Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichlari Eritmalar va ularning ahamiyati
Download 393.82 Kb.
|
suv va gaz analizi
5. 1. Газларнинг сифатий таҳлили.
Айрим газларни сифатий таҳлил қилиш усуллари ишлаб чиқилган. Бу усуллар номаълум газларнинг таркибий таҳлилида ва газларнинг тозалик даражасини кузатишда, ундан ташқари саноат корхоналари биноларидаги, лаборатория ва уй-жойлардаги ҳаво тозалигини кузатиш учун қўлланилади. Газларнинг сифатий таҳлилида уларнинг қўйидаги хоссалари асос бўлиши мумкин. Ранги ва ҳиди. Баъзи моддалар (лакмус, қўрғошин ацетат в ах.к.з.лар) эритмалари шимдирилган индикатор когазнинг ранги узгариши. Газларни баъзи моддаларга (AgNO3, HСl,NH4OН) таъсир эттирилганда чўкма ҳосил бўлиши. Сифати аниқлашда газларнинг айрим реагентларга таъсирига қараб асосан 6 гурухга бўлиш мумкин: Кўк ёд крахмалли коғозни рангсизлантирувчи қайтарувчи газлар: H2S,HCN,SO2,PH3,C2H2,C2H4 Йуд ажратувчи ва натижада йудкрахмалли когозни кукартирувчи оксидловчи газлар: Сl2,Br2,NO2,O3. Барий гидроксиди билан чўкма берувчи газлар: СО2,SO,SO3,HF. Калций хлоридни кучсиз кислотали эритмасидан палладийни ажратувчи қайтарувчилар: H2S,CO,C2H4, ва х.к.з.лар. Кучсиз H2,SO4 эритмасига осон ютиладиган газлар ва буғлар: NH3, аминлар, анилин ва х.к.з.лар. Бельштейн реакциясини берувчи – алангасига мисни киритганда аланга яшил ранга кирувчи галоген тутган газлар. Аҳолида газлар таҳлилининг бошқа усуллари ҳам мавжуд. Реакция натижасида ранг ўзгарадиган ёки чўкма ҳосил бўладиган ҳар-бир услубда колориметрик ёки бошқа усулларда ҳам фойдаланилади ва эритма рангининг равшанлик даражаси асосида қисмлар миқдори тўғрисида маълумот олинади. Энди кўп ўрганилган газларнинг сифатий реакциялари билан танишиб чиқамиз. Водород. Таркибида водород бўлган газ 260-2700С гача қиздирилган СиО орқали ўтказилганда СиО қайтарилиши натижасида реактив қизил ранга ўтади. Аралашмасида 0,025% дан кўпрок Н2 бўлган газ 6000С гача қиздирилган натрий вольфрамат устида ўтказилганда яшил ранг пайдо бўлади. Кислород О2 мавжудлигида пирокатехин (С6Н4(ОН)2) ва темир (II) сульфат эритмалари тўқ қизил ранг ҳосил қилади. СО2 ва Н2 нинг аниқлаш имконини беради. Таркибида кислород бўлган газ рангсиз Си2Сl2 орқали ўтказилганда эритма кўкаради. Бу усулда ҳаттоки, 0,005 % ҳажм О2 бўлганда ҳам аниқлаш ўтказиш мумкин. Углерод (II)оксид. Фильтр қоғози 5% ли PdCl2 эритмасига ботирилганда СО ни аниқлаш мумкин ва СО мавжудлигида палладий ажралиб чиқиб кетиши натижасида қоғоз қораяди. СО нинг жудда кичик концентарациясини аниқлаш учун таркибида молебден бирикмалари ва қўшимча сифатида палладий сульфат бўлган силикагель ишлатилади. Таркибида СО бўлган газлар аралашмаси, юборилган реагентнинг сариқ ранги яшилга ўтади. Рангининг равшанлик даражаси СО концентарциясига пропорционалдир. Углерод (IY) оксид, таркибида СО2 бўлган газ ва (ОН)2 эритмаси орқали ўтказилса барий карбонат ҳосил бўлиши натижасида эритма лойқаланади. Лойқаланиш даражасига қараб СО2 тўғрисида хулоса қилиш мумкин. Азот оксидлари, Азот оксидларига хусусий реагент жуда сезгир. Грисс-Илосвай реактивидир. Бу реактив I:I нисбатда аралаштирилган икки мода аралашмаси бўлиб, булардан биринчиси 150 мл 10%ли сирка кислатада эритилган 0,5 г сульфанил кислота (NH2C6H4SO3H) эритмаси, иккинчиси эса 20 мл сувда эритилган 0,1 г -нафтил амин (С10Н7NH2) эритмасидир. Калай йодид ва крахмал эритмаси шимдирилган фильтр коғози, азот оксидлари таъсирида кўкаради. Аммиак. Паранитороанилинни кучсиз НСl эритмасига бир неча донача NaNO2 қўшиб фильтр қоғозига шимдирилади ва газлар аралашмаси ўтказилганда NH3 бўлса фильтр қоғози қизаради. Амиакнинг паст концентрациясини аниқлашда Несслар реактивидан (К2НgJ4 нинг ишқорли эритмаси) фойдаланилади. Аммиак таъсирида эритма сариқ ранга киради. Водород хлорид, водород бромид, йодид. Галоген водородлар кумуш нитрат эритмаси таъсирида аниқланади. Водород фторид – циркоализарин буёғи шимдирилган фильтр қоғози НГ таъсирида бинафша рангдан сариқ рангга ўтади. Хлор. Метил қизили ёки метал сариғининг НСI эритмаси шимдирилган фильтр қоғозини хлор таъсирида рангсизлантиради. Калий йодид ва крахмал шимдирилган фильтр қоғози хлор таъсирида кўкаради. Водород сульфиди. Унинг 0,01-0,02% ини хидидан аниқлаш мумкин, 10-3-10-4% эса қурғошин ацетат шимдирилган фильтр қоғозини қорайтиради. Н2S га энг сезгир реагент нитропруссид натрий бўлиб, 1 мл да 0,00024 мг Н2S бўлган бинафша-кўк ранг ҳосил қилади. Водород сулфатидан аниқлаш учун 50 мл сувда эритилган 1,25 г аммоний молибдат ҳамда 45 мл сувда эритилган 2,5 г калий раданид эритмалари аралашмасига шимдирилган фильтр қоғозидан ҳам фойдаланиш мумкин. Олтингугурт (IУ) оксидини аниқлаш учун 1 % ли крахмал ва KIO3 эритмаси шимдирилган фильтр қоғозидан фойдаланади. Бунда реакция натижасида ажралиб чиқарилган йод крахмални кўкартиради. Водород селенд – сувда намланган фильтр қоғози билан ўзаро таъсирлашганда селен ажралиши натижасида қизаради. Водород фторидни –аниқлаш учун газни кумуш нитратнинг кислотали эритмасидан ўтказилганда эритманинг ранги қораяди. Углеводародлар. Углеводародларни аралашмада бошқа ёзувчан газлар бўлмаганда қиздирилган Pt сими орқали ўтказилганда иссиқлик ажралишига қараб аниқлаш мумкин. Метанни аниқлаш учун уни озон билан оксидлаб ҳосил бўлган формальдегидни колориметрик усулда аниқлаш мумкин. Олефин углеводородларни аниқлаш учун 5% ли палладий хлорид эритмасидан ўтказилганда қора чўкма палладий ажралади, 0,0005 н КМпО4 эритмасидан олефинлар (м: этелен) ўтказилганда эритма рангсизланади. Этелен ва ацетиленни сифатий ва ярим миқдорий аниқлашда СSO4 ва (NH4)2M0O4 лар силикагельга шимдирилиб жойланган махсус шиша трубкадан фойдаланилади. Этен иштирокида сарғиш ранг тўк кўк рангга, ацетелин иштирокида эса сариқ-яшил рангга киради. Газлар аралашмаси трубкадан 100 мл. 1 мин тезликда ўтказилади. Газлар сифат таҳлилининг юқорида келтирилган кимёвий усуллари кўпчилик ҳолларда селектив бўлмасидан бир реагент бир вақтнинг ўзида бир неча газ билан рангли бирикмалар ҳосил қилиши мумкин. Download 393.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling