Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichlari Eritmalar va ularning ahamiyati


ГАЗ БОСИМИ, ҲАЖМИНИ ВА ТЕЗЛИГИНИ АНИҚЛОВЧИ АСБОБЛАР


Download 393.82 Kb.
bet36/65
Sana19.04.2023
Hajmi393.82 Kb.
#1362815
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   65
Bog'liq
suv va gaz analizi

ГАЗ БОСИМИ, ҲАЖМИНИ ВА ТЕЗЛИГИНИ АНИҚЛОВЧИ АСБОБЛАР
Реометр. Газларнинг оқим тезлигини ўлчаш учун реометрлардан фойдаланилади. Реометрлар очиқ ва ёпиқ турларга бўлинади. Очиқ реометрлар расмда тасвирланган. Реометр устунларидан суюқлик сатхлари орасидаги фарқ оқим тезлигини ифодалайди ва ўз навбатида вақт бирлиги ичида ўтаётган миқдорини ҳам билдиради.
Ёпиқ реометрлар 13-б расмда тасвирланган. 1, 2 – трубкалар ўртасида сиқилган қисм бўлади ва у реометр устунларидаги босимнинг пасайишини таъминлайди. Бу пасайиш оқим тезлигини аниқлайди. Турли диаметрли копилляр ва найчалардан фойдаланиб битта реометрдан хилма-хил газ оқимларини ўлчашда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун копилляр реометрнинг 1-2- трубкалари орасига ўрнатилган 13-в расмда тасвирланган суюқликсиз реометрлардан кейинги вақтларда кенг фойдаланилмокда. Бу реометрлада юқориги ва пастки қисмларининг диаметрлари ҳар-хил бўлган шиша найларидан фойдаланилади. Реометр найи пастки қисмининг диаметри юқориги қисмининг диаметрига нисбатан кичикроқ. Най ичида пластмасса, чинни ёки бошқа бирор материаллдан тайёрланган пуфак бўлади. Пуфак спиралсимон кўринишга эга. Газ оқими реометр найи орқали ҳаракатланаётганида пуфакни маълум баландликкача кўтаради ва шу вазиятда пуфак ҳамда най девори орасидаги тирқичдан газнинг ўтиши таъминланади. Газнинг тезлиги қанча юқори бўлса ўз ўқи атрофида айланаётган пуфак шунчалик юқори кўтарилади ва реометр найидаги шкала бўйича оқим тезлигини кўрсатиб туради. Бундай реометрларнинг қўлайликларидан бири паст ҳароратларда ҳам ишлатилиши мумкинлигидир. Паст ҳароратда сувли реометрларни ишлатиб бўлмайди сувни бошқа суюқлик билан алмаштириш қатор қийинчиликлар тўғдиради. Яна шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, суюқликсиз реометрларни жуда сезгир қилиб тайёрлаш мумкин.
Расходометрлар. Газларнинг оқим тезлиги оддий каппиляр расходометрлар билан ўлчанади. Совун эритмаси оддий расходометрлар энг қўлай ҳисобланади ва 14 расмда келтирилган. Ўлчаш қўйидагича амалга оширилади: резина қалпоқча қисилади. Унинг натижасида совунли эритма 2 сатҳи кўтарилади. Бюретка – 4 га 3-жойдан кирувчи газ пуфак ҳосил қилади, пуфак юқорига кўтарилади. Газ сарфи бюретканинг 2 бўлинмаси орасидаги масофани пуфак қанча вақтда босиб ўтишига қараб топилади. 2-бўлинма ораси маълум ҳажмга эга. Бундай расходометрлар капиляр расходометрларни тўғрилаш учун ишлатилади.



Download 393.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling