Сув таъминоти ва канализация тизимлари ишини ташкил этиш
Расм 6. Диспетчер хизмати тузилмасининг умумий шакли
Download 0.64 Mb.
|
Suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari
Расм 6. Диспетчер хизмати тузилмасининг умумий шаклиОхирги йилларда сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш соҳасида,бир қатор афзалликларга эга бўлган, технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизими (АБТ) жорий қилинишига катта эътибор берилмоқда. АБТ ёрдамида маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш, визуал намойиш этиш ва иқтисодий-математик услублари асосида бошқаришнинг асосий масалалар ечимини аниқлаш каби ишларни бажариш мумкин. АБТнинг бир тури технологик жараёнларни самарали, оптимал оралиқларда олиб бориш учун ишлатилиши мумкин. Бунга мисол қилиб Самарқанд шаҳрининг Чўпон-ота ва Даҳбет сув қабул қилиш иншоотларида насосларни автоматик бошқариш тизимини кўрсатиш мумкин. Насос агрегатларининг узатиш қобилияти (сарф ва босим) тизимдаги босимга боғлиқ ҳолда уларнинг айланиш тезликларини бошқариш орқали амалга оширилади. Шунингдек, АБТ ёрдамида маълумотларни марказлаштирилган ҳолда йиғиш, уларга ишлов бериш ва қулай шаклларда хизматчи ходимларга намойиш қилиш ҳамда технологик жараёнларни мукаммаллаштириш бўйича диспетчерга тавсиялари беришга мўлжалланган. Бирламчи сезгичларда маълумотларни шакллантириш, уларни марказий диспетчер пунктига узатиш ва бошқариш командаларини ижроия этувчи механизмларга юбориш учун телемеханика воситалари мажмуи ишлатилади. Қўшни тизимлар орасида маълумотлар алмашинишни марказий сервер, Ethernet алоқа тармоқлари орқали амалга оширилади. Маълумотларни йуқолишларини олдини олиш мақсадида уларни хотиралаш тизими ишлатилади. АБТнинг ҳар бир технологик босқичи маълум бир вазифаларни бажаришга мослаштирилган. Жумладан, ахборот-ҳисоблаш босқичида бирламчи маълумотларни йиғиш ва уларга ишлов бериш, ускуналар ишини назорат қилиш, технлогик жараёнларининг тартиблари ва кўрсатгичлари назорати, носозликлар ташхиси, техник-иқтисодий кўрсатгичларнинг ҳисоби ва уларни оператив қайд этиш ишлари билан шуғулланади. Шунингдек бу босқичда оператив ходимлар ва раҳбарият учун маъулумотларни шакллантириш, АБТ тизими учун маълумотларни тайёрлаш ва узатиш операциялари ҳам бажарилади. Бошқариш босқичида технологик жараёнларни ростлаш, асосий агрегатларни масофавий бошқариш, технологик жараёнларни башорат қилиш ва мукаммаллаштириш, технологик жараёнларни олиб бориш бўйича диспетчерга тавсияларни шакллантириш ва узатиш амалга оширилади. Қурилмалар ишини назорат қилишда иншоот ва ускуналар ишлаш (ишламаслик) вақтини ҳисоблаш, ускуналарни профилактик таъмирлаш гача муддатларини ҳисоблаш ва ускуналар иши ҳақида маъулмотларни йиғиб беради ва шакллантиради. Техник-иқтисодий кўрсатгичларни ҳисоблаш ва уларни қайд қилишда узатилган сув сарфи, ТСҲ сув ҳажмлари, электрэнергия ва реагентлар сарфи, назорат нуқтарида тармоқдаги босимларнинг белгиланган қийматларидан оғиши каби маълумотларни шакллантиради. Технологик жараёнларни башорат қилиш босқичига бериши керак бўлган сув сарф ва босимларининг, насос агрегатларини мукаммал ишлашини, ТСҲ сув сатҳларининг, магистрал узатиш тармоқларида сув тақсимлаш ҳисоблаш ишлари юклатилади. Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларининг самарали ишлашини умумий мезони сифатида сувни талаб даражасида тозалаш, узлуксиз ва ишончли узатиш учун сарфланадиган эксплуатацион маблағлар миқдори ишлатилиши мумкин. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling