Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichlari Eritmalar va ularning ahamiyati


Download 393.82 Kb.
bet42/65
Sana19.04.2023
Hajmi393.82 Kb.
#1362815
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65
Bog'liq
suv va gaz analizi

3.2. Идеал газ қонунлари.
Бойль-Мариотт. Гей-Люссак. Бойль-Мариотт билан Шарль қонуни. Клапейрон тенгламаси (идеал газнинг ҳолат тенгламаси) Менделеев-Клапейрон тенгламаси

Ўзгармас массали газ ҳолати унинг температураси, босими ва ҳажмига боғлиқ. СИ системасида температуранинг ўлчов бирлиги сифатида 1 кельвин (К) шкаласи қабул қилинган. Температурани амалда ўлчашда эса Цельзий (ОС) шкаласидан фойдаланилади. Кельвин шкаласи билан Цельзий шкаласи орасида: T=273+t боғланиш мавжуд.


СИ системада газнинг босими паскалларда ифодаланади: 1000 Па= 1кПа; 101325Па=101,325 кПа=760 мм.см.уст. =1 атм.
СИ системада ҳажмни ўлчаш учун м3 қабул қилинган. Кимё соҳасида литр (дм3), миллилитр (1 см3) лардан ҳам фойдаланилади: 1 л =1дм3 = 0,001(1•10-3) м3; 1л(дм3)=1000мл(см3)
Нормал шароитдаги газнинг ҳарорати 00С (ёки 273 К) га, босими 101325 Па га тенгдир. Ишлаб чиқариш шароитида паст босим ва юқори ҳарорат намоён бўлса, газлар билан олиб бориладиган ҳисоблашларда идеал газ қонунларидан фойдаланиш мумкин.
Бойль - Мариот қонуни. Бу қонун ўзгармас тумпературадаги (Т = const) газни ҳажми ва босими орасидаги боғлиқликни ифодалайди. Бойль-Мариотт қонунига мувофиқ, ўзгармас температурадаги ўзгармас массали газнинг ҳажми унинг босимига тескари пропорционал бўлади. Яъни бирор ёпиқ идишдаги ўзгармас массали, газни ҳажмини камайтирсак уни босими пропорционал равишда ортади ва тескариси. P1V1=P2V2
Гей- Люссак қонуни. Бу қонун ўзгармас босимдаги (Р=const) газни тумператураси ва ҳажми орасидаги боғлиқликни ифодалайди. Гей-Люссак қонунига мувофиқ, ўзгармас босимдаги ўзгармас массали газнинг ҳажми унинг температирасига тўғри пропорционал. V1/T1=V2T2.
Яъни ўзгармас босимдаги ўзгармас массали, газни температурасини оширсак уни ҳажми пропорционал равишда ортади ва тескариси. Ўзгармас босимда муайян массали газни температураси 10С га ошса унинг ҳажми 1/273 мартага ошади:


Download 393.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling