Сув таъминоти ва канализация тизимлари ишини ташкил этиш


Журнал № .... Насос станцияси биноси чўкишини кузатиш натижалари


Download 0.64 Mb.
bet7/17
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1562289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari

Журнал № .... Насос станцияси биноси чўкишини кузатиш натижалари


Кузат ув
т.р.

Кузатув санаси

Репер сатҳ белгис и

Белгиланган нуқталарнинг тартиб рақамлари, м

Хулоса

1

2

3

4

5

1

12.04.13

100.00

102.00

102.00

102.00

102.00

102.00

Бинонинг ... см га чўкиши рўй берди

2

12.05.13

100.00

101.98

101.93

101.96

101.99

101.95

Бу журналда белгиланган нуқталар кўрсатилган бинонинг режаси ҳам келтирилган бўлиши керак. Шунингдек журналга ташқи кўрик натижалари (масалан деворларда ёриқларнинг ҳосил бўлиши, иншоотларнинг оғиши) ҳам қайд этилади. Машина ва механизмларга ҳам шунга ўхшаш журналлар юритилади.
Фойдаланишнинг иккинчи йилидан бошлаб кузатув ишлари, маҳаллий шароитлар ва объектнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда, тасдиқланган режа асосида давом эттирилади. Корхонада ҳар бир бино ва иншоот учун кузатишлар натижаси қайд этиладиган паспортлар ҳам юритилади. Бу хужжатларга РДК ва РОТ, навбатдаги ЖТ ва КТ ишлари киритилади. Кузатишларда, айниқса, бино ва ускуналар (насос, ҳаво ҳайдаш ва электрюритгичлар) пойдеворларининг чўкиши ва тебранишлар натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган дарзлар ҳам қайд этилади. Қувурлар бурилишидаги тиргак, устунлар мунтазам равишда кузатилиб борилади. Тупроқ чўкишлари меъёридан ошиб кетишида қувурларни шикастланишини олдини олиш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларининг бино ва иншоотларида иситиш-шамоллатиш ускуналари ёрдамида бинонинг ичида қулай ҳарорат-намлик ҳолатини сақлаш зарур. Паст ҳароратли жойларда жойлашган қувур ва арматураларни музлашдан сақлаш учун термоизоляция ёрдамида ҳимоялаш керак. Изоляция сифати ўз вақтида текширилиб борилиши ва зарурият тўғилганда таъмирланиши зарур.
Янги ва қайта қурилган объектларни ишга тушириш [14,15,16]талаблари асосида, давлат санитария ва бошқа назорат органлари вакиллари иштирокида амалга оширилади. Объектларни ишга тушириш ва созлаш даврида, ишга туширилаётган агрегат, машина, механизмлар, тармоқ ва иншоотларни фойдаланиши бўйича йўриқномалари ҳамда эксплуатацион ходимлари учун лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилади Бу йўриқномаларда қурилмаларни ишлатиш кетма-кетлиги, механизмларни ишга тушириш ва ишдан чиқариш тартиблари, авария ҳолатларида бажариладиган ишлар тартиблари ҳамда уларнинг шахсий маъсулият, мажбурият ва хуқуқлари келтирилади. Шунингдек, барча ишлар давомида меҳнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ҳам берилади. Хавфсиз ва илғор иш юритиш услубларини жорий қилиш корхонанинг иқтисодий кўрсатгичларига ҳамда нуфузига бевосита таъсир этишини исботлаш шарт эмас.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling