Сув таъминоти ва канализация тизимлари ишини ташкил этиш
Тизим ва иншоотларнинг фойдаланишдаги ишончлилиги
Download 0.64 Mb.
|
Suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari
4. Тизим ва иншоотларнинг фойдаланишдаги ишончлилигиОбъектнинг ишончлилиги деб юклатилган вазифаларини маълум муддат ичида, белгиланган иш шароитлари ва тартибларида, ўз эксплуатацион кўрсатгичларини рухсат этилган чегараларда сақлаш хусусиятига айтилади. Объект сифатида тизим ёки унинг унсурлари, масалан иншоот, тармоқ, қурилма ва механизмларни кўриш мумкин. Ишончлиликнинг физикавий маъноси объектни фойдаланиш давомида бошланғич технологик тавсифларини сақлай билиши ҳисобланади. Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимлари - мураккаб техник тизимлар тоифасига киради. Хусусан сувни қабул қилиш, тозалаш, сақлаш, ҳайдаш иншоотлари, сувни узатиш ва тақсимлаш тармоқларидан иборат тизимнинг ишончлилиги ташкил топган ҳар бир унсур ёки қисмнинг техник ҳолати билан баҳоланади. Техник тизимлар ишончлилигини баҳолашда соҳага хос тушунчалар амалиётда қўлланилади. Техник тизимлар ва улар таркиб топган иншоот, қурилма ва унсурлар ҳолатлари қуйидагича бўлиши мумкин: ишчи ҳолат– бу тизим ва иншоотлар кўрсатгичлари меъёрий-техник хужжатларида белгиланган чегараларда сақланган ҳолда ўз вазифаларини бажаришидир; ишсиз ҳолат – бу объектнинг меъёрий-техник ва конструкторлик хужжатларида белгиланган талабларнинг ҳеч бўлмаганида биттасига жавоб бермайдиган ҳолатига айтилади; чегаравий ҳолат – бу объектни зўриқиш билан ишлаш ва кейинчалаик ишдан чиқишга олиб келиши мумкин ҳолатига айтилади; Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларида юқорида келтирилган ҳолатлардан ташқари бошқа ўзига хос ҳолатлар ҳам учрайди, жумладан: авария ҳолати – асосий унсурларнинг ишдан чиқиши ҳисобига бутун тизим ишини кескин бузилишига олиб келадиган ҳолатга айтилади; инқироз ҳолати– бир неча унсурларни ишдан чиқиши ҳисобига тизимнинг самарадорлигини пасайишига ва захираларни ишга қушишига олиб келадиган ҳолатга айтилади.Инқироз авария ҳолатига ўтиши мумкин; таъмир ҳолати– режавий ва профилактик таъмирлаш ишларини бажариш учун унсурларнинг бир қисми ишдан чиқарилиб тўхтатилган ҳолатига айтилади; фавқулодда вазият ҳолати– турли омиллар таъсирида тизимнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатига ўтиш жараёнига айтилади; тўлиқ бузилиш ҳолати– тизимнинг тўлиқ ишдан чиққан пайтидаги ҳолатига айтилади. Ишончлилик деб объектни берилган хизмат муддати даврида бузилишсиз ёки минимал бузилишлари билан ишлашига айтилади. Объект эксплуатацион кўрсатгичларини кўрсатилаган чегаралардан чиқиб кетиши ҳам бузилишларга киради. Носозлик деб объектнинг техник ҳолатини белгиловчи кўрсатгичларидан лоақал биттасининг рухсат этилган чегарадан четга чиқиши тушунилади. Объектнинг техник ҳолати унинг ишлаш қобилияти ва созлик даражаси билан баҳоланади. Объектнинг ишлаш қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотилиши бузилиш дейилади. Бу ҳолатда объект меъёрий-техник хужжатларида келтирилган кўрсатгич талаблари даражасида юклатилган вазифаларини бажара олмайди. Техник тизимларни пухталигини баҳоловчи тушунчалардан бири уларнинг берилган ―t‖ давр оралиғида ишончли ишлаш эҳтимоллигини баҳолаш ҳисобланади. Объект ишлашининг ишончлилиги бу бузилмаслик, чидамлилик, таъмирлашга мойиллик, сақланувчанлик ҳамда самарадорлик каби хоссаларни ўз ичига олади (5-жадвал). Бузилмаслик – объектнинг маълум вақт давомида ўзининг ишлаш қобилиятини узлуксиз сақлаш хусусияти. Ишлаш қобилияти – бу унинг белгиланган кўрсатгичларини меъёрий-техник хужжатларда келтирилган чегараларда сақлаган ҳолда ўз вазифаларини бажаришдир. Чидамлилик деб объектнинг, унга нисбатан белгиланган хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишларини тўла бажарилганида, ўз ишлаш қобилиятини чегаравий ҳолатигача сақлаш хусусиятига айтилади. Чегаравий ҳолатдан кейин объект ишдан чиқади ва яроқсиз ҳисобланади. Таъмирлашга мойиллик ёки фойдаланиш қулайлиги деб объектнинг техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш жараёнларида бузилиш ҳамда носозликлар олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш мойиллигига айтилади. Сақланувчанлик хусусияти деб объектнинг узоқ вақт сақланиши ва транспортировка даврида ташқи салбий шароитларга бардош бериши ҳамда бузилмаслик, чидамлилик ва таъмирлашга мойиллик кўрсаткичларини сақлаб қолишига айтилади. Объектнинг турига боғлиқ ҳолда юқорида келтирилган хоссалар турли аҳамиятга эга. Агар йирик иншоотлар учун (тўғон, ҳовуз ёки сиғим, тозалаш иншоотлари) учун, айниқса, бузилмаслик ва чидамлилик муҳим аҳамиятга эга бўлса, насос станциялари учун эса барча хоссалари муҳимдир. 5-жадвал Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling