Сув таъминоти манбаларининг кўрсатгичлари
|
Сув қабул қилиш иншоотлари тоифаларининг сув билан
таъминланганлиги
|
|
I
|
II
|
III
|
Очиқ ҳавзаларда ҳисобли сув сатҳининг таъминланганлик даражаси, %:
Максимал сатҳда -
Минимал сатҳда -
|
|
|
|
1
|
3
|
5
|
97
|
95
|
90
|
Очиқ сув манбаларининг ўрта ойлик ва ўрта кунлик сарфларининг таъминланганлик даражаси, %
|
95
|
90
|
85
|
|
|
Сув таъминоти тизимларида икки манбадан фойдаланиш уларнинг ишончлилигини оширишга ёрдам беради. Ер ости сувларининг ишончлилиги бурғу қудуқларини захиралаш йўли билан амалга оширилади ва у 7-жадвалда келтирилган.
7-жадвал
Ер ости бурғи қудуқларини захиралаш меъёрлари
Ишчи қудуқлар сони
|
Сув қабул қилиш иншооти тоифасига боғлиқ ҳолда захира қудуқлар сони
|
I
|
II
|
III
|
1-4
|
1
|
1
|
1
|
5-12
|
2
|
2
|
1
|
13 ва ундан ортиқ
|
20%
|
10%
|
-
|
Сув қабул қилиш иншоотлари мураккаб иншоотлар, тармоқлар ва қурилмалар мажмуидан иборат. Уларнинг сув бериш қобиляти манбанинг ҳолатига бевосита боғлиқ. Сув қабул қилиш иншоотларининг ишончлилик кўрсатгичлари 8-жадвалда келтирилган.
Насос станциялари асосан механик ва электр қисмлардан иборат бўлганлиги сабабли уларда рўй берадиган бузилишлар ҳам икки гуруҳга, яъни механик ва электрик бузилишлар гуруҳларига бўлинади. Сувни узатиш ва тақсимлаш тармоқларида қуйидаги бузилишлар рўй бериш эҳтимоли мавжуд.
Механик бузулишлар - лойиҳалаш даврида йўл қўйилган хатоликлар, қурилиш ишларини сифатсиз бажарилиши ва иншоотлардан нотўғри фойдаланиши натижасида пайдо бўлади. Қувур чокларининг йиртилиши ҳаддан ташқари кучли зўриқишлар таъсирида, яъни тупроқнинг чўкиши, ҳарорат ўзгариши натижасида рўй бериши мумкин.
Коррозион бузилишлар. Бу бузилишлар кўпроқ пўлат қувурларда учрайди, ер ости сувлари, ер ости электр токлари ва узатилаётган сувларнинг таъсирида рўй беради.
Тармоқдаги арматураларнинг бузилишлари қувур бузилишларига қараганда кўпроқ содир бўлади. Масалан ер ости газ ўтказиш тармоғида юқорида келтирилган бузилишларнинг тақсимланиши қуйидагича:
қувурда бўйлама бузилишлар - 35,5%, (жумладан пайванд чокларига 19,5%, занглашга -28,9% ва механик бузилишларга - 51,6% тўғри
келади);
арматура бузилишлари - 66,5%(жумладан зулфинларнинг бузилишлари 65,8% ни ташкил қилади).
8-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |