4-ўқувчи: Вафо садоқатнинг бўлиб тимсоли
Дунёга танитди ўзбек аёлин.
Ярим аср... мухаббатнинг тимсоли
Тарк этмади бир зум хаёлин.
5-ўқувчи: Ҳижрон азоблари шоирани ижоддан тўхтата олмади. Балки икки шоир учун ижод қилишга ундади. Ҳамид Олимжоннинг “Семуруғ”, “Зайнаб ва Омон” достонлари асосида опера либреттоларини яратди. Улар халқ орасида севиб ижро этилди.
Саҳнада “Зайнаб ва Омон” либреттосидан парча ижро этилади.6-7 киши.
Сувдан кўтардим кўза,
Кўзада олтин ғўза...
Кўзаю ғўза қўлимда яллоли бобо ялли.
Узумзорлардан шинни,
Чиннизорлардан чинни
Шиннию, чиннию, кўзаю ғўза қўлимда, яллоли бобо ялли.
Соатга олдим занжир,
Боғлардан тердим анжир,
Занжиру, анжиру, шиннию, чиннию, кўзаю ғўза қўлимда яллоли бобо ялли.
Тўқувчи қиздан газмол,
Сотувчи қиздан дазмол,
Газмолу, дазмол, занжиру, анжиру, шиннию, чиннию,
кўзаю ғўза қўлимда яллоли бобо ялли.
Ўрмонлардан арча,
Бофандалардан парча,
Арчаю, парчаю, газмолу, дазмолу занжиру, анжиру, шиннию, чиннию,
кўзаю ғўза қўлимда яллоли бобо ялли.
Чўпонлардан айрон,
Гулзорлардан райҳон,
Айрону, райҳону, арчаю, парчаю, газмолу, дазмолу занжиру, анжиру, шиннию,
чиннию, кўзаю ғўза қўлимда яллоли бобо ялли.
3-ўқувчи: Зулфияхоним самарали ижод қилди. Шеърлари ёд олинди, китоблари қўлма-қўл бўлди. Рус, инглиз, немис, ҳинд, болгар, хитой, араб, форс ва бошқа тилларга ҳам таржима қилинди. (Чет тилларига таржималаридан ўқилса...)
4-ўқувчи:Зулфияхоним бутун жаҳонга ўзбек аёлининг нафосати ва назокатини, ўзбек шоирасининг нақадар нозик дид ва табиатини, бадиий сўз санъатини намоён этиб, дунё ижод аҳлини кўп бора ҳайратга туширди. Дунё унинг тимсолида маънавиятда, гўзалликда, садоқатда тенгсиз ўзбек хотин-қизларининг сиймосини кўрди.
Do'stlaringiz bilan baham: |