Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichlari Eritmalar va ularning ahamiyati


Download 393.82 Kb.
bet43/65
Sana19.04.2023
Hajmi393.82 Kb.
#1362815
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65
Bog'liq
suv va gaz analizi

Шарль қонуни. Бу қонун ўзгармас ҳажмдаги (V= const) газни босими ва температураси орасидаги боғлиқликни ифодалайди. Ўзгармас ҳажмдаги, ўзгармас массали газнинг босими уни температурасига тўғри пропорционал. Яъни ўзгармас ҳажмдаги ўзгармас массали, газни температурасини оширсак уни босими пропорционал равишда ортади ва тескариси.
Ўзгармас массали газнинг ҳажми, босими ва ҳарорати орасидаги боғланиш Клапейрон тенгламаси (идеал газнинг ҳолат тенгламаси) билан ифодаланади:
ёки PVT0= P0V0T
бунда P0,V0,T0 – газнинг нормал шароитдаги босими, ҳажми ва ҳарорати, P,V,T – газнинг тажриба ҳолатидаги босими, ҳажми ва ҳарорати. Бу формуладан одатда бирор бошқа шароитдаги газни нормал шароитга келтиришда кенг фойдаланилади. Клапейрон тенгламасидаги параметрлар бир-бири билан қўйидагича боғланган;
PVT0= P0V0T; , , , , , ,
Д. И. Менделеев нисбатни ҳар қандай газнинг бир моли учун ўзгармас катталик эканлигини топди ва уни R билан белгилаб ўзгармас газ доимийси деб қабул қилишни таклиф этди. Клапейрон тенгламасидаги нинг ўрнига газ доимийси R ни қўйсак, қўйидаги тенглама ҳосил бўлади: R ёки PV=RT.
Бу тенглама Менделеев-Клапейрон тенгламаси деб аталади. N моль миқдордаги газ учун бу тенглама қўйидагича ёзилади: PV=nRT ёки эга бўламиз. Бу ерда: m-газнинг массаси, Mr- унинг молекуляр массаси. Бу тенгламадаги R-газнинг универсал газ доимийси деб аталади. Унинг қийматини ҳисоблаб топиш қийин эмас.
1)1 моль газ стандарт шароитда (273,15 К ва 1 атм, босимда) 22,4 л ҳажмни эгалашидан фойдаланиб, R нинг қийматини ҳисоблаймиз:

2) Босим мм.сим.уст. да ҳажм мл билан ифодаланса, яъни 00С да Ро=760 мм. сим. уст. V0=22400 мл бўлса,

3) Босим Па да ҳажм мл билан ифодаланса, яъни 00С да Ро=101325 Па, V0=22400 мл бўлса,

Агар босим кПа да, ҳажм л да ифодаланса, у ҳолда R=8,31 кПа•л•моль-1 га тенг бўлади
Ҳар қандай босим ва ҳар қандай температурада Клапейрон-Менделеев тенгламасига бўйсунадиган газ идеал газ деб аталади.
Менделеев-Клапейрон тенгламасидан фойдаланишда, агар газ сув устида йиғилса, газнинг нормал шароитдаги ҳажмини ҳисоблашда сув буғининг айни температурадаги босимини ҳисобга олиш керак. Масалан, сув устида йиғилган газнинг босими, атмосфера босими В дан сув буғининг айни температурадаги буғ босими h ни айириб ташланган қийматига тенгдир; P=B-h бу ерда: В-атмосфера босими, h-сув буғининг айни температурадаги босими.
Газлар аралашмасининг босими ҳақида Дальтоннинг парциал қонуни мавжуд. Бу қонун қўйидагича таърифланади: бир-бирига кимёвий таъсир кўрсатмайдиган газлар аралашмасининг босими аралашмадаги айрим газларнинг парциал босимлари йиғиндисига тенг: Р=Р123+... Бу ерда: Р-умумий босим, Р1, Р2, Р3 ва ҳоказо аралашмадаги айрим газларнинг парциал босимлари.

Download 393.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling