Бўлса менинг куйимга ҳам чанқоқ ўқувчи
Бўлсин қуёш шодлигига ғарқ.
Саҳнадан аста чиқиб кетади.
7-ўқувчи: Зулфия вафо ҳамда муҳаббатни тараннум этувчи етук шоирадир.1999 йили мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган,истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди.Ўзбек қизларининг қайси касбни эгаллашидан қатъий назар ўз танлаган касбининг етук, фидойи эгаси бўлиб, мустақил юртимизга жон дили билан хизмат қилишлари, Ватанимизни бундан-да гуллаб яшнаши, ривожланишига хисса қўшишлари, Зулфияхонимдай тинчлик ва дўстлик, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб қолишлари назарда тутилган.
Саҳна ортидан Зулфия: Оталар эркаси,оналар бахти,
Ватаннинг севгани, дугона қизлар.
Сиз билан шеъримнинг рубоби янграр,
Сиз билан гўзалдир замона, қизлар.
Саҳнага Зулфияхоним қизлари чиқиб келишади
Ҳамма: Салом сенга, эй Зулфиядан мужда келтирган Баҳор!
Шоиранинг издошлари Зулфияга бағишлаб ёзилган шеърларидан ўқишади.
Чақмоқнинг тошидек, гуллардай нозик.
Вафо, садоқатнинг ёруғ тимсоли,
Муҳаббат чўққисида қад кўтарар тик.
Шеърият оловли юракдур асли...
Шеъриятни енгмас на ўлим, на вақт,
Шеърият карвонин аёл сарбони.
Ғам палласидан топдингизми бахт,
Ҳамма: Демак, у тирикдир ҳамон яшайди.
“КИТОБ – МЎЪЖИЗАГА ЧОРЛАЙДИ”
мавзусидаги бадиий-мусиқий кеча сценарийси
Тадбир қуйидаги шароитда ўтказилади: хона ёки зал шиор- лар, ўқиш ва илмга чорловчи плакатлар билан безатилади. Китоб кўргазмаси ташкил этилади.
Олиб борувчи: Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар! Хуш келибсизлар. Мен сизларни ахборот-ресурс марказимизда кўриб турганимдан жуда мамнунман. Биласизларки, ЮНЕСКО томонидан 23 апрель “Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари- ни ҳимоя қилиш” куни деб белгиланган. Ушбу кун 1995 йилдан бери нишонланади. Бизнинг ахборот-ресурс (ахборот-кутуб- хона) маркази (АРМ, АКМ) ҳам бугун “Китоб – мўъжизага чорлайди” номли тадбирни тайёрлаган. Унда ўқув-юртимизнинг бир гуруҳ талабалари иштирок этадилар. Уларнинг чиқишлари сизларга манзур бўлади, деб умид қиламан ва илк навбатни ......курс талабаларига бераман. Марҳамат.
1-o`quvchi : Китоб – офтоб. Заминни, она табиатни офтоб иситса, одам қалбини китоб илитади, нафақат илитади, балки ёритади, нурлантиради. Китобга энг қисқа таъриф бериш жоиз бўлса, уни маънавият қуёши деб таърифлаш ўринлидир. Яъни, қуёш бўлмаса оламнинг, табиатнинг, ҳаттоки ҳаётнинг бўлиши шубҳа остида қолади, китоб бўлмаса, маънавиятнинг ривож- ланиши ҳам мавҳум бир фикр бўлиб қолаверади.
Кенгроқ мушоҳада юритадиган бўлсак, миллат баркамол- лиги, Ватан тараққиёти элнинг китобхонлик даражасига, яъни ўқимишлилигига боғлиқ. Истиқлолдан сўнг мустақил мамлака- тимизда 1 - Президентимиз ташаббуси ва бевосита эътибори туфайли соғлом авлодни тарбиялаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Меҳнат жамоаларида спорт-соғломлашти- риш иншоотлари, теннис майдончалари барпо этилди. Бироқ соғлом авлод деганда фақатгина жисмонан бақувват инсон- нигина тушуниш масалага бирёқлама ёндошиш бўлур эди. Авлод баркамоллиги унинг маънавий камолотига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Ана шуни назарда тутсак, ўшандай бинолар ёнида китоб дўконлари, кутубхоналар қад ростласа нур устига аъло нур бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |