Сув таъминоти ва канализация тизимлари ишини ташкил этиш
Сув қабул қилиш иншоотининг ишончлилик кўрсатгичлари( δ=0,95)
Download 0.64 Mb.
|
Suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-жадвал Қувурларнинг ишончлилиги ва таъмирга яроқлилигини баҳолаш (δ=0,95)
- Чўян сув узатгичларида авария содир бўлиш кўрсаттгичлари
- Биринчи тоифали сув узатгичларида аварияни бартараф қилиш муддатлари
- Бир чизиқли сув ўтказгич учун сув захирасига нисбатан ишончлилик кўрсатгичи
- Сув тозалаш иншоотларининг ишончлилик кўрсатгичлари
- И.А. Абрамович бўйича оқизиш тармоқларининг ишлаш муддатига турли омилларнинг таъсир даражаси
Сув қабул қилиш иншоотининг ишончлилик кўрсатгичлари( δ=0,95)
Қувурларнинг ишончлилиги ва таъмирга яроқлилиги бўйича маълумотлар 9-жадвалда келтирилган. Ушбу жадвалнинг тахлили чўян қувурларда бузилишлар жадаллиги пўлат қувурларга нисбатан 3-4 марта ортиқлигини кўрсатади. Шу билан бирга пўлат қувурларнинг таъмирлаш жадаллиги чўян қувурларга нисбатан баланд. Чўян қувурлари бузилишларининг асосий сабаби уларнинг муртлиги ҳисобланади. 9-жадвал Қувурларнинг ишончлилиги ва таъмирга яроқлилигини баҳолаш (δ=0,95)Кичик диаметрли қувурларда бузилишлар тезроқ учрайди. Буни бир чизиқли чўян сув узатиш мисолида авария содир бўлиш кўрсатгичи бўйича кўриш мумкин(10-жадвал). Бу натижалардан бир чизиқли сув узатгичларнинг ишончлигининг пастлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин. Сув таъминоти тармоғи ишончлилигини қуйидаги уч усул ёрдамида ошириш мумкин: муваққат захиралаш – сув узатгичнинг охирида аварияни бартараф қилиш вақтига етарли сув сиғимини жойлаштириш; умумий тузилмавий захиралаш – асосий сув узатгичига параллел(уланишсиз) захира чизиқ ётқизиш; унсурий захиралаш – параллел ётқизилган сув узатиш чизиқлари секцияларга бўлинган ва икки чизиқ орасида зулфинли уланишлар мавжуд. 10-жадвал Чўян сув узатгичларида авария содир бўлиш кўрсаттгичлари
ҚМҚ [5] талаблари бўйича биринчи тоифали сув ўтказгичларда аварияни бартараф қилиш муддатлари 11-жадвалда келтирилган. Иккинчи ва учинчи тоифали ўтказгичларида бу муддат 1,25 ва 1,5 га оширилади. Агар тармоқни зарарсизлантириш зарурияти бўлса бу муддат яна 12 соатга чўзилиши мумкин. Кейинги 12-жадвалда авария сув захирасига ва ҳисобли даврга нисбатан Р(t) ишончлилик кўрсатгичи берилган. Бу кўрсатгич 600 мм ли, 5 км пўлат ўтказгич, λ= 0,12 1/км-йил ва таъмирлаш вақтиt р = 24 соат. 11-жадвал Биринчи тоифали сув узатгичларида аварияни бартараф қилиш муддатлариЙил давомида 72 соатлик сув захираси 0,95 дан ортиқ Р(t)ни эришишишга имконият яратади. Бу катта ҳажмдаги сиғимлар қўрилишини талаб қилади. Сувни тозалаш иншоотлари бўйича ишончлилик кўрсатгичлари 13-жадвалда келтирилган. Оқоваларни оқизиш тармоқларини ишончлилик кўрсатгичларига ишлаш муддати ва авария рўй бериш тезликлари киради. Бу кўрсатгичларга бир қатор омиллар таъсир кўрсатади (14-жадвал). Гидрогеологик шартлардан ташқари юқорида келтирилган омиллар лойиҳалаш даврида ўзгартирилиши мумкин ва шунинг учун иншоот ёки тармоқларнинг ишлаш муддатининг ишончлилигининг 85,4% қисми лойиҳавий ечимларга боғлиқ. 12-жадвал Бир чизиқли сув ўтказгич учун сув захирасига нисбатан ишончлилик кўрсатгичи
Оқизиш тармоқларини ишончлилигини кўтариш омилларни бошқариш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Буларга янги мукаммал ашёлардан фойдаланиш, занглашни камайтириш, тармоқларни халқалаштириш ва демпферлаш киради. Агар тармоқларни халқалаштириш имконияти бўлмаса, у ҳолда муҳим коллекторлар жуфтлаштирилади. Ундан ташқари авария сиғимлари ва насос станцияларини жойлаштириш мумкин. Оқоваларни оқизиш тармоқлари, насос ва тозалаш станциялари ишончлилигини маълум услуб ёрдамида амалга ошириш мумкин. 13-жадвал Сув тозалаш иншоотларининг ишончлилик кўрсатгичлари
14-жадвал И.А. Абрамович бўйича оқизиш тармоқларининг ишлаш муддатига турли омилларнинг таъсир даражаси
|
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling