Surxondaryo viloyat o`rta maxsus, kasb – hunar ta’limi boshqarmasi


Download 0.54 Mb.
bet24/33
Sana15.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1480407
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
navoiyning yangisi

Ҳар бир сўзда топгандек аксин,
Бир кун оқшом пайти иккиси –
Ногаҳоний кўришган бир зум
Шодлик, дардни кўринг деб бирга
Муҳр босди улар умрига.
4-ўқувчи: 1935 йили икки дарё қалб бирлашди, дарёлар уммонга айланди. Инсон чинакам севиб, севилганда атрофидаги барча қийинчиликлар ушоқ мисоли, тўрт фасл эса баҳор бўлиб кўринади. Бу вақтда икки ёш ана шундай бахт суруридан маст эдилар. Ушбу онлардан бошлаб севги ва муҳаббат атри уфуриб турган ошёнда ярим тунга қадар шеъриятнинг қўш чироғи ўчмайдиган бўлди.
5-ўқувчи: Ишқ уларни маҳкам бойлади,
Зулфия маликага айланди.
Гули эди у бахт қасрининг,
Ҳам шоираси ўз асрининг.
Атрофида булбул парвона,
Авжида куйларди ошиқона.
Энг гуллаган ёшлик чоғимда” қўшиғи янграй бошлайди.
6-ўқувчи: Сўлим ва тоғли Оқтош қишлоғи. Бахтли келин-куёвлар асал ойини нафосат ва ғазал ойига айлантирганлар.Соф ҳаво кўнгилга инади.Юракдан шеърга айланиб, ўқил-ганда тоғлардан акс садо қайтиб, яна қалбларни тўлқинлантиради.
(Атлас кийган ёш Зулфия ва Ҳамид Олимжон гўё баландликка қараб
қўлма-қўл тортишиб чиқишади. Мусиқа давом этиб туради.)
Ҳамид Олимжон: Кечир мени, нозли малагим,
Сени мақтай олмасим тайин.
Сенга шунча чирой берган ким?
Айтиб бергин уни мақтайин!
Зулфия :
Дейдиларки, сени кўрганда
Кўзларимда ёнар жонли ўт,
Сендан ўзга бор нарса унут.
Мудом дилга содиқ кўзларим
Ҳақиқатни кўмиши қийин.
Кўзларимда, қонимда кезган
Ўша севинч, ўша олов сен.
Майли, ўзинг мендан узоқда,
Лекин дилнинг ўти бўлиб қол.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling