4-расм. Оқоваларни оқизиш тизимларининг тасвирлари:
а) перпендикуляр; b) кесишган; c) параллел; d) ҳудудли; e) радиал.
1-жадвал
Ахоли пунктларида хўжалик-маиший оқоваларнинг меъёрлари
-
Турар жойларнинг санитария-техник жихозланиш даражаси
|
Йил давомида ўртача бир кишидан бир к-кда ҳосил бўладиган оқоваларнинг меъёри, л/(нафар*к-к)
|
Кўча сув тарқатиш колонкалари
|
40…50
|
Бинолар оқоваларни оқизишсиз, ички сув таъминоти билан таъминланган
|
95...120
|
Бинолар ички сув таъминоти, маҳаллий иссиқ сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш билан таъминланган
|
150...200
|
Бинолар ички сув таъминоти, марказлашган иссиқ сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш билан таъминланган
|
230...290
|
Юқорида, 1-жадвалда келтирилган оқоваларнинг меъёри таркибига, аҳоли турар жойлари ва жамоат биноларида (поликлиника, хаммом, кир ювиш корхоналари, болалар боғчаси, маданий ва маърифий муассаларида) ҳосил бўладиган оқовалар сарфи ҳам киради. Касалхона, санатория, дам олиш масканлари, меҳмонхоналарда ҳосил бўладиган оқоваларнинг миқдори алоҳида ҳисобга олиниши керак.
Оқизиш тармоқлари бўлмаган ҳудудларда аҳолидан ҳосил бўладиган оқоваларни махсус вакуум-сўриш машиналар ёрдамида йиғилиши ва оқизиш тармоқларига қўшилиши сабабли, уларнинг меъёрлари 40-50 л/к-к қабул қилинади. Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа ҳисобга олинмаган истеъмолчилардан ҳосил бўладиган оқоваларни ҳисобга олиш мақсадида аҳоли турар жойлари оқовалари меъёрини 5...10% га ошириш мумкин.
Ишлаб чиқариш цехларида истеъмол қилинадиган хўжалик-ичимлик сув миқдорларига мос равишда хўжалик-маиший оқова сувлари ҳосил бўлади ва цехларнинг турига боғлиқ ҳолда 2-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |