Сув таъминоти ва канализация тизимлари ишини ташкил этиш
Расм.1. Очиқ манбадан сув таъминоти тизимининг тасвири
Download 0.64 Mb.
|
Suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Расм.2.Ер ости манбасидан сув таъминоти тизимининг тасвири
Расм.1. Очиқ манбадан сув таъминоти тизимининг тасвири1-сув қабул қилиш қурилмаси; 2-қирғоқ қудуғи; 3-биринчи босқич насос станцияси; 4тозалаш иншоотлари;5-тоза сув сақлаш ҳовузи(ТСҲ); 6-иккинчи босқич насос станцияси; 7магистрал сув узатиш тармоқлари; 8-сув босим минораси(СБМ); 9- сув тарқатиш тармоқлари. Расм.2.Ер ости манбасидан сув таъминоти тизимининг тасвири1-бурғу қудуқлари;2-сув йиғиш ҳовузи; 3-насос станцияси; 4-сув узатиш тармоқлари; 5-сув босим минораси; 6-сув тарқатиш тармоқлари. Насос ва насос станциялари бажарадиган асосий вазифа - сувни истеъмолчиларга зарурий миқдор ва етарли босимларда узатиш ҳисобланади. Сув таъминоти тизимининг турига боғлиқ ҳолда биринчи, иккинчи ва хатто учинчи босқичли насос станцияларини жойлаштириш мумкин. Биринчи босқич насос станцияси манбадан олиб сувни тозалаш станциясига етказиб бериш учун хизмат қилади. Агар манба сувининг сифат кўрсатгичлари ичимлик суви бўйича давлат стандартлари [4]талабларига жавоб берса, биринчи босқичли насос станцияси сувни бевосита ТСҲ га тўплаш учун ишлайди. Бундай тизимда сув зарарсизлантирилгандан сўнг истеъмолчиларга узатилади. Ерости сувларини бурғу қудуқларидан ТСҲ сига узатиш учун ЭЦВ ва АТН русумли бурғу насос агрегатлари қўлланилади. Тозаланган сувни истеъмолчиларга етказиш вазифасини иккинчи босқич насос станцияси бажаради. Бу станциялар сувни босимли узатиш ва тарқатиш тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказади. Шуни алоҳида эътиборга олиш керакки, иккинчи босқич насос станцияси ишлаш тартиби ростлаш–заҳира сиғимлари ва сув тарқатиш тармоқлари ишлаш тартиби билан монан ишлаши ҳамда уларда ҳосил қилинган босим меъёридан кам ҳам, кўп ҳам бўлмаслиги лозим. Объектнинг ихтиёрий нуқталарида ҳар қандай вақтда 10-60 м сув устунида босим таъминланиши лозим. Эҳтиёж туғилганда, яъни тармоқда босим етарли бўлмаган пайтларда, учинчи босқич насос станциялари қўлланилади. Бунга Самарқанд шаҳрининг сув таъминоти тизимини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бундай ҳолларда объектнинг бир қисмига ёки бир гуруҳ истеъмолчиларига (алоҳида жойлашган биноларга) юқори босим остида сув бериш эҳтиёжи туғилади ва бундай муаммонинг ечими учинчи босқич насос станцияларидан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади. Сув тарқатиш тармоқларининг шакллари асосан уч хил, яъни халқасимон, боши берк ва аралаш турларга бўлинади. Ҳалқасимон тармоқлар асосан, марказлаштирилган сув таъминоти тизимларида ишлатилади. Бундай тармоқларнинг гидравлик ҳисоби сувнинг ҳаракат йўналиши, сарфи, тезлиги ва сув тарқатиш қувурларининг гидравлик кўрсаткичлари асосида бажарилади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling