Бошловчилар ўзгартирилади.
Муҳаббатнинг остонасида
1-ўқувчи:1934 йил... Бадиий ижод, масъулият йўлида шошаётган Ҳамид Олимжон ногаҳон-да Зулфияни учратиб қолади. Ёш ва умидли шоира ўзини гўё улкан қоя қаршисида турган-дек ҳис қилар, ҳаяжондан юраги дукирлаб урарди. Бунга биринчи сабаб – шоиранинг ўзи айтганидек, Ҳамид Олимжон биринчи кўришишдаёқ унинг кўзидан кўнглига кўчган бўлса, иккинчиси – ижодим ҳақида қандай фикр билдираркин?! - деган ҳадик ва хавотир ғалаён кўтарганди.
2-ўқувчи: Ниҳоят,- Шеърингизни ўқидим,- деди Ҳамид Олимжон ошкора меҳр билан,-Яхши. Нималигини айтайми? Шеърда қалбингизнинг сурати бор. Бир парчагина бўлса ҳам. У ўзингиз-нинг қалбингиз. Худди шундай давом эттириш керак. Риторикасиз, ҳақиқат-ни ёзиш зарур...
3-ўқувчи: Бу сўзлардан қалбида умид чечаклари яшнаган ёш шоира ўзини еттинчи осмонда ҳис этди. Қалб “Ёз!” деб, шиддат билан қалам тутқазди. Шу ҳолда у ўзининг “Баҳор кечаси” шеърини чуқур илҳом ва бадиий завқ билан битди. Қалбларга муҳаббатнинг ширин эпкинларини олиб кирган бу учрашув нафақат адабиёт, балки ҳаёт саҳнида ҳам икки бахтли қалб ва тақдирнинг ўзаро туташувига йўл очди.
Саҳна ортида: 1-бошловчи: Ҳали булар бир-бирин топиб,
Жамолларин кўргунча аён,
Шеърлари газеталарнинг
Бетларида турди ёнма-ён.
Шеър очди муҳаббатга йўл,
Аён қилди қалб оташин ҳам.
Гуё улар беришгандек қўл,
Юракларни уришин шу дам
-Сезгандилар сатрма-сатр,
Бўлгандилар мафтуну асир.
Саҳна ортида:
2-бошловчи: Кўзларига чўкди ўйчанлик,
Қандайдир дард, муштоқлик изи.
Висол учун бўлган ташналик
Бир-бировин кўргунча юзин.
Шеърдаги содда, самимий,
Do'stlaringiz bilan baham: |