Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichlari Eritmalar va ularning ahamiyati


Download 393.82 Kb.
bet62/65
Sana19.04.2023
Hajmi393.82 Kb.
#1362815
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
suv va gaz analizi

Кислотали ёмғирлар. Атмосферани олтингугурт ва азот газлари билан ифлосланиши билан боғлиқ ҳолда ёғинларни кислотага айланиши намоён бўлади. Бундай ҳодиса, одатда атмосферага олтингугурт ва азот газлари чиқарадиган йирик саноат корхоналари осмонида содир бўлади ва булутлар ёрдамида ҳаракатланиб, бошқа ҳудудларга ҳам ёғиши мумкин. Масалан, Германия ва Буюк Британия ҳудудларида жойлашган корхоналардан тарқалгаи азот ва олтингугурт газлари ҳавога чиқиб ундаги сув бўғлари билан бирикиб, кисло-тали ёмғирни ҳосил қилади ва бу ҳудуд учун асосий хисобланган ғарбий шамол йўналишигатушиб Скандинавия, Балтика ва Россиянинг шимолий-ғарбий қисмининг катга ҳудудларига бориб ёғади. Кислотали ёмгарлар, айниқса, нордон таркибли тупроқяар учун жуда хавфли. Чунки бундай ёмғирлар тупровдаги модцалар алмашинувини бузади, тупроқтар-кибидаги рғир метадларни ювади. Натижада, тупроқнинг токсиклик ҳоссалари ошади, кальций микдори камайди ва ўсимликнинг ўсиши тўхтайди. Канада ва Швециянинг кўпчилик кўллари экологик жиҳатдан ўлик хисобланади. Тахлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Скандинавия давлатларидаги қатор кўллар суивйнинг кислоталилик даражаси помидор шарбати ва сут зардоби кислоталигига, бу ерда ёғадиган ёғинларнинг кислоталйлиги эса ошхона уксўси ва нордон узум виноси кислоталигига тенг. Бу борада Норвегияда ҳам ҳолат оғир. Бу давлатда атмосферага олтингугурт бирикмалари чиқарилмайди, чунки электр энергияси асосай гидроэлектро станцияларда ишлаб чиқарилади. Аммо, атрофдаги тоғлар ўзига мос орофафик қопқон вазифасини бажариб, кислоталар ифлос ёғинларни ҳосил бўлишига ёрдам беради. Натижада сувнинг кимёвий таркиби ўзгаради. Ҳозирги кунда Норвегиядаги кўлларнинг деярли ярмида хаёт аломатлари тугаган. Олтингугурт ангидриди ҳаводаги сув ва буғлар билан ўзаро таъсирлашиб, сульфат кислотаси кўринишида бинолар устига ёғиши натижасида бинолар тез эскиради ва бузилади. Кислота сақловчи ёмғирлар ва буглар томлардаги темир тунукаларни коррозияга учратиб, тез ишдаи чиқишига сабаб бўлади. Кимё корхоналари жойлашган минтақаларда ҳаводаги зарарли моддалар концентрацияси қишлоқ жойлардагига нисбатан юқори бўлган шароитларда темир ва унинг қотишмаларининг коррозияга учраш тезлиги 20 марта, алюминийли қотишмаларники эса 100 марта тез кечиши аниқпанган. Атмосферанинг ифлосланиш даражасининг 2 марта ортиши, саноат ускуналарининг хиэмат қилиш муддатини биринчи капитал таъмиргача 1,5 марта қисқаришига олиб кслади.
Кислотали ёмғирлардан ҳимояланиш усулларидан бири, турли хил ёнилғилар таркибидаги олтингугурт миқцорини камайтириш ва фреонлар ишлаб чиқаришни тақиқпашдан иборат. Азот оксидлари миқцорини ёнилғини ёниш ҳароратини пасайггариш, яъни технологияни ўзгартириш йўли би-лан қисқартириш мумкин. Баланд мўрилар қуриб, азот ва олтингугурт ташламаларини улар чиқаётган манба атрофида камайтириш вақгинчалик ва охирига етказилмаган тадбирдир. Кўл ва тупрокларнинг ифлосланишини камайтириш учун уларга оҳак билан ишлов берилади ёки сувга ва тупроққа ишқорий моддалар (масалан, кальций карбонат) қўшилади.



Download 393.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling