Surxondaryo viloyat o`rta maxsus, kasb – hunar ta’limi boshqarmasi


Download 0.54 Mb.
bet27/33
Sana15.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1480407
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
navoiyning yangisi

Қўлингга қурол ол!
6-ўқувчи: Шоира “Менинг Ватаним”, “Қўлимда қуролу устимда шинель”, “Уни Фарҳод дер эдилар”, “Бизни кут”, “Ҳижрон”, “Палак” каби қатор ғоявий-бадиий пухта асарлари билан уруш даври ўзбек поэзиясига муносиб ҳисса қўшди. Жангчилардан шоиранинг янги асарларини интиқ бўлиб кутаётганлари ҳақидаги хатлар оқиб кела бошлади.
7-ўқувчи: Бундан руҳланган шоира янада шиддат билан қалам тебрата бошлади. Ногаҳон, 44 йил-нинг 3 июлидаги бахтсиз тасодиф бахт қасрининг кулини кўкка совуриб кетди.
Тақдир зарбаси. Айрилиқ ҳукмида. Айрилиқ, ҳижрон мусиқаси янграйди.
Зулфия: Бахтиёр севгини куйларди созим,
Ўлим ханжарига тегди-ю синди.
Ҳижрон фарёдидай совуқ овозим,
Наҳот лириканинг ёлқини тинди.
8-ўқувчи: Мунис юрак ботди ғуссага
Унга ғамнинг ботди ҳанжари
Ўттизга тўлмаган нозик жуссага
Ҳамла қилди ғамнинг аждари.
9-ўқувчи: Болалар-ла ёлғиз қолдириб.
Олиб кетди унинг ёрини,
Тақдирида ўчмас из қолдириб,
Кузга ташлаб кетди, олиб баҳорини.
Саҳнада: шоира ўз уйида Ҳамид Олимжонни эслаган кўйи:
Ҳижронинг қалбимда, созинг қўлимда,
Ҳаётни куйлайман, чекинар алам.
Тунлар тушимдасан, кундуз ёдимда,
Мен ҳаёт эканман, ҳаётсан сен ҳам.
1-ўқувчи: Зулфияхоним икки фарзандни ўзи тарбиялаб эл қаторига қўшди.
2-ўқувчи: Нафақат фарзандлар, балки қатор қизларнинг шоира, адиба бўлиб камол топишида, эл назарига тушишида Зулфияхонимнинг беқиёс хизматлари бор.
3-ўқувчи: Аёлларга бағишланган ягона нашр “Саодат” учун 30 йиллик умрини сарф этди. Ўзбек хотин-қизларига том маънода, маёқ кўтариб йўлбошчилик қилди.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling