Сув таъминоти ва канализация тизимлари ишини ташкил этиш


Диспетчерлик хизматининг вазифалари ва тузилиши


Download 0.64 Mb.
bet15/17
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1562289
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari

6. Диспетчерлик хизматининг вазифалари ва тузилиши


Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимлари ишини юқори техникиқтисодий ва санитария кўрсатгичларида, ишончли ва узлуксиз олиб бориш ҳамда уларни ҳамкорликда ишлашини таъминлаш мақсадларида диспетчер бошқариш хизмати ташкил қилинади.
Диспетчерлаш деб тармоқ ва иншоотлар мажмуасидан иборат бутун бир тизим унсурларини ўзаро мутаносибликда тезкор(оператив) бир жойдан бошқариш усулига айтилади. Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимида автоматлаштирилиш даражасига кўра диспетчер хизматини уч гуруҳга бўлинади:

  • диспетчер бошқарувисиз тўлиқ автоматлаштирилган агрегатлар;

  • тўлиқ автоматлаштирилган, аммо диспетчер пунктидан ҳам бошқарилиши мумкин бўлган агрегатлар;

  • асосий агрегатлар қисман автоматлаштирилган, диспетчер пунктидан бошқариладиган тизим.

Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимининг шакли ва технологик жараёнларга боғлиқ ҳолда диспетчер хизмати:

  • бир босқичли, туман диспетчер пункти (ТДП) барча иншоотлар, тармоқлар ва агрегатларни оператив бошқаради;

  • икки босқичли – марказий диспетчер пункти (МзДП) ва маҳаллий диспетчер пунктларидан (МлДП) иборат;

  • маҳаллий диспетчер алоҳида жойлашган ишини бошқаради. Масалан бутун шаҳар тизимини МзДП, тозалаш иншоотлари ишини эса МлДП бошқаради;

  • уч босқичли диспетчер бошқаруви МзДП, ТДП ва МлДП ларидан иборат.

Диспетчерлаш хизмати шакли маҳаллий шароитлардан ва тизимнинг йириклидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади. Бир босқичли диспетчерлаш хизмати шакли унча узун тармоқларга эга бўлмаган (50 км гача) шаҳарларда, икки босқичли – узун тармоқларга эга бўлган катта шаҳарларда қабул қилинади. Тармоқлар узунлиги 400 км дан ошганда уч босқичли диспетчер хизмати ташкил қилиниши мумкин. МзДП тизимнинг марказида, масалан сув қабул қилиш ва тозалаш станциясида жойлашади. Бу пункт барча насос станциялари, тозалаш иншоотлари, тоза сув сақлаш сиғимлари, тармоқлар ишини бошқаради. Кичик ва ўрта ўлчамга эга шаҳарларнинг сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларининг диспетчер хизматлари бирлаштирилади. Мураккаб сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимига эга йирик шаҳарларда икки ва уч боскичли диспетчер хизмати қабул қилиниши мумкин. Диспетчер ходимларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • олинган маълумотлар асосида ишлаб-чиқариш жараёнини назорат қилиш;

  • бошқариш тизими вазифаларини амалга ошириш;

  • аварий ҳолатларида рўй бериши мумкин бўлган оқибатларни камайтириш, тармоқнинг сув узатиш қобилиятини мукаммаллаштириш;

  • операторларга ўз вақтида кўрсатмалар бериш йўли билантармоқ ва иншоот ҳамда бутун тизимни ишончли ишлаши таъминлаш.

Маъмурий-техник жиҳатдан диспетчерлар объект бошлиғига, тезкорлик жиҳатдан эса–марқазий диспетчерга бўйсўнади. Диспетчер хизмати иншоотларни автоматик бошқаришнинг масофавийтехник воситалари ҳамда телебошқариш ва теленишонлаш, телеўлчаш, телефон алоқаси ва дисплейлар билан жихозланган бўлиши керак. Диспетчер хизмати таркибига бош ва смена диспетчерлари, авария-таъмирлаш гуруҳи, электралоқа гуруҳи, автоматика ва назорат лабораторияси киради. Корхонада ―Диспетчер хизмати‖ ҳақида низом ишлаб чиқарилиши, бўлимлар орасидаги ишлаб-чиқариш муносабатларини тартибга солади. Диспетчер хизмати умумий тузилмасининг шакли 6-расмда келтирилган.
Автоматика ва назорат лабораторияси (АНЛ). Автоматика, телемеханика ва ўлчов асбоб-ускуналарни назорат қилиш, уларни ишга мослаштириш ва таъмирлаш мақсадида автоматика ва назорат лабораторияси ташкил қилинади. АНЛ асбобларни жорий ва капитал таъмирлаш, синовданўтказиш ва созлаш ишларини олиб боради, янги русумдаги асбобларни ишга татбиқ қилиш билан шуғулланади. Автоматика ва назорат лабораторияси қўйидаги асбоблар билан жихозланиши керак:

  • намунавий ва назорат асбоблари ҳамда олиб юриладиган жойлардаги назорат-ўлчов асбобларини текшириш учун синов қурилмалари;  ишлатиладиган асбобларни синовдан ўтказиш учун махсус стендлар;

  • жорий ва капитал таъмирлаш ишлари учун материаллар ва дастгоҳлар.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling