранг, тана вазни камайган, стабил диастолик гипертензия, анемия. Эрталаб нахорга кунгил айнаши, кусиш. Туртинчи боскич – терминал. Фаза А: Диурез 0,7-1,0 л/сут пешоб нисбий зичлиги 1,007 дан кам. Коптокчалар фильтрацияси – 7-10мл/мин, мочевина 15-20 мМ/л, креатинин 500-700 мкмоль/л. Фаза Б: Диурез до 0,5 л/сут пешоб нисбий зичлиги 1,002-1,005. Коптокчалар фильтрацияси 7мл/мин дан кам. Мочевина 25 ммоль/л дан юкори, креатинин 700 мкмоль/л дан юкори. Фаза В: лаборатор курсаткичлар Б фазасидагидек. Полиневрит, перитонит, перикардит белгилари. СБЕ кечиши-аста секин кечиб, ремиссия бўлиши мумкин, лекин тўсатдан ахволи оғирлашиши мумкин. Download 63.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling