Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichlari Eritmalar va ularning ahamiyati


Download 393.82 Kb.
bet33/65
Sana19.04.2023
Hajmi393.82 Kb.
#1362815
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   65
Bog'liq
suv va gaz analizi

3H2S + 2 Fe(OH)3 2FeS + S + 6H2O



4FeS + 3O2 + 6H2O 4Fe(OH)3 + 4S
Biologik usul bilan tozalashda sеrobaktеriyalar hayot faoliyati natijasida sulfatlar hosil bo'ladi. Suvdagi karbonat kislota rеagеnt usuli bilan yoki aeratsiya usuli bilan tozalanadi.


Suvni barqarorlashtirish.

Suvni barqarorlantirish jarayoni-suvdagi karbonat kislotaning turli shakllarini muvozanatga kеltirishdir. Suvni barqarorlashtirish suv quvurlarini karroziya hamda o'sib kеtishdan saqlash maqsadida qilinadi. Quvurlarni suvdan saqlash uchun avval ularning ichida kaltsiy karbonatdan yupqa qavat hosil qilinadi. Bu qavat saqlanib turishi uchun suv barqaror bo'lishi kеrak suvning barqarorligi to'yinish indеksi bilan baholanadi:


U = pHo - pHs
pHo - suvning pH ko'rsatkichi
pHs - kaltsiy karbonat bilan to'yingan suvning
pH - ko'rsatkichi.
Agar U > 0 suvga kislota bilan ishlov bеriladi, U < 0 bo'lsa suvga ohak yoki soda qo'shiladi. Nobarqaror suvlarni gеksamеtafosfat yoki tripolifosfat yordamida ham barqarorlash mumkin. Bunda fosfatlar kaltsiy karbonat zarrachalarini o'sishini to'htatadi yoki quvurlarning ichida yupqa fosfat qavatini hosil qilib ularni ximoyalab turadi.


GAZLAR ANALIZINING USULLARI
7. Мавзу: Газ анализининг усуллари классификацияси, моҳияти ва ривожланиш йўналишлари
Табиат муҳофазаси ва экологик муаммоларни ҳал қилиш ҳозирги даврнинг долзарб вазифаси бўлиб, муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган масаладир. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда экологик муаммоси нафақат давлат, балки ҳалқаро ва ҳамдўстлик мамлакатлари билан ҳам муносабат масаласига айланиб қолмокда. Инсон фаолияти турли соҳаларининг ривожланиши табиат ҳолатини шунчалик ўзгартириб юбордики, эндиликда уни сақлаш ва келажак авлодлар яшайдиган муҳит яратиш учун яна инсоннинг ўзи кураш олиб бормоғи лозим. Бунинг учун атмосферада ҳосил бўлаётган моддалар қаердан пайдо бўлиб, нималарга айланиши ва қандай ҳолларда, қайси йўл билан йўқотиш зарурлиги каби масалаларни ҳал қилиш зарур.
Ҳозирги замон таҳлилий кимёсида юқорида таъкидланган масалаларни ҳал қилиш қўйидагиларни талаб этади:
-аввалдан маълум бўлган усулларни такомиллаштириш ва янгиларини ривожлантириш мақсадида назарий ва амалий соҳадаги тадқиқотларни янада кенгайтириш.
-стандарт газ аралашмаларини тайёрлаш учун услуб ва дозаторлар яратиш.
-биосферадаги заҳарли газлар миқдорининг рухсат этилган қиймати даражасида аниқланган ва автоматик равишда ишлайдиган ўзига хос қурилмалар, анализаторлар яратиш.
-табиат муҳофазаси масалалари билан шуғуллана оладиган етук мутахасислар етиштириш ва тайёрлаш.
Таҳлилий кимё кафедраси юқорида қайд қилинган масалалар бўйича кейинги йилларда катта ютуқларга эришди ва илмий, ўкув ишларининг асосий йўналиши ҳам шунга қаратилган. Жамоа қатор йиллардан бери ихтисос курсларидан 4-босқич толиблари учун уларга мўлжалланган ўзбек тилидаги услубий қўлланма, дарсликлар яратиш билан шуғулланиб келмокдалар.
Ушбу маъруза матнини тузишда биз ўз олдимизга талабаларни газлар таҳлили ихтисос курсида ўқиладиган маърузаларнинг бир қисми ва ҳозирги замон асбобларида бажариладиган баъзи асосий амалий ишлар билан таништиришдан иборат вазифани қўйдик.
Газлар таҳлили ва табиатни муҳофаза қилиш ихтисос курси кафедранинг асосий ихтисосликларидан бири бўлиб, Ушбу услубий қулланма бу соҳадаги дастлабки ўзбек тилидаги қўлланмадир.
Оддий усуллар билан миқдорий таркибни ва стехиометрик (таркибни) нисбатни, қаттиқ ва у билан бир қаторда газсимон бир неча элементларнинг муайян тартибда бирикмалар ҳосил қилишини аниқлаш қийиндир. Оддий ёки кимёвий усуллар заминида гравиметрик, вольюмометрик ва титриметрик усуллар назарда тутилади. Шу усуллар билан таҳлилни бажариш маълум қийинчиликлар билан боғлиқ бўлиб, улардан асосийлари қўйидагилардир:
1.Аниқланадиган компонентни дастлабки аралашма намунасидан ажратишнинг зарурлиги.
2.Аниқланаётган модда концентрациясининг камлиги таҳлилда оддий усулларни қўллашни чеклаб қўйганлиги.
3.Тўлиқ кимёвий таҳлил ўтказиш учун кўп вақт талаб қилиниши.
Физик-кимёвий усуллар кимёвий усулларга нисбатан юқори даражадаги метрологик тавсифлари билан фарқ қилади. Физик кимёвий усуллар турли илмий соҳаларда ва техникада кенг қўлланилади ва булар жумласига қўйидагилар киради:
1.Кимёвий техналогик жараёнларнинг оптималлини таъминлашда, бу жараёнлардаги алоҳида қисмларнинг ҳолати тўғрисида керакли илмий маълумотлар йиғиш ва автоматлаштиришга фойдаланадиган кимёвий таҳлилий назорат.
2.Кимё ва кимёвий техналогия соҳасида реакцияларнинг бориши ҳақида тўғри ахбаротлар олиш мақсадида, маҳсулот умумини баҳолаш ва олинадиган бирикмаларнинг тозалиги тўғрисида қўшимча маълумотларни аниқлаш ҳамда моддаларнинг тузилиши, хоссаларини ўрганиш ва шунга ўхшашлар тўғрисида илмий-тадқиқот ишларини бажариш.
3.Кимё фанининг турли соҳаларида янги назариялар яратиш ва бу, назаряларни тажрибаларда текшириш.
4.Кимёнинг турли соҳаларида ишлатиладиган махсус техник материалларни ва юқори тозаликдаги моддаларни таҳлил ҳамда назорат қилиш.
Кўпчилик физик-кимёвий усуллар титрлашга, яъни таҳлил қилинаётган моддага реагентнинг аста-секин томчилатиб қўшилишига асосланган. Бунга процесс давомида у ёки бу хоссаларнинг ўзгариши кузатилади. Реагент сифатида қаттиқ, суюқ ва газсимон моддалар, шунингдек, ёруглик ва ток таъсирида ҳосил бўладиган (генерация қилинадиган) моддалар хизмат қилади. Одатда реагент сифатида аниқланадиган модда билан кимёвий реакцияга киришадиган моддалар ишлатилади.
Классик титриметрик таҳлилдаги титрлаш физик-кимёвий усулларда кенг қўлланилади ва бу усул тажрибада универсал усул ҳисобланади. Бундай усулларга потенциометрия, хронопотенциометрия, кондуктометрия, кулонометрия, фотометрия, термометрия, ва бошқалар киради.
Титрлашнинг турли кўринишларида фойдаланиладиган тизимларнинг физик хоссаларига қўйидагилар киради: электрон потенциал, электр ўтказувчанлик, қовушқоқлик лойқаланиш, зичлик, сирт таранглик, радиоактивлик, реакция иссиқлиги ва ҳоказолар.
Титрлашнинг охирги нуқтаси қайсидир параметр бўйича (электр ўтказувчанлик, диффузион ток, оптик зичлик ва ҳоказолар) аниқланади. Қўшилган реагент эритмасининг миқдори бўйича олинган ўлчашлардан функция графиги тузилади.
Миқдорий усулларни қўйидагича таснифлаш мумкин:
1. Кимёвий: гравиметрия, титриметрия, вольюмометрия.
2.Физик-кимёвий: электрокимёвий, оптикавий, хроматография.
3.Физикавий: масспектрометрик, радиоактивацион ва ҳоказолар.
Энди физик-кимёвий усуллар ичида кенг ўрганилган электрокимёвий усулларни қисқача кўриб чиқамиз. Электрокимёвий усуллар жумласига қўйидагилар киради: электрогравиметрик (ички ва ташқи электролиз), полярографик, амперометрик титрлаш, кулонометрия, кондуктометрия, хронокондуктометрик титрлаш, потенциометрия, хронопотенциометрик титрлаш.
Электрогравиметрик усулда электролит эритмалардан ўзгармас электр токи ўтиши натижасида ажралиб чиқган металл аналитик тарозиларда тортилади ва бу чўкманинг массаси бўйича эритмадаги аниқланаётган модданинг таркиби тўғрисида фикр юритилади:
P= P1-P2
бунда і P1- электроднинг металл билан биргаликдаги массаси.
P2- электроднинг электролизгача бўлган массаси.
Ички электролиз усули электрогравиметриянинг бир кўриниши бўлиб, бу усулда эритмага (масалан СuSO4 эритмасига) иккита электрод туширилиши натижасида гальваник жуфт ҳосил қилинганда (платина- рух) ҳосил бўладиган электр токидан фойдаланишга асосланган. Бу ҳолатда ток ташқи манбадан эмас, балки платина ва рух электродлари орасида ҳосил бўладиган потенциаллар фарқи натижасида ҳосил бўлади. Платина электродида аниқланаётган металл ажралиб чиқади, рух электродида эса анод жараёни, яъни унинг эриши кузатилади.
Полярография- электролиз жараёнида электродлардан бири (катод) жуда кичик сиртга эга бўлса, бошқаси эса катта сиртга эга бўлганда кучланишнинг ўзгаришига боғлиқ равишда ток кучини ўлчашга асосланган. Қутбланувчи электрод сифатида симоб томчиси, қутбланмайдиган электрод сифатида эса идиш тубидаги симоб ёки таққослаш электроди қўлланилади. Таҳлил қилинаётган модда ионларнинг ҳам электрод яқинидаги фазога диффузия натижасида ҳосил бўлган ток катталиги эритмадаги аниқланаётган модданинг концентрациясига мутаносибдир.
Амперометрик титрлаш- вольтамперометриянинг бир кўриниши бўлиб, у аниқланаётган модда эритмасини титрлаш жараёнида тўйинган (чегаравий) диффузион ток катталиги ўзгаришини ўлчашга асосланган. Бунда ток индикатор электроди билан қутбланмайдиган таққослаш электродлари орасида доимий кучланиш остида ҳосил бўлади.
Кулонометрия- ўзгармас ток ёки потенциал остида аниқланадиган модданинг электролизи учун сарфланган электр микдорини ўлчашга асосланган. Бу усулнинг асосида Фарадей қонуни ётади.
Кулонометрик титрлаш- бунда титрлашнинг эквивалент нуқтаси шундай лаҳзага тўғри келадики, бунда электролизнинг ток катталиги фон электролитининг ток катталигига тенглашади одатда фон электролитининг ток катталиги ~ 0 га тенг бўлади.
Кондуктометрия–таҳлил қилинадиган эритманинг электр ўтказувчанлигини ўлчашга асосланган. бунда электр ўтказувчанлик эритманинг температураси, концентрацияси, электролитнинг табиатига боғлиқ равишда ва кимёвий реакциялар натижасида ўзгаради. Эритманинг электр ўтказувчанлигини ўлчашга асосланган титрлаш ва электр ўтказувчанлик ўлчаш асосида титрлашнинг охирги нуктасини топиш кондуктометрик титрлаш дейилади.
Хронокондуктометрик титрлаш –кодуктометрик титрлашнинг бир кўриниши бўлиб, бунда таҳлил қилинаётган модда намунаси кондуктометрик титрлаш учун кетган модданинг вақт бўйича сарфланиши кузатилади.
Юқори частотали титрлаш –кондуктометрик титрлашнинг бир кўриниши бўлиб, текширилаётган эритма ўлчаш асбобининг юқори частотали электромагнит майдонига киритилади, сўнгра бюретка билан эритмага титрант қўйилади. Электродлар эса ячейка ёки идиш деворининг сиртида жойлаштирилади.
Потенциометрия –аниқланадиган эритмага туширилган электроднинг потенциалини ўлчашга асосланган. Бунда электрод потенциали кимёвий реакциялар натижасида ҳамда эритманинг концентрацияси ва температурасига боғлиқ равишда ўзгаради. Эквивалент нуқтасини электрод потенциалининг кескин ўзгаришига қараб аниқлайдиган титрлаш усули потенциометрик титрлаш дейилади.
Хронопгенциометрик титрлаш –потенциометрик титрлашнинг бир кўриниши бўлиб, бунда аниқланадиган модданинг потенциометрик титрлаш учун сарфланадиган модда микдори вақт бўйича баҳоланади.



Download 393.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling