Surxondaryo viloyat o`rta maxsus, kasb – hunar ta’limi boshqarmasi


Download 0.54 Mb.
bet32/33
Sana15.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1480407
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
navoiyning yangisi

6- o`quvchi : Кишилар савдоси бошимдан йироқ
Эрта-кеч бўлмишам китобга ўртоқ
7- o`quvchi : Биласизларми, машҳур киноактёр кунг-фу устаси Брюс Ли китоб мутолаа қилишни жудаям яхши кўрар, уларга ғояларнинг сарчашмаси деб қараган экан. Брюс Лининг кутуб- хонасида фалсафий китоблар ҳар қандай америкалик файласуф- нинг китобларидан-да кўп бўлган. Уни кўпинча Хитой дао-монахларининг кураш жараёни акс эттирилган суратлар дунё- сига ғарқ бўлиб ўтириши, оғир ўйларга чўмиб шеър ёзаётган ёки таржима қилаётганини кўриш мумкин эди.
8- o`quvchi : Ўқувчиларнинг китоб ўқишга бўлган ҳаваслари оиладан бошланади.
Ота-боболаримиз хонадонларида Машраб, Навоий, Бедил ва бошқа шоирларимизнинг асарларини мароқ билан ўқишган. Фарзандлари китобхонлик давраларида иштирок этишган. Натижада уларда китоб ўқишга ҳавас уйғонган.
XIX асрнинг ўрталарида Бухоро мадрасалари фаолияти билан танишган Н.Ханиковнинг гувоҳлик беришича, мадраса- нинг тўлиқ курсини ўқиб тугатиш учун толиб тахминан 137 та китоб ўқиши талаб этилган экан.
9- o`quvchi:Билим манбаи бўлган китобни севиш ва ўқиш учун уни танлай олиш ва ўқиш маданиятини билиш керак. Китоб ўқиш маданиятига китоб харид этиш ва кутубхонани мунтазам бойитиб боришга алоҳида эътибор билан қараш, китоб сақлаш одоби, ўқиш жараёни, ўқиганни ўзига ва ҳаётга татбиқ этиш, билиш каби яна ўнлаб масалалар киради.
10-o`quvchi : Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,
Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.
У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор,
Жонингга юз роҳат беради такрор.
11- o`quvchi : Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъмин- лашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтириш учун мана шундай ғамхўрлик зарур эди. Бу ўз вақтида чиққан қарор, эртага ўз самарасини бериши шубҳасиздир.
12- o`quvchi : Биз талабалар эса ўз навбатида кутубхоналари- мизни турли жанрдаги адабиётлар билан бойитишимиз мумкин. Бунинг учун ҳар бир талаба ўз ихтиёри билан биттадан китоб олиб келиб топширса, кутубхона 20-30 дона китоб билан қўшимча равишда бойийди. Натижада 1 дона китоб олиб борган талаба яна 20-30 дона янги китоб ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ишга ҳомийларни ҳам жалб этиш мумкин.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling